Асосий мавзулар
24 январ 2025

«Дуо олма – олтин ол!» РТдан ваъз

Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон кўзи қора қоши қора юртдошларим мана хапта айланиб сиз билан юзма юз бетма бет суҳбатга мушарраф бўлганимдан шодман.

МС: Ничиксизла хўжик брри, мўччи ойбика, хўшши қизло, биртли биртсиз дойило ëшулли ëши киччила!

Кўп жахонгир кўрган бу дунë

Барчасига гувоҳ ер ости

Лекин дўстлар шоу бизнеснинг

Жаҳонгири кам бўлар рости

МС: Жахонгир оға юртни умум савиясиннан ўсиб улойиб гетди. Бу ноймитла чушунмиди санъат новвилиқини.  Юриварадила ўрисни шангилини уриб, похтоли иштон тикиб.  Оғо, ишитдингизми Манзурани ара барипитила…

Тешик мунчоқ ерда қолмас. Ерда қолса кимлар олмас.

РТ: Манзураниям эрга бердик. Борган жойида қумга кўмилган тошдай қотсин. Сопланган болта каби ўткир бўлсин.

МС: Егани қўй, гўргани тўй, топқони пил, ари вунго қул бўлсин.  Оғо ишитдингизми прово олиш қиммотлопди.

РТ: Америкада права олиш учун пуллик ўқиш йўқ.  Компда имтихон топшириб, машина ҳайдаб кўрсатилса права беради. Права олиш учун 40 доллар тўланади. Бу 40 доллар ичига ўн марталаб имтихон топшириш имкони, кўз духтри текширувидан ўтиш, ҳамда пластик карт шаклидаги правани принт қилиб бериш хизмати киради. Ўзлари расмга олади. Бу 40 долларни тўлаб права олган одам ойига беш минг доллардан то 20 минг долларгача ишлаб топиши мумкин.

(Бу картина «Убер драйвер» деб аталади ва хозир Питтсбургдаги Баҳодир Файзи уйида сақланади)

МС: Мут бўлса ади амдолли. Чизғонип икки қўллаб олар адик правани. Оғо шу америкадаги ўзбекла ўйëн тарапа галаси галами?

Антиутопия

Абсаттор АҚШнинг Сан Франсиско шахрида куръерлик қилади. Убер ит апликацияси орқали ресторанлардан клиентларга овқат ташийди.

Ўша куни тўрт қути пиццани шаҳар четидаги складга ўхшаш ангарга оборди. Эшик қўнғироғини босгани ҳамоно эшик очилди. Эшикни очган кўзойнакли ҳабаш  Абдусаттор қўлидан иккита пицца қутисини олиб “орқамдан юр” деди. Абсаттор қолган икки қутини қўлида тутиб узун коридордан кетаëтган ҳабаш ортидан юрди. Улар лифтга кириб пастга тушишди. Абсаттор чойчақани олиб чўнтагига жойлади. Ҳабаш уни яна эшиккача кузатиб қўйиши керак эди. Аммо хабашнинг сийгиси қистаб, коридор четидаги туалетга кириб кетди. Абсатторнинг кутишга вақти йўқ эди. Яна ашинча клиент кутяпти. Абсусаттор коридордаги лифт деб ўйлагани эшик ëнидаги тугмани босди. Эшик очилди. Абдусаттор кирди. Аммо бу капсула кулба лифтга ўхшамади. Ҳамма ëғида тугмалар, кнопкаю диот миодлар. Чап тарафида 189 та давлат номи ëзилган бўлиб, ҳар мамлакат тўғрисида рақам ва тугма бор эди. Абссаттор “Ўзбекистон 2030 деган” ëзувни кўриб негадир автоматик тарзда кнопкани босди.

Бирдан чирағлар ëниб ўчиб, капсула қалтир-қултур қила бошлади. Кейин эшик очилди. Ташқаридаги нурдан Абсатторнинг кўзи қамашса ҳам, илгари бир қадам қўйиб капсуладан чиқди. Бирдан тақир-туқир қилиб капсула яна ер тагига кириб кетди. Абсаттор тап тақир чўлда турарди. Сал нарида “Қизилтепа” деган жойни кўрди. Абсаттор қўрқиб қалтираб кетди. У Ўзбекистоннинг Навоий вилоятига келиб қолганди. Мана ҳали америкага келмасдан олдин хизбга аъзолиги учун ўтирган Қизил тепа қамағи ва унинг ғишт хумдонлари.

Абсаттор дод солиб бақирди. 35 минг доллар тўлаб, Мексика орқали зўрға жамолига етишган Америкадан кетиш Абсатторнинг планида ҳам йўқ эди. Кредитга олгани мошин ҳам қолиб кетган эди

Абсаттор тўрт тарафга зир югуриб АҚШга қайтиб кетиш йўлини қидирарди. Йўлда бир бобойни кўриб “Отахон қаер бу?” деб сўради.

“Қизилтепа бу. Олдин бу ерга қамағ бор эди, аммо хозир йўқ. Қамағ учинчи ренесансда қоп кеткан…” деди бобой.

Хозир нечанчи ренесанс деб сўради Абсаттор.

Чол қўлидаги айфон 30 ни олиб Абсатторга кўрсатди. Абсаттор 2030 йилги  Ўзбекистонга кеб қоганди. Абсаттор қўлидаги айфон 14 ишламай қолганди.

“Қандай қилиб, 2025 йил январида АҚШда юрган одам 2030 йилга бориб қолади”

Шу пайт битта майбах келиб тўхтаб эшикни очди. “Юринг обкетаман Ташканга” деди.

Абсаттар мошнга ўтирди. Шўпр возз этиб мошнди 300 га чиғорди.

“Мошн зўр экан, лекин радарга тушмайсизми” деб сўради Абсаттор.

“Радар тақиқланган. Шўпрлар қанча тез юрса юроуради. Мошнди Германиядан олдирдим. Растаможка йўқ бўлиб кетган” деди шўпр ва бардачокдан виски олиб ичди. “Олдин ичиб ҳайдаганга жарима бор эди. Хозир атмен” деди шўпр.

Тошкент марказида иккала қўлига йиртиқ шиппак ушаган дамасчи ҳайкали турарди. Абсаттор шу ерда тушиб қолди. Йўлдаги запрапка устида “Метан газ текин, кевуринг секин” деб ëзиб қўйилганди.

Абсаттор запрапка эгасидан “ростдан ҳам метан газ текинми “деб сўради.

“текин” деди запрапкачи ва полний бак қуйдирганга текин кофеям берилишини айтди.

Запрапкачига кўра, мамлакатда газам, электрам текин бўлган. Банклар кредит берар экану ҳеч қайтар демас экан.

Мамлакатнинг ярми темир даптардан, ярми эса хотин даптардан таъминланар экан.

Абсатторни ëнига бир милиса келди. Қўлида узун қора таëқ.

Абсаттор қора таëқ деб ўйлаган нарса бу қази эди.

Милиционер пичоғини олиб қазидан кесиб Абсатторга берди. “Ока еволинг бақувват юрасиз” деди мент.

Қазиям текин эди.

Мамлакатда алимет бекор қилинган, хохлаганча хотин оса бўларди. Ҳокимиятдагилар қўлида шода шода калит кўтариб юришибди.

Абсаттор ëнига келган хоким ëрдамчиси “Ака маши учта калитни олинг, барака топасиз” деди.

Калитнинг биттаси БМВ Х 30 деган мошнники, биттаси эса Ситидаги уч хаммом, ўн хонали уйники.

“Учинчи калит ниманики” деб сўради Абсаттор.

“учинчи калит Қатортолдаги дачаники. Ичида иккинчи хотин вазифасини бажарадиган соҳибжамол норин тўғраб ўтирибди. Калитлар текин. Агар уччала калитниям олсангиз, Кушербаев концертига битта билетам берамиз” деди ҳоким зами.

“Кушербаев артс бўп кетди, олдин популист эди” деб қўшиб қўйди зам.

“Олдинги президент қани?” деб сўради Абсаттор секин қўрқа писа.

“Рассом Туз номидаги учинчи сон намунали қамағда ëтибди олдинги президент бутун қариндошлари билан” деб жавоб қилди зам.

Хозир ким президент деб сўради янаям овозини паст қиган Абсаттор.

“Жахонгир Отажонов хурматли президентимиз!” деди зам ва йўл бўйидаги катта биллбордга ишора қилди.

“Бўйи 7 метрлик билбордда Жаҳонгирнинг расми ва шиор бор эди. “Йўллар равон, ҳаëт фаровон, турмуш моҳитобон!”

Абсатторнинг АҚШга қайтиб кетгиси келмай қолди. У барча орзу қилган буюк келажак ичра эди.

МС: Ғурбатта ғорип шодмон бўлмас амиш. Ўзга юртни боғи билан боқчосиннон ўз юртимни ëнтоқи ëхши. Бой ўлдим, пл топдм дап асиравармаслик гарак. Ина қомишни қоронг асирип дик ўсади. Охийри на ўлди. Бўйро атип устинда ўли ювдило. Илойим сўнгини варгий. Новви давади Наваоий отец…

АҚШга борганда иши юришган ўзбеклар кўп учради менга. Масалан Равшан деган йигит чўнтагида 20 доллар билан АҚШга келган ва бу 20 долларни ярми келган минутнинг ўзида Кеннеди аеропортидаëқ сарф бўган. Бу йигит аввалига расмларга ромка ясайдиган фирмада ишчи бўлиб ишлади, кейинроқ ўзи ромка қиладиган ширкат очди. Бу ширкатни сотиб иккита юк мошин билан трак ширкати очди.

Бугунга келиб унинг 200 дан зиëд юк машинасини ўз ичига олган ва Канададан тортиб Мексикагача бўлган ҳудудларда юк ташайдиган мега ширкати бор.

Фуралар учун катта гараж ва авиобаза қурган, бундан ташқари Охайода америка футболи учун хусусий стадион қурган.

Равшан «Америка орзуси» деган афсун ижобати.

Элтуз бу иши юришган бизнесмен ҳақида кино қилишни режалаган.

Лекин АҚШга келиб, иши юришмай ўзини кўприкка осган, жинни бўлиб ақлдан озган, ëки диний радикализмга берилиб қамоққа тушган бахти қаролардан ҳам ашинчаси бор.

Қийинчилик бошига тушса енгиб ўтканларни ҳам кўрдим.

Мен гаплашган қиз Ўзбеекистоннинг Қоракўл туманидан АҚШга келган. Қиммат ресторанда официант бўлиб ишлаган.

Мижоз бир бутилка қизил шароб буюрган. Ресторан тузугига кўра, официант бутилкани клиентнинг ëнида очиб қадаҳга қуйиб бериши керак.

Қизгина бутилкадан пўкак қопқоқни суғураëтганида билмай шишанинг оғзини салгина синдириб қўйган.

Клиент шаробдан воз кечган. Ресторан бошлиғи эса бир шиша шаробни официант ойлигидан тутиб қоладиган бўлди.

Бу шаробнинг хос продукт экани, Тосканиянинг  тоғи тепасидаги гиламдай жойда тўртта ток ҳосилидан олингани ва фақат йилига 20 шиша чиқишини ҳисобга олсак, официант қизга ҳавас қила олмайсиз.

Бир шиша қизил шароб нархи беш минг доллар эди. Бу қиз бу суммани бўлиб-бўлиб ўн ойда тўлади.

Америка кўз ëшларга ишонмайди.

Азиз ўқувчим. Сизга нима қизиқ? Америкада бойиб-битиб пул хидидан ëта олмаëтганларни ëки америкага келибам дардисар бўлиб бири икки бўлмаëтган бахти қаролар ҳикоясими?

МС: Априсла йўқми Америкада?

Америкадаги ўзбек фирибгарлар ҳақида гапириб берсам.

Афусуки америкада «ўзбек» ва «апрс» тушунчаси битта бўлиб кетган. Ўзбек десанг дарров қочишади. Флоридада битта ўзбек рассом «атай ўзбек йўқ ерни қидириб топиб яшаб юрибман. Уларнинг апрслигидан чарчадим» деди.

Америкага келган ўзбек права олиши керак. Драйвер лайсенз. Шўпрлик гувоҳномаси.

АҚШда жамоат транспорти яхши бўлмагани учун деярли ҳамма мошнда юради. Шу боис АҚШ дунëда права олиш энг осон бўлган давлат.

Ўқиш шарт эмас. Йўл ҳаракатидан компютерда имтихон топширасиз. Шундан ўтсангиз машинани ҳайдаб кўрсатсангиз шу ернинг ўзида 30 минутда правангизни принт қилиб қўлингизга беради.

Права икки хил бўлади. Оддий ва комерциал. Комерциал права катта юк машина трак ҳайдаш учун керак.

Юк машинаси учун комерциал права олишда йўл ҳаракати бўйича саволлар сони кўпроқ бўлади.

Бу савол жавобда ўзбекларнинг кўпи қулайди. (Кўп ўзбеклар ҳеч бир тилда ўқиш ва ëзишни билмаслигини ҳам ҳисобга олинг. Улар Ўзбекистон деган мактаб ўлдирилган юртдан келган)

Хуллас 150 долларни Абсамат тоға деганга берасиз. У сизга битта қулоқчин беради. Майда наушник. Қулоқни ичига тиқиб қўйилади. Компютердаги савол овоз тарзида ҳам янграйди. Имтихон бўладиган жойдан узоқда ўтирган одам сизга қулоқчин орқали «учди бос» дейди. Сиз учни босасиз. Кейин «иккини бос» дейди. Ашнақа қилиб саволларга жавоб берасиз. Кейин имтихон офицери келиб сизни табриклаб «биттада ўтдингиз. Қойил таълим берган ота энангизга» дейди.

Бу офицер сизни апрслар авлоди эканлигингизни қағданам билсин.

АҚШ йўлларида тирбандлик бўлмаслиги учун мошинада икки ва ундан кўп одам ўтирганларга имтиëзли йўл бор. Бу йўлдан юриш учун шўпрди ëнида камида яна бир одам бўлиши керак.

Буни йўлдаги тўрткўзли робот назорат қилади.

Ўзбеклар ëнига битта ўйинчоқ айиқни ўтқазиб қўйиб аши йўлдан юроуради.

Роботни кўзи тўрт бўғани билан айиқ билан одамди парқига бороурмайди.  Рулда ўзбек ўтирганини эса умуман билмайди. Билганида батареяси куйиб қоларди.

МС: Лекин шу америкага борғон ўзбекни тутқони олтин карвуч бўлдиëв. Ëмон бойиб гетти хоропло…

РТ: Турклар ғишт шаклида қуйилиб устига клеймо урилган олтинни кулча олтин дейди. Кулча олтин сўзининг тарихи ўн бешинчи асрдаги Самарқандга бориб тақалади. Амир Темур босиб олган ерларидаги олтинларни Самарқандга ташмалаган. Олтинларнинг кўпи  ҳар хил майда хону амирлар исми сикка урилган тангалар шаклида бўлган. Амир Темир буларнинг ҳаммасини эритиб одам кўтара оладиган предмет холига келтиринг. Бу майда хонларнигш исми йўқ бўлиб кетсин деб буюради.

Мулозимлар Амир Темурга мўлтираб қарайди. «Қандай шаклга келтирайлик. Тўрт бурчакми, соққа зўлдирми ëки ғоз юмуртоси шаклидами»

Амир Темур дастурхондаги кулча нонди олиб «кулчадай бўлсин» дейди.

Ўша пайтдаги самарқанд нони тўнкарилган коса шаклида бўлган. Кўп холда тандирда эмас, коса шаклидаги темир қолип ичида очиқ оловда пиширилган. Сафардаги аскарлар ҳам нонни ўзлари темир коса шаклидаги қолип ичида пишириб еган.

Шундан кейин, бутун олтинлар эритилиб тўнкарилган коса шаклидаги форма ичига қуйилиб устига Амир Темур мухри урилди.

Бу кулча олтин номини олди.

Амир Темур ўлгани ортидан унинг невараси Улуғбек юрт сўради, бобосидан фарқли ўлароқ қон тўкиб, ўзгалар юртини ғорат қилиш ўрнига, аниқ илм фан, астрономия билан шуғулланди.

Мамлакатдаги диний зомбиларга бу ëқмади. Улуғбекни сўйиб кетишди. У қурган расадхонани муллалар буздириб ташади.

Аниқ илмга фокусланган олимлар Самарқанддан қочди. Шулардан бири Али қушчи эди. У Рум эли (хозирги Туркия)га борди. Усмонли ҳукмдорлари Али Қушчининг илмий фаолиятига шароит қилиб беришди.

Али Қушчи Самарқанддан қочаëтганида ҳали Улуғбек тирик эди.  Зарил бўлади дея Али Қушчига бирор ўнта кулча олтин совға қилганди.

Туркиядаги қуюмчи (олтин безак яссовчилар) бу нима деб сўраганда Али Қушчи «кулча олтин» деб жавоб берди. Мана шундан бери турклар қуйма олтин ғиштни кулча олтин деб атайди.

Ўзбекистон ҳам ниҳоят олтинни кичикроқ ғишт шаклида қуйиб, эл юртга сотишни йўлга қўйибди. Олқишласа арзийдиган иш.

Биринчи марта муомалага чиқарилган 100 гр олтин қуйманинг нархи 116 миллион 603 минг сўм қилиб белгиланди.

Дуо олма олтин ол!!!

МС: Олтиннон қиммот нарса саломатлик.

Туркияда тўрт оëқ уч қўлли бола туғилди. Туркия фаровонлик партияси раиси Фотиҳ Эрбоқан парламентда чиқиш қилиб қуйруқли ва жун босган болалар туғилиши Туркияда кўпайиб кетганлигини айтди.

Олимлар яқин қариндошлардан қиз олиб, қиз бермаслик кераклгини уқтириб келади.

МС: Иби бохтим шўр. Шённан гамасин биза ëқа бинийн гаплар. Оғо уринг потяни!

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума муборак!

Тағин ўқинг
14 март 2019
Жуда ғалати ишлар бўляптики, на жим туриб бўлади ва на гапириб. Аммо “қилинган ишдан пушаймон қилинмаган ишдан пушаймондан яхшироқ”, ...
18 октябр 2018
Избоскан туманининг Жалолиддин Мангуберди маҳалласида яшовчи, икки боланинг онаси Шаҳноза В. (аёлнинг тўлиқ исми «Элтуз»га маълум) 15 октябрь куни  ...
3 июн 2020
Бир нарсага эътибор қаратдим: АҚШда бўлаётган воқеаларга эътибор рус интернетида жуда юқори; рунетда бу воқеаларни анархия деб қоралаш, афроамерикаликларни ...
5 ноябр 2018
Халқаро Олимпия қўмитаси норозилигига қарамай, 3 ноябрь кунги мажлисида АIBA – Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси 66 яшар Ғафур Раҳимовни ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...