Блогерни уриб қаматган мулозим қидирувга берилди
Қашқадарёнинг Китоб туманида туғилиб ўсган 49 ёшли Умид Миралиев бир кун келиб блогер бўлиб ҳақиқатни ëзарман деб ўйлагандир аммо у бунинг ортидан калтак ейиши ва айбсиз айбдор бўлишини ҳаëлига ҳам келтирмаганди.
Умидбек тадбиркорлик ортидан тирикчилик ўтказиб, бола-чақасини боқиб, топканини майда тишлаб тинчгина юрганди. Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат тепасига келгач бошланган сўз эркинлиги ислоҳотларидан Умиднинг ҳам юраги умид билан тўлди. Юрт равнақи ва халқ фаровонлиги йўлидаги жараёнларда ҳисса қўшиб қолишни ният қилди у. Блогер бўлишни орзулади. Журналистик маҳорат марказида малака оширди. Канал очди. Тиллари бурро, қалами ўткир чиқди унинг. Бироқ, бошлаган иши унга хайрли келмади. 2 йилдаёқ блогер аёвсиз таъқиблар остида қолди.
Умид Миралиев фаолиятини бошлаганида бошига бу қадар кулфатлар ёғилишини билмаган эди. 2020 йилда у Фейсбук ва Телеграм каби ижтимоий тармоқлар орқали ўз блогини юрита бошлайди. Блогер юртимиздаги ижтимоий муаммолар, оддий аҳоли мурожаатларини чоп этади. Мурожаатчиларнинг сўрови билан турли давлат ташкилотларига бориб, мутасаддиларга муаммоларни кўндаланг қўяди.
Блогерлик фаолияти 2022 йилдан буён хавфли бўлиб бормоқда. Бугун Ўзбекистондаги аҳоли шикоятларини тармоқларга олиб чиқаётган блогерларга фирибгарлик, товламачилик айбловини осонгина бўйнига юклаш ҳолатлари кўпайяпти. Умид Миралиевга ҳам аввалига шу айбловни қўллашга ҳаракат қилишди. Ўхшамагач, қатор навбатчи айбловлар ёпиштирилди.
Мазкур айбловлар ортидан Миралиев оиласидан узоқда, бошқа вилоятларда кун кечириб юришга мажбур бўлганини иддао қилади. Блогернинг айтишича, унга қидирув эълон қилинади, сўнг ашаддий жиноятчи каби ушланиб, олиб келинади ва қамоққа ташланади.
Миралиев 2022 йилнинг декабридан то 2023 йилнинг май ойига қадар тухмат ва безорликда айбланиб 4 ой мобайнида қамоқда ўтирди. 2023 йил 5 май Шахрисабз шахар Суди ишни куриб чикди. Афсуски, Суд блогернинг адвокатлари томонидан тақдим этилган исботу далилларни, экспертиза хулосаларини инобатга олмади.
Айни пайтда Умид Миралиев оиласи билан Тошкент шаҳрида яшаб келмоқда. Ўзининг айтишича, бу истиқомат унинг учун зарурат, чекловлар сабаб собиқ блогер ҳатто туғилиб ўсган қишлоғига бора олмаяпти.
Тинимсиз курашишлар, мурожаатлардан сўнг 2024 йил июнда Миралиевга нисбатан қўлланилган уй қамоғи суд томонидан бекор қилинади. Аммо, уй қамоғи бекор қилинганидан ҳеч қанча вақт ўтмай, у калтаклаб кетилди. Блогернинг даъво қилишича, у ва унинг укасини маҳаллий ҳокимият буюртмаси билан калтаклашган.
Дарвоқе, Умид Миралиев уни тузоққа туширган, унга нисбатан адолатсиз ҳукм чиқарган, ўзи ва оиласига босим ўтказган валломатларни халқ ва халқаро ҳамжамият, юқори мутасадди органлар таниб олишларини истади ва улар фаолиятига оид барча жиноий далилларни бўлишишга тайёрлигини маълум қилди.
Кўраëтганингиз расмдаги одам блогер Умид Мавлоновни калтаклатган ва ИИБга шикоят қилиб ўзини жабрланувчи қилиб кўрсатган адлия вазирлиги Шахрисабз туман бошқарма бошлиғи Фарход Ғаниев. Унинг хатти ҳаракати ўғирлик пайтида дод ўғри урди деб ўзини уриб додлаган ўғрига ўхшайди. Хозир бу қўштирноқ ичидаги жабрдийда 100 минг доллар пора олгани ортидан суд қарори билан қидирувга берилган.
Бизга маъум бўлишича бу парахўр адлия мулозими Қашқадарëга бемалол юрибди.
Қашқадарë Ўзбекистон қонунлари ишлмайдиган алоҳида дахлсиз худудми.
Мавуга нуқта қўймаймиз. Чунки муаммо ечими ҳануз йўқ!