Cатира
29 июл 2016

Яккабоғда деҳқонларнинг буғдойи тортиб олинмоқда

Бир ҳафтадан буён Яккабоғ туманининг Самоқ, Бешкапа, Мунжир, Новқишлоқ, Ширинбулоқ, Сероб қишлоқларида яшайдиган аҳолининг лалми ерда етиштирган буғдойи маҳаллий ҳокимият томонидан зўравонлик билан ўриб олиняпти.

Рассом Элсеварнинг Eltuz.com нашрига жўнатган янги ҳажвий сурати айни шу муаммони ўзида акс эттирган.

Халқнинг лалми ерларда етиштирган буғдойига милиция ходимларининг қаттиқ назорати остида комбайн солиняпти. Бундан норозилар эса вақтинчалик ҳибс қилиниб, буғдой ўриб олингандан сўнг қўйиб юбориляпти.

Бу ҳақда хабар берган Озодлик радиоси, ҳокимият бу иш учун қирққа яқин милиция ходими ва олтита комбайн ташлагани ҳақида ёзади.

Деҳқонлар ҳокимиятдан ҳеч қачон бунчалик зулм кўрмаганини айтишмоқда.

Рассом Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 сентябр 2017
«Элтуз» нашрининг Фарғона вилоятидаги манбаларига кўра, туманларнинг узоқ ҳудудларида ўқитувчи, шифокор ва талабалардан таркиб топадиган терим отрядлари учун ётоқ ...
19 май 2017
18 май куни Навалнийга тупурганини билдирган Алишер Усмонов видеоси ижтимоий тармоқда тезгина овоза бўлди. Сиёсатчи ва блогер Навалнийни судга ...
20 август 2020
Россиянинг «Независимая газета» нашрига кўра, Ўзбекистонда атом электр станцияси (АЭС)ни қуриш бўйича шартнома ҳали тайёр эмас, Россия томони билан ...
21 декабр 2021
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров 10 килограммгача озган амалдорларга 5 млн. сўм мукофот пули беришини эълон қилибди. Халқ ризқидан ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...