Асосий мавзулар
26 январ 2025

Бош вазир кетиши керак! Нега?

Бу арбобни Ўзбекистонда ҳамма танийди. 64 яшар Абдулла Арипов – 2016 йил декабридан буён Ўзбекистон бош вазири.

Ўзбекистонда ҳар бир ҳалокат, ҳар бир оғриқли муаммо, халқ дардига дард қўшган ҳар бир қарор ортида бир шахс турибди – Бош вазир Абдулла Арипов!

Унинг беқарорлиги, бетартиблиги, очкўзлиги ва манфаатпарастлиги туфайли мамлакат таназзул ботқоғига ботмоқда. Бу одам бор экан, ислоҳотлардан наф йўқ, халқ азобда!

2017 йилда МХХ раиси Рустам Иноятов энди иш бошлаган Бош вазир Абдулла Ариповга: «Сардоба омбори ёрилиши мумкин, эҳтиёт чорасини кўринг», – дея  мактуб йўллайди. Аммо кўпни кўрган Рустам Иноятов огоҳлантиришига бош вазир умуман эътибор бермайди. Оқибатини ҳамма яхши билади. Сардобанинг ёрилишига сабабчи бўлган ва бутун Сирдарёни сув остида қолдирган шахс Бош вазир бўлади.

Президентнинг иссиқхона ғояларини йўққа чиқариб, барчани газдан узиб, қарзга ботириб, катта кўмир бизнесини бошлаб юборган ҳам Бош вазир бўлади.

М-25 газ конининг портлашини ҳалиям бартараф эта олмаган ҳам айнан шу Бош вазирдир.

Қишда миллионлаб одамларни метансиз қолдирган, ўтган йил бутун Тошкентни музлатган ким? – Албатта, Бош вазир.

Водийга радарлар ўрнатиб тотал назоратга олган, нон нархини оширган, Тошкент канализация тизимини издан чиқарган ҳам айнан Бош вазир бўлади.

Пойтахт ерларини сотиб юборган, 40 миллион долларлик кўприкни қулаб тушишига сабабчи бўлган ҳам Бош вазир.

ИМЭИ тизимини ўйлаб топиб, халқни ортиқча сарсон қилган ва мамлакатни ташқи қарз ботқоғига ботирган ҳам айнан Бош вазир бўлади.

«Ўзтест»ни ташкил қилиб, шу йўл билан автомобиль импортини тўхтатган ким? Албатта, Бош вазир.

Президент ислоҳотларини Саботаж қилаётган шахс ҳам айнан Бош вазир бўлади.

Самарқанд ҳокими Эркин Турдимов касал бўлиб қолди – сабабчи ким? Ҳа, албаттаки, Бош вазир.

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев иш фаолиятида қийинчиликларга дуч келмоқда – сабабчи ким? – Топдингиз – Бош вазир.

Чунки Абдулла Арипов халқ орасида обрўси тобора ортиб бораётган икки ҳокимни ўзининг асосий рақиблари деб билади.

Ўзбек газини Хитойга экспорт қилиб, Россия газини импорт қилиб, шу орқали мамлакатни тобора қарзга ботираётган ҳам айнан Бош вазир бўлади.

Гулнора Каримованинг коррупциявий шериги, Гулнора қамоқда эканлигига қарамай, ҳали ҳам ҳукуматда ўз нуфузини сақлаб қолаётган валлотмат ҳам айнан Бош вазир бўлади.

Мюнхендаги кўчмас мулкларни орқа олдига қарамай сотиб олаётган, тиббиёт соҳасини ўз назоратига олган, дорихоналар бозорини монополияга айлантирган ҳам Бош вазирдир.

Умида Солиҳбаева билан ҳамкорликда халқ соғлиғи билан ўйнаб, ўз акасига Минздравнинг «куратори» мақомини берган ҳам Бош вазир бўлади.

Сифатсиз дори воситалари билан ўнлаб болаларнинг ўлимига сабабчи бўлган, пандемия даврида энг йирик пул ювиш схемаларини яратган ва амалга оширган ҳам айнан Бош вазир жанобларидир.

Пандемия вақтида Плаквенил, Гидроксихлорохин, Азитромицин каби дориларни барча беморларга ичириб, миллатни заҳарлаган ва минглаб инсонларнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳам Бош вазир бўлади.

Тошкент электр трансформаторларидан Жўрабек Мирзамахмудов билан катта пул топган ва кимё ҳамда цемент заводларини таназзулга олиб келган ҳам Бош вазир бўлади.

Электр энергияси ва газ нархини бир неча бор ошириб, аҳолини ночор аҳволга солган, 4 миллиард долларлик GTL заводини қуриб, улкан маблағни талон-торож қилган ҳам Бош вазир бўлади.

Бухоронинг тарихий мўъжизаларини бузган, Тошкентдаги «Дом кино»ни ер билан яксон қилган, «Мовий Гумбаз лар»ни йўқ қилиш ниятида бўлган ҳам Бош вазирдир.

Миллий кинотеатр ва телерадиокомпанияни инқирозга олиб келган, телекоммуникация соҳасини ўз чўнтагига мослаб ўзлаштирган ҳам айнан Бош вазир.

Интернетни мамлакатдаги асосий назорат воситасига айлантирган, ҳатто, қурт-писта савдосидан ҳам «доля» олаётган ҳам шу Бош вазирдир.

Уни фақат Сардор Умрзоқов жиловлай оларди, аммо бугун унинг ҳам кучи етмай қолмоқда.

Шунча ишга қўл урган Бош вазир қачон кетади?

Сиз нима деб ўйлайсиз, азиз ўқувчи?

Элтуз Ўзбекистон ҳокимиятига алоқадор шахслар ва мамлакатдаги коррупцияга оид воқеаларни ёритишда давом этади. Каналимизга обуна бўлинг, ҳомийлик қилинг, видеоларимизга лайк ва изоҳлар қолдиринг.

Тағин ўқинг
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
15 апрел 2020
Ҳаво бугун ҳам бузуқ. Кечаси яна ёмғир ёғди. Туни билан безовта ухладим. Нам ҳавога оёғим оғриди. Кўрган тушларим эса ...
17 октябр 2024
Агар Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий манфаатларини Россия фойдасига сотаётган тижоратчиларнинг авангарди ким, деб сўралса, Бахтиёр Фозилов деб айтаман. Ўзбекистонда ...
28 март 2017
Сўнгги вақтларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида мамлакат таълим тизимининг абгор аҳволи ҳақида нисбатан танқидий мақолалар чоп этиляпти. Ҳақиқатан ҳам ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...