Асосий мавзулар
28 март 2017

Блогерлар ўқитувчининг югурдакка айланганини ёзишди

Сўнгги вақтларда Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларида мамлакат таълим тизимининг абгор аҳволи ҳақида нисбатан танқидий мақолалар чоп этиляпти.

Ҳақиқатан ҳам «мамлакатимиз таълим тизими халқаро майдонда эътироф этила бошланган йилларда» ўқитувчилар жамоатчилик ишларидан бери келмайдиган, пахта деса ҳам, шанбалик деса ҳам, ободончилик ишлари деса ҳам биринчи навбатда кўчага қувиладиган тоифа сифатида танилиб бўлганди.

Таълим тизимидаги муаммолар дастурхон қилинаётган айни замонда ўзбек блогосферасида ҳам бу масалага эътибор қаратила бошланди.

Кun.uz сайти ўзбек блогерларининг айни мавзудаги дарду ҳасратларини бир тўплам ҳолида жамоатчилик эътиборига ҳавола этди (http://kun.uz/news/2017/03/23/blogerlar-ovozi-ugurdakka-ajlangan-ukituvci).

«Кейинги кунларда интернетнинг ўзбек контентида ўқитувчилар билан боғлиқ ҳолатлар кенг муҳокама қилинди. Хусусан, Санжар Саид ўқитувчиларни ўз ҳолига қўйишга чақирди, Алп Арслон тахаллусли блогер ўқитувчилар миллатга
энг керакли одамлар эканини эслатди, Диёр Имомхўжаев эса ҳамширалар ва ўқитувчилар бугунги кунда қандай даражага туширилганини баён этди», деб ёзди сайт.

Ўқитувчиларнинг коммунал хизмат ҳақларини йиғиш, маҳалланинг, ҳокимиятнинг ҳар хил ишларини бажаришга жалб қилинишидан хабаримиз бор эди.

Санжар Саид хабаридан эндиликда, ўқитувчилар президентнинг виртуал қабулхонасига келган шикоятлар билан ишлашга мажбур қилинаётганини билиб олиш мумкин.

Унда ёзилишича, мактаб директорлари виртуал қабулхоналарга шикоят ёзган фуқароларнинг уйларига бориб, мурожаатлар бўйича ишлашга мажбур қилинмоқда.

«Шаҳардаги ҳамма мактаблар директорини чақиртиришибди, туман бўйича шикоятларни ўрганиш учун бўлиб беришди, ҳалиям бизга учтаси тушди, машинаси борларга 18 талаб шикоят ажратилди», дебди у билан суҳбатлашган мактаб раҳбарларидан бири.

Алп Арслон тахуллусли блогер эса совет давридаги таълим тизимини эсга оларкан, ундан миннатдор эмаслигини, чунки «Ўзбекистонимизда айнан мактаб таълимини ривожлантириш, мактабдаги шароитларни яхшилаш учун ҳеч иш қилинмагани»ни айтади.

Муаллиф советлар давридаги таълим тизимига лаънатлар ўқир экан, мустақиллик йилларида замонавий мактаблар қурилганини эсга олади.

У шўролар замонини танқид қилар экан, бугунги келиб ҳам бир нарса, яъни «ўқитувчига, ўқувчига муносабат ўзгармагани»ни тан олишга мажбур бўлади.

«Ҳали металлолом режасини топширишади, ҳали макулатура йиғиш дегандай. Кузда эса навбати билан пахтага бориш керак. Эсимда, 3-4 йил олдин ўқитувчилар ҳатто намунали уй-жой қурилишига ҳашарга ҳам бордилар. Умуман олганда, биз ўша Совет Иттифоқи деб аталмиш тузумнинг ҳамма нарсасидан воз кечдик. Фақатгина мана шу оғриқли муаммо бўлмиш ўқитувчиларга муносабатдан бошқа», дея ёзғиради Алп Арслон.

Шундан сўнг у янги президент «ҳамма соҳаларда катта-катта ислоҳотларни бошлаб юборгани»ни билдириш соясида «ўқитувчилар ўзларига тегишли бўлмаган турли «хизматлар»дан батамом озод қилинишлари керак», деган дадил гапни айтишга улгурган.

Шу билан бирга, муаллиф «яқин вақтларда ҳукуматимиз ва президентимиз бу оғриқли муаммога ҳам эътибор қаратадилар», деб умид қилган.

Бошқа бир блогер ҳамшира бўлиб ишлайдиган онаси мисолида ўқитувчилар ва шифокорлар давлатнинг чўрисига айланиб қолгани, улар асосий вазифаси қолиб, турли қоғозбозликлар билан шуғулланишга мажбур бўлаётганини таъкидлайди.

У президентнинг хорижга кетиб қолган ўқитувчилар, шифокорларни юртга қайтариш ташаббусига муносабат билдириб, уларнинг кетиб қолишига сабабларга ишора қилади.

Блог муаллифи Ўзбекистондаги сиёсий ҳушёрликка даъватларга ҳам истеҳзо билан қараб, «дунёнинг жамики муаммоси»ни, хусусан, террорчилар, тинчлик, сиёсий вазият, истиқлол ва шулар қаторидаги масалалар»ни ҳадеб тиқиштириш қанчалик тўғри эканига эътибор қаратади.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 май 2016
Ўзбекистон президентининг кенжа қизи Лола Каримова хизматларининг Испания ҳайрия жамғармаси томонидан юксак тақдирланиши Жамғарманинг Ўзбекистондаги реал вазиятдан мутлақо бехабар ...
24 март 2021
И – бу иккиюзламачилик. Х – бу Хоразм. ММ – бу мансабдорлар/ментлар. П – бу педофилия. УР – Учинчи ...
5 июл 2018
Бош прокуратура 5 июль куни каттақўрғонлик 31 яшар аёлни ечинтириб таҳқирлаган ИИБ ходими, капитан Санъат Умаровга жиноят иши очилгани ...
4 ноябр 2024
5 ноябрь куни америкаликлар президентлик сайловида овоз беради. Номзодлар Республикачи собиқ президент Доналд Трамп ва Демократик партиядан номзод, вице-президент ...
Блоглар
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...
12 январ 2025
Турли мавзуларга ўз қараши билан фарқланадиган блогер Кирпи Президентнинг 380-сонли қарори асосида 1000та китобнинг ўзбек ...