Асосий мавзулар
26 апрел 2018

Андижонда яна бир мактаб ўқувчиси пичоқлаб ўлдирилди

Андижон шаҳридаги 18-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси 22 апрель куни ўсмирлар ўртасидаги ўзаро жанжалда пичоқбозлик қурбони бўлди.

Мактаб жойлашган маҳалла ҳудудида яшовчи шахснинг «Элтуз»га маълум қилишича, ўсмир йигитлар ўртасида келишмовчилик чиққан.

Оммавий муштлашувда пичоқ чиқарган йигитлардан бири мактабдошини жароҳатлаган.

Етказилган оғир тан жароҳатидан ўқувчи касалхонада вафот этган.

Қотиллик жиноятларига ёшларнинг ёнида пичоқ сақлаб юриши сабабми?

Вилоят ички ишлар бошқармасидан «Элтуз»га маълум бўлишича, кейинги пайтларда ўқувчи ёшлар ўртасида гуруҳ-гуруҳ бўлиб муштлашиш ҳолатлари бирмунча кўпайган. Ўсмирлар орасида пичоқ, пакки каби ўткир кесувчи буюмларни яширинча олиб юриш оммалашган.

Айни вақтда мактабларда ўқувчилар назорати кучайтирилган. Ота-оналар, маҳалла фаоллари, ўқитувчилар иштирокида йиғилишлар, давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Фуқароларнинг соғлиғига амалда зарар етказиши мумкин бўлган ўткир кесувчи буюмларни аниқлаш ва уларни зарарсизлантириш мақсадида “ТИҒ” тадбири ҳам ўтказиб келинаётганини билдиради профилактика инспекторларидан бири «Элтуз» мухбирига.

«Бироқ ҳозирча профилактика ишлари етарлича самара бермаяпти. Ўтган бир ой давомида шаҳар мактаблари ўқувчилари томонидан икки марта оммавий ҳуқуқбузарлик қайд этилди ва ҳар иккала ҳолат ҳам навқирон ўсмирнинг ўлими билан якунланди»,- дейди инспектор.

Ходимнинг таъкидлашича, ўсмирларни 24 соат давомида назорат қилишнинг иложи йўқ. Бунинг учун мактаб, оила, маҳалла ҳамкорликда иш олиб бориши керак. Аммо айрим ота-оналарининг фарзандлари тарбиясига етарлича вақт ажрата олмаётганликлари, айни ўсмир ёшда назоратсиз ташлаб қўяётганликлари шундай фожеаларга сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтиш жоиз, бундан бир ойча олдин ҳам шаҳар ХТБга қарашли 29 ва 10-мактабнинг юқори синф ўқувчилари ўртасидаги можаро муштлашувга сабаб бўлган, оқибатда Асрор исмли 9-синф ўқувчиси пичоқ орқали етказилган тан жароҳатидан сўнг ҳаётдан кўз юмганди.

Шоҳида Саидова
eltuz.com

Тағин ўқинг
17 апрел 2017
«Эрк» Демокатик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Қозоғистоннинг йил охиригача лотин ёзувига ўтиш қарорини қўллаб қувватлашини билдирди. Қозоғистон президенти Назарбоев ...
7 сентябр 2024
Бу мақола аслида 31 август куни, совет зулмидан азоб чеккан юртсеварларни хотирлаш куни ëйинлаши керак эди. Лекин бошқа тарафдан ...
9 август 2024
Азиз асримизнинг азиз онлари азиз одамлардан сўрайди қадрин. Азизлар мана яна бир хафта ўтди. Қаршингиздаман. Юзма юз. Бетма бет. Аччиқ ҳақиқатларни айтиш учун бугун ҳам ҳизматдаман. МС: Хўжик брри, ...
3 сентябр 2018
Грузиядан чемодон ичида яшириниб Туркияга ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик 27 яшар Ф.Т. исмли аёл ушланди. Турк нашрларининг 1 сентябр куни ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...