Асосий мавзулар
17 январ 2025

«Салимжон – нимжон…» – РТдан ваъз

– Мана хафта зувв этиб айланиб яна сиз билан юзма юзман.

МС: Овонг оғо, бугун бешланжий гун. Гурунгни сиздан ишитамиз. Ничиксизла мўччи ойбика, хўжик биррило.

Матчонбой бугун кўрсатувимизда ўзбеклар отасидан кўра сиғинадиган қиморбоз, ўғри, катала Салим Абдувалиевнинг ўзини ўладиган касалга солиб, духтрларга пора бериб, қамоқ жазосини уйида ўтайдиган бўлгани ҳақида гапирсам.

МС: Дим амдолли оғо. Асиртираваринг

Салим, Салим, Салимжон! 

Неган бўлдинг сен нимжон?

Салим қиморвоз масаласида икки оғиз гапирсам. 

Биринчидан «ўғрининг жойи қамағда бўлиши керак»

Иккинчидан Салим оқланмади, балки «ўлса ўзининг уйида ўлсин» дея «ўта оғир касал» дея документлаштириб уйига қўйворилди.

Бундай «справка» 10 йил олдин 100 минг доллар пора эвазига қилинарди.

Салим қанча тўлаганини билмайман. Буюк эхтимолда анча кўпроқ тўлаган. 

Бу Янги Ўзбекистон адлия тизими сариқ чақалиги ва мамлакат банан давлатига айланиб бўлганидан дарак.

Ўзбекистондаги яхши еб ичмай, витаминдан бебахра қолиб, бешикда ëтавериб мияси ясси бўлиб қолган, ҳам ўрисқул, ҳам арабқул оломон Салимга хидо деб сиғинганини кўриб яна қусгим келди.

Нега бу оломон мансуб қавмнинг боши балодан чиқмагани ҳам шу «нитў» одамларга сиғиниши билан боғлиқ карма бўса керак.

Бугун Салим ўғрининг қўйлиқдаги уйига патинка ялайман деб ашинча хожака билан қоракалар кепти.

МС: Оғо, шу Салим даян ким ўзи? Навчун ҳамма вуни потинкасини ëлижоқ?

РТ: Ким у Салим? Жавобам тайëр. Шоир Бобир Бобомурод  «Ҳаëтингиз бизга намуна» деб шеър бағишлаган, хизмат кўрсатган артс Абдулазиз Каримов қироатини келтириб  куйлаган қўшиқ қахрамони. Вилли Токарев куйлаганидек «гражданин Ташкента»…

Менга қаттиқ ботгани миллат ривожи, фан, техника, адабиëт ëки санъат учун ўзини фидо қилганлар қолиб, одамлар бир қартабоз каталани ўзига қахрамон қилгани.

Қамоқдан чиқадими, касал бўлиб ўладими, ўлмайдими менга нима. 

Ўлса капанлаб кўмиб гўрга қўйишади.

«Кўча»га сиғинган умуртқасиз ўзбеклар сурувининг чўпони қайда? 

МС: Оғо, шу кўча даяни, вор закон деяни новви? Шуни чшинтириб баринг.

Закон билан ўғри ослинда бир бийрина тарсаки гапқу?

Куча

«Кўча» бу ўзбекларга советдан илашган иллат!!!

Шунақа деб ëзсам, ўлиб кетган колхозчи энасининг «гугурт бир тийин эди. туялар ëнғоқ тезакларди» деган чўпчагини кўтариб келади бугунги қашшоқлар.

Тарих ва илмдан бехабар ўқимаган жохиллар. Хуллас эшит.

«Воры́ в законе»  —  бу фақат СССР учун  специфик бўлган жиноят олами тўдабошисидир.

Бу рутба  1930-йилларда формалашган. Мутлоқ ëпиқ ва ўта консерватив поняткалар билан ишлаб келаëтган жиноий тизим.

Ўзбекистон ССР ҳам СССРнинг бир қисми ўлароқ қамоқхоналар орқали шу ўғри тизимга илакишган. 

Туркистон, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида «вор в законе» деган тушунча бўлмаган. Ўғрилар бўлган аммо улар ташкилотлашмаган. 

1863 йилда ўрис босқинчилари Тошкентни босиб олиб қамоқхоналар қургани ортидан рус криминал одатлари махаллий аҳолига юқа бошлаган.

МС 

Улли ëпдон отлоғон

Йимиртиоси чотлоғон…

Салимжон нимжон,

Ўлажак камқон. 

Янги қонун

Ўзбекистон парламенти «динозаврларни боқиб кўпайтириш ва ҳимоя қилиш» ҳақида қонун қабул қилса хайрон бўламизку. Чунки динозаврлар аллақачон қирилиб кетган. Ўзбекистон ҳукумати «мухолифат ва унинг ҳуқуқлари» ҳақида қонун чиғормоқчи экан. 

МС: Оғо, бизада йўқмади шундин чики нарса?

РТ: Мухолифат йўқку Ўзбекистонда. Мухолифат, яъни оппозиция президентга қараб «Нега сени куëвинг аноундақа қилди? Нега иккала қизингни ҳукумат хотин қилиб непотизм ботқоғига ботдинг? Нега икки сўрўкдан кўп ўтирдинг? Нега Ўзбекистон тупроқлларини қўшниларга тарқатдинг? Нега Путинга қулсан? деган саволларни берадиган группа. 

Бундай группа йўқ ва яқин орада бўмайдиям.

МС 

Олмо пшганда галинг

Тийина чшганда галинг

Ороқлани хотоллоб 

Оғзини очқонда галинг

Ароқдан заҳарланганлар

Туркияда олти ўзбек соҳта  ароқ ичиб ўлди. Икки туркман бу ароқни ясаб сотганликда айбланиб, қамоққа олинди. Умуман бутун Туркия бўйлаб соҳта ароқдан 19 киши ўлди. Улардан олтитаси ўзбек, қоганлари туркман ва бошқалар. Олтмишдан ортиқ киши касалхонада, улардан 45 нафарининг аҳволи оғир. Туркия матбуоти сохта ароқдан ўлган ўзбек ва туркманлар исмларини ëйинлади.

Отабек Примов, Равшан Саитниëзов, Толипжон Дурдиев ва бошқалар. 

Ватандошлар дуо қилинг, шу ўлганларнинг жойи жаннатда бўлсин.

Ўзбекларнинг агар хат саводи бўлганда Хазрати Умар Хаййомнинг «Ароқ ичсанг тозасидан ич, қўлбола шаробга яқинлашма ҳеч!» деган гапига амал қилган бўларди.

МС: Новви давади навоий отес шароб ҳаққинда…

Жингл

Ём-ёмлар суруви

Инсоният узун тараққиëт йўлини босиб ўтди. Неандартал одамнинг хомо сапиеэнс билан чатишгани ортидан туғилган авлод кишилик цивилизациясини ташкил қилди.

Қўтосни ўлдириб этини суғуриб хомлай еган одам ривожланиб, Рафаэл каби расм чизадиган, Паганини каби чолғу чаладиган ва Улуғбек каби юлдуз санайдиган мукаммаллик касб қилди.

Аммо ўша қадим одамлардан қолган асорат баъзан ўзини кўрсатиб қўяди.

Ер куррасининг Ўзбекистон деб аталган қисмида «блоггер» деб аталадиган ярим ëввойилар сурув холида кўпайиб, инсоният тамаддунига, табиат ва атмосферага жиддий тахдид қила бошлади.

Жиззхлик блогернинг тирик илонни еганини кўрдингиз албатта.

Ўзбекистон ички ишлар тизими, денгиз қўшинлари ва қуролли кучлари бу блогер деб аталадиган ëввойи ëм ëмлар сурувига қарши кураш фазасига кирди.

Мана Instagram’да “Жасжан” номи билан танилган Жасур Шодиев Тошкент шаҳридаги боғларнинг бирида ўткинчи қиз билан можаро чиқариб, уни видеотасвирга олгани учун жазоланди. 

Билдирилишича, воқеа жорий йилнинг 13 январь куни Шайхонтоҳур туманида жойлашган Tashkent City боғида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Жасур Шодиев 2005 йилда туғилган С.С. билан жамоат жойида жанжал чиқарган. 

Бу ярим ëввойи блогер беш сутлкага қамалиб, жаримага ҳам тортилди.

Кичик аммо муҳим ғалаба. Ҳеч йўқ шаҳар беш кун битта блогердан дам олиб туради.

Олимларнинг айтишича, ўзбек блогерлари таракан каби тез кўпайиш ҳусусиятига эга бўлсаям тараканчалик ақли йўқ.

МС: Оғо би етмак блогерла Мухомон, Сарапоëн, Қоромози, Ғойву билан Қоромоно торқолибди. Ит оторло амини барсин бу қорсилдоп учқон гурсилдап сингонлани…

РТ: Ўзбекистондаги мавжуд қонуний чекловга кўра, 18 ëшга тўлмаганларнинг умра ëки хажга бориши таъқиқланган. Бу масалада кўплаб оддий ота эналар жаримага тортилди. 

Аммо популист тройной хожона, ўрису паластинпараст, Каримов даврида номуси топталиб эзилган Юлдуз Усмонованинг олдинги доирачи эридан бўлган урпоқи Нилупар Усмонова ҳар иккала эридан бўган бола бақрасини умрага обориб ора кунда олти марталаб селпи қиб ëтибди.

Қонун нега отарчилар учун ишламайди?

МС: Учак учака боқоди 

Алдиннан солмо оқоди

Шу хўкмотто бир вазир 

Бой бой жонимни ëқоди…

Тошкентда автобус кондукторлари кунига тахминан 30 000 долларни ухлатишган.Чипта пули кассага етиб бормаган.

Автобусларда «нақд пул» қабул қилиш бекор қилингандан сўнг, ушбу жамоат транспортининг даромади кунига 300 миллион  сўмга ошди.

Шундай қилиб, январ ойининг дастлабки 10 кунида автобуслар 11,5 миллиард сўм (одатда 8,5 миллиард), йўловчи ташиш ҳажми эса қарийб 1,2 миллион кишига етди.

МС:

Духтр билан кондухтр

Юрто пойдоси йўқдир

Қури ўзини ўйлор

Отиздо юрар қўйлор…

Осмонда эмчак эзғилашнинг иккинчи серияси

Uzbekistan Airways’нинг Нью-Йоркдан Тошкентга учаётган учоғи бирдан осмонда тормоз бердию, икки айланиб Қозонга қўнди.

Учоқ ëнига чирағларини яхиб, виюв виюв қилиб пипеэс мошин возз этиб келиб посс этиб тўхтади.

Учоқ ичкарисидан битта ўзбекди қўлига кишан солиб, обчиқиб ўрисди қамағига тиқиб қўйишди.

Ашиндан кейин учоқ яна потр-потр қилиб учиб Ташканга қараб кетди. Пассажирлар 4 соат кечикиб эшигини топиб борди.

Нимаўлди? Учоқди ичида террорчи бормиди?

Йўқ. Оддий ўзбек. Ичмаган пайтида мўмин қобил. Хар хапта жумага борадиган, тилпонини ичи тўла нашид. Соқолди ишидча қилиб, мўйлавини теккис қириб қўйган биродар.

Лекин шайтонди гапига кириб, араққа вискини қўшиб, закускасига пивадан симириб, учоқди ичида иштон кўйлагини ечиб стюардессани эмчагидан эзғиламасам, энамди боласи эмасман деб ариллаб бақириб  югуриб ташланиб қолса бўладими:

Хай қўй ука. Иëт бўлади. Мана бирар тўрт соатдан кейин Ташканга борсанг қатортолда ашиинча жалап қараб турибди. Сабр қилиш, дейилди. Қулоқ сомай баттар авжига чиқди.

Энди эгнидаги ягона иштониниям ечиб ташаб, мана деб бақирди.

Одамлар бўса бу иëтсизни уриб йиқитиб, жойига ўтқазиб скотчлаб, креслога байлаб қўйишди. 

Энди у молдай бўкириб бошлади. 

Бунақа бўкиришда учоқ чок чокидан сўкилиб кетишидан қўрққан лўтчик тўрмозга босди.

Тотор обзийлардан «қўнувга мумкинми. Бизда бир мотор молой  хулиганлик қилиб ëтибди» даса тоторлар «давай» деди.

Шу тариқа учоқ  Россиянинг Қозон шаҳри аэропортида фавқулодда қўнди. 

Қозон полицияси маълумотида мана бундай ëзилган.  

26 ёшли С.У. парвоз давомида спиртли ичимлик истеъмол қилган ва ўзини номақбул тутган. Бу бошқа йўловчиларга ёқмаган ва улар унга огоҳлантириш берган, аммо маст йўловчи тинчланишни истамаган. Шу сабабли у боғлаб қўйилган ва Boeing 787 самолёти бугун, 13 январь куни маҳаллий вақт билан соат 6:10 да Қозонда қўнишга мажбур бўлган. Парвоз деярли 13 соатлик масофада вақтинча тўхтатилган.

Ҳодисага сабабчи бўлган эркак рейсдан чиқарилиб, полиция бўлимига олиб борилган ва унга нисбатан протокол тузилган. Сомолёт 3,5 соат кечикиш билан Тошкентга муваффақиятли етиб келган.

Агар, бирор хас ҳашакни шамол учириб осмонга чиқарса ҳам у ҳас ҳашак бўлиб қолаверади.

МС: 

Бош вазирни тўлоп қўйғон бирти бо

Ëш вазирни ичинда дўрт қурти бо

Пошшомизни Шоввозсойдо юрти бо

Боғинда бир дуй сори олмурти бо

Қонун ва ҳуқуқий нигилизм

Қонунлар оëқ ости қилиниши, ўзбошимчалик, ҳуқуқий нигилизм, анархия ва бир сўз билан айтганда бардак ўз қурбонларини танлаб аяб ўтирмайди.

Комил Алламжоновга хизмат қилган етти персонаж «суд ҳуқуқ тизими» дея аталадиган урод мясорубка ичига кириблар кетди.

Пора билан юрфакни битирган фикран, жисман ва рухан бузуқ прокурор, сўт, терговчи ва стукач козеллардан таркиб топкан бу зомбилар тўдаси процедура ва қонунларни шессекундда мусорга отворишади.

Закон улар учун ëзилмаган. Қонунларга улар кўтиниям артмайди.

Олдин айтганимдек, Комил Алламжоновни ўлдириш учун самарасиз хужумдан кейин унга хизмат қиладиган 7 киши қамоққа олинган.

Хатто Алламжоновнинг ҳаммомидаги гўлахниям уйдирма айб билан аввалига 15 суткага қамашди. 

Қонунга асбобини кўндаланг қўйган, ҳуқуқий  беспредел кўлмагида итбалиқ каби сузадиган бу қассобтабиат неандартал судялар участкавой обкеган ëлғон протокол асосида Комилнинг етти хизматкорини 15 суткага қамаш ҳақида қарорни чиғориб берди.

«Чиғор» дейилса любой нарсасини чиғорадиган, буюрилса онаси билан секс қиладиган судялар булар. 

Энг қизиғи битта шаллақи хотин бир вақтнинг ўзида Тошкентнинг етти бурчагида бу етти хизматкордан жабр кўришга қандоқ улгурганига фантаст ëзувчи Герберт Уэелснинг ҳам ҳаëл кучи етмайди. 

Лекин туғма овсар судялар бу «жабрланувчи» деган махлуққа «ишанвариб» шартта қомаб қўяқолди.

Ўзбекистондаги ҳамма сўтлар бир биридан баттар. Биттасини ходага боғлаб туриб яна биттасини уриб ўлдирган савобга қолади деган тоипа бу.

Аммо баттарнинг баттари бўлади. Гап Қибрай сўти ҳақида.

13 январь куни Ўзбекистон Олий судида Президент администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновнинг қуршовидаги етти нафар ватандош шикоятлари тафтиш тартибида кўриб чиқилиши бошландию аммо негадир тафтиш 23 январга қолдирилди.

Гап 26 октябрь куни Қибрайда 15 суткага қамалган 7 киши ҳақида. 

Бу 7 киши 25 октябрь куни кечқурун Алламжоновнинг ёнида бўлгани учун ушлаб кетилган.

Уч телех, шўпир, ошчи, запхоз ва хаммом гўлахи Ўзбекистондаги тиш тирноғигача қуролланган  тезкор-тергов гуруҳи тарафидан қўлга олиниб Қибрай ИИБга келтирилган. 

Қибрай туман ИИБ уларга майда безорилик содир этганликлари тўғрисидаги ҳужжатга имзо чекишни таклиф қилган. Ушбу ҳужжатларни имзолаш рад этилгач, Қибрай туман судига олиб кетилган. Уларга адвокат тақдим этилмаган, улар суд томонидан эшитилмаган, судья уларга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ қўлланилиши ҳақида ўз ҳукмини ўқиб эшиттирди ва улар бунга рози бўлмасаям қамоққа тиқиб қўйилган.

Қамоқда уларнинг оғзига носки тиқишган, шиппак билан бошига шапатлаб Комилга қарши кўрсатма олишга уринишган. (Гестапо буни кўриб чекишга чиқиб кетди)

Бу қиссадан чиқадиган энг катта сабоқ нима?

Ҳар бир одам агар бошимга иш тушмасин, топкан тутганимни ишкалсиз еб ўтирай деса қонун оëқ ости қилинишига қарши курашиши керак. 

Ҳеч бўлмаса қаттиқ овозда «Қонун бузилмоқда» деб бақириб қўйиши керак.

Ўзини, боласи, онаси, синглиси ëки яқинларни ҳеч бир асоссиз панелнийга обориб тиқилиши ва сўт айтгандек совуқ қамағда тахта каналарга ем бўлишиини истамаган ҳар бир одам шуни қилиши керак.

Қамағда иштон тикиб ўтириб кулгига қолган экс Бош. Прокурор Рашид Қодиров ҳам, экс ДХХ раиси Ихтиëр ҳам, ëки Гулнора ҳам ўз вақтида буни  ўйлаши керак эди.

Мен особийман. Калтак менинг бошимда синмайди. Мен бошқалар тушиб кетган туалет чуқурига тушмайман деб ўйлаш аҳмоқлик эканлигини Самарқанднинг экс хокими Туробов қамағда дорисиз ўтирган пайтда тушуниб етди. Аммо кеч бўлганди.

Энг шарманда ўғрилар ҳам ўз поняткасига амал қилади. Ғар, жалап ва хатто гўрдаги ўликларнинг тишини суғуриб тирикчилик қиладган кафандўзларда ҳам қоида бор.

Шундай экан жамият ҳам ўзлари ëзган қоида бузилмаслиги ҳақида ўйлаши керак.

Ҳеч ким. Президент қизими, хотининими ëки куëви. Қонундан устун бўлмасин.

Мендан ойтш билат. Курва кокаин, авуф ви дер зейн, чао помпиду, чарсни тозаси.

МС: Оғо сўкиндингизми.

Сўкинмадим. Жахлим чиқди. Ўзбек жамиятининг бошига тинимсиз бало келаëтгани ва ҳеч рўшнолик кўрмагани сабабларидан бири уларнинг болаларга ваҳший муносабати. Ҳайвонлар ҳам ўзбеклар каби ўз боласини хорламайди. Агар «палончи боласини сотди»деб ëзсам «пул керак бўгандан кейин сотадида, менам сотардим» дейди. 

Золимлик, шафқатсизлик ва тубанлик генларига кириб чириб кетган қавм бу. Адлия тизими ўлган, тепасида непотист рахбарлар ўтирган банан давлатида бола сотиш кўпайса атрофга қараб қўйинг. Шу яқин ўртада инсон органлари трансплантацияси билан  боғлиқ жиноят занжири бор. Хозирча инсон органларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланадиган шубхали клиника Қирғизистонда бор. Қирғизистон ва Ўзбекистон чегарасида ўнлаб яширин тунеллар борлигини биласиз. Мавзуга ўтсам.

Одам сотиш

Сурхондарëда 23 ёшли хотин  ўзининг 2024 йилда туғилган қиз фарзандини 15 минг АҚШ долларига пуллаш эвазига Термиз шаҳридан уй-жой сотиб олмоқчи бўлган пайтда ашёвий далиллар билан ушланди.

У Термиз шаҳридаги ресторанларнинг бирида фарзандини сотиб, келгусида қайтиб олмаслик ҳақида тилхат ёзиб бераётган пайтида махсус ходимлар томонидан қўлга олинган.

Боласотар хотин  харидор бошида кичик сумма айтганидан хафа бўлган ва одам сотаётганлигини эслатган.

“Мен картошка сотмаяпман, одам сотяпман. Майли, 15 минг доллар беринг. Ками йўқ”, деган аёл.

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди Жиноят кодексининг 135-моддасида (одам савдоси) назарда тутилган жиноятни содир этган 23 ёшли аёлни 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилди. 

Қутқариб қолинган қизчанинг васийлиги ва тарбияси Жарқўрғон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига юклатилди. 

Олдинроқ  Жиззах вилоятида 3 ёшли фарзандини сотмоқчи бўлган ота-она қамалганди. Ўзи ўзбек хотинлари бола туғиб сотиш бўйича Гиннес рекорд китобига киради.

Нега бу халқнинг устига тоғ онтарилиб, тош ëғиб, тагида қолиб мажақлануб ўлмайди? Нега? Нимага?

МС: Оғо уринг потяни!

Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
3 ноябр 2024
АҚШдаги сайловлар арафасида Трамп ҳақидаги «Шогирд» (The Apprentice) бадиий фильми намойиш этилди. Фильмда ёш бизнесмен Жей Трамп Манхеттенда уйма ...
28 декабр 2023
Сизга айтмоқчи бўлганим воқеани «Оталар сўзи ақлнинг кўзи» деган  ТВ форматда ҳикоя қилсам. Тасаввур қилинг, бир кўзойнак кийган марғилон ...
25 июл 2016
Болалигимда дадам рўзғор ишларини енгиллатувчи, деҳқончилик ва боғдорчиликда асқотувчи буюмларни кўтариб келадиган киши эди. Ҳар сафар уйда жанжал дадам ...
7 январ 2018
Eltuz.com Документ рукни остида тарихий ҳужжатларни тақдим этишда давом этади. Қўлимизга тушган 1992 йилга мансуб «Эрк» газетаси парчасида, ўша ...
Блоглар
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...
7 январ 2025
Ижтимоий тармоқларда “1000китоб” лойиҳаси бўйича турли гап-сўзлар айланиб юрибди. Мансаб талашуви, зиёлиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб, бир-бири ...
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...