Cатира
22 сентябр 2016

Пахта теримида «кўнгилли қатнашиш» тилхати – эрксиз теримчиларни тағин мазах қилиш

Қишлоқ хўжалигидан йироқ турли касбдаги одамлар, нафақат ўз оиласи ва ишини ташлаб далага чиқиши, балки бу ҳақда гапирмасликлари, шикоят қилмасликлари ва тер тўкиб ишлашлари лозим. Ялқовлик ва пахта тера олмаслик, шунингдек пахтадан қолганлик пулини тўламаслик, ишдан ёки ўқишдан ҳайдалишга сабаб бўлиши мумкин.

rasm3061
СамДУ талабалардан декани номига ёздириб олинадиган тилхат нусхаси

«Мен 2016 йил пахта йиғим теримида мунтазам қатнашишга, кунига 80 килограммдан пахта теришга, ва пахта мавсумида белгиланган тартиб қоидалара тўлиқ амал қилишга кафолат бераман. Юқоридаги шартларни бажармасам, талабалар сафидан кетишга розиман»

Бу Самарқанд Давлат Университети талабасининг, 2016 йил 9 сентябр куни декан ва доцент Ш.У. Умидуллаев номига ёзган тилхатидир.

Ўзбекистонда пахта терими авжига чиққан шу кунларда, бу каби тилхат ва кафолат хатлари талабалардан ва турли давлат муассасалари ходимларидан йиғиб олинмоқда. Токи бу эрксиз теримчилар, агар ишдан ёки ўқишдан ҳайдалишса, биринчи галда ўзлари айбдор бўлишларини билиб қўйишсин.

Бу видеотасвирларда Қўқон шаҳар поликлиникасининг катта ҳамшираси Алия Мадалиева поликлиника ходимасига мажбурият-хатини ёздирмоқда. Унинг ёнида, бош эгиб, бўйсунганча, унинг гапларини қоғозга туширмоқда: «Агар мен кунига 50 килограммдан пахта термасам, кўнгилли равишда ишдан кетиш ҳақида ариза ёзаман. Ўз қўлим билан ёздим».

«Ўша куниёқ ишдан кетасан», дейди у қаҳр билан, қўли остидаги ишёқмас ходимаси қўлидан, интизом ва астойдил ишлаш кафолати билдирилган хатни оларкан.

Ўзбекистонга зарур бўлган стратегик ҳом ашё, оддий одамларнинг аҳлоқий хўрлиги ва моддий зиёни эвазига бўлса ҳам териб давлатга топширилиши керак.

Сўнгги бир неча йил давомида ўзбек мулозимлари, куз келиши билан талабалар ва турли касб эгаларининг пахтага чиқишларини инкор этишмайди, бироқ, уларнинг сценариясига кўра, одамлар кўнгилли равишда, қўшимча пул ишлаш учун теримга чиқишади.

Уларнинг бу тасдиғи ёлғон, чунки кундалик пахта нормасини териб бериш ҳақидаги тилхатни кўнгилли теримчилардан ҳеч ким талаб қилмаган бўларди.

Шу йилнинг 14 сентябрида, Жиззах шаҳридаги ҳусусий дўкон хизматчиси ва милиция ходими ўртасида бўлган қуйидаги диалог, Ўзбекистон пахта секторидаги таъмагирлик ва мажбурийлик тизими давлат сиёсати даражасида сақланаётганини англатади.

Аудио ёзувда, ўзини Лазиз Файзиқулов дея таништирган милиция ходими, тадбиркордан дўконни ёпишни ва пахтага чиқишни талаб қилади. Тадбиркорнинг бундай талаб қанчалик қонунга мувофиқлиги ҳақидаги саволига жавобан, Файзиқулов мажбурий пахта теримига чиқиш ҳақидаги буйруқни президент вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев бергани ва унинг ижроси мажбурий эканини айтади.

Лазиз Файзиқулов: Қачон чиқасан (пахта теримига)?
Тадбиркор: Чиқа олмайман мен, унда ким ишлайди? Мен ахир солиқ тўлайман. Тадбиркорларга ҳа бу ҳеч бир алоқаси йўқку пахтани?

Лазиз Файзиқулов: (кулади) Қандай алоқаси..?
Тадбиркор: Агар мен пахта теришга чиқсам, солиқни қандай тўлайман? Тадбиркорларга ахир халиқит бермаслик керак.

Лазиз Файзиқулов: Кечириб қўйибсан.. Бу давлат сиёсати. Ҳусусий тадбиркорлик кеча пайдо бўлди. Пахта мустақилликнинг 25 йилидан бери давлат сиёсати ҳисобланади.

Тадбиркор: Меҳнат Кодекси деган тушунча бор. Мен мажбур эмасман…

Лазиз Файзиқулов: (дўқ қилишга ўтади). Сен мажбурсан! Мажбури тартибда (пахта) теримга чиқасан . Сен шу маҳаллада яшайсан, шунинг учун ҳам пахтага чиқасан. Сен мажбурсан! Сен чиқасан! Сен шу давлатда яшайсанми, пахтадан бўлган кийимни кийиб юрибсанми…

Тадбиркор: Бу қайси қонунда ёзилган? Конституциянинг қаерида ёзилган?

Лазиз Файзиқулов: Бу Бош вазирнинг буйруғи. Тушунасанми? Президент вазифасини бажарувчининг буйруғи. Сенинг ҳаққинг йўқ бу буйруқни бажармасликка.

Тадбиркор: Унда буни қонунчиликка киритинг. Мен буни бажармайман. Буйруқни кўрсатинг. Бунинг ҳаммаси оғзаки гаплар…

Лазиз Файзиқулов: Оғзаки буйруқ ҳам буйруқ! У ҳолда сен теримга чиқмайман, буйруқни бажармайман деб ёзиб берасан. Кўрамиз. Сен кимни провокация қилаяпсан. Сен мажбурсан, тушундингми? Мажбурсан!!

Тадбиркор: Мен мажбур эмасман. Мен эркин инсонман.

Лазиз Файзиқулов: Сен чиқасан! Бу ерда агитация қилма, аксинча, сен Ўзбекистон билан бўл, қўшниларни теримга даъват қил, улар ҳам чиқишсин пахта теришга. Агар ўзинг чиқмасанг, кўтингни қис ва бошқаларни агитация қилма, тушундингми? Сенинг ҳақинг йўқ бошқаларни агитация қилишга, пахтага чиқманглар деб! Сен кимсан ўзи? Пацан… Сени ҳукуматнинг буйруғини бажармасликка ҳақинг йўқ!

Эслатиб ўтиш жоиз – оммавий пахта теримига мажбурлаш билан бир вақтда Халқаро Меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўзбек мулозимлари билан биргаликда Ўзбекистондаги меҳнат қонунчилиги ижроси устидан мониторинг ўтказишмоқда.

Бу қўшма мониторингнинг ажабланарли томони шундаки, мажбурий меҳнатни ташкил этган амалдорларнинг ўзлари ўзларини текширишади, ХМТ вакиллари эса, ўз дастурларини бошлашганига уч йил бўлибдики, мажбурлашнинг бу жиноий машинаси аслида қандай ишлашини тушунишолмайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 май 2019
«Элтуз» нашри Муҳаммад Бекжоннинг «Қўрқувнинг нариёғида» (Алвидо, Жаслиқ!) иккинчи китоби, 5-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. 2005 йилги Андижон воқеаларидан кейин ...
2 апрел 2021
Нодонлар тўрга чиқди, Замонага ҳайронман. Оқилни гўрга тиқди, Машрабдайин гирёнман. Итбалиқ денгиздадир, Мудом ишин бешлайди. Кит ҳовузга ташланган, Кит ...
28 июн 2016
Тошкентлик Мухиддинов Самад Муродович ва Наманган шаҳридан 22 яшар Аброржон Устабоев Аюбхон ўғли Истанбулдаги Отатурк халқаро аэропортида юз берган ...
16 январ 2022
1992 йилнинг 16 январида Тошкентнинг Талабалар шаҳарчасида стихияли намойиш Ислом Каримов буйруғи билан шафқатсиз бостирилган эди. Шу куни мен ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...