Асосий мавзулар
28 апрел 2017

28 апрел – Бенито Муссолини ва унинг жазмани Клара Петаччи қатл этилди

Нацистлар Германияси Иттифоқчиси, Янги Рим Империясини қуриш ғоясини илгари сурган Европанинг сўнгги диктаторларидан бири, Дуче (доҳий) Бенито Муссолинининг ўлими бугунги кун диктаторлари учун ҳам ўрнакдир.

Иккинчи Жаҳон Уруши поёнига етаётган 1945 йили Муссолини Миланга келади. Бу вақтда у Италиянинг шимолидаги Вальтеллине водийсида қаршилик ҳаракатларини бошлаш ёки Швейцарияга қочиб, яшириниш ниятида бўлган.

Муссолини аввалига ўз иттифоқчилари бўлган немис генералларига мамлакатда ҳали ҳам ҳаракатдаги немис қўшинлари иқтидорда эканини тушунтирмоқчи бўлади, бироқ нацистлар аллақачон таслим бўлганини билгач қочиш тадоригини кўради.

26 апрел куни Муссолини ўз сафдошлари билан водийнинг Комо шаҳрига келиб маҳаллий ҳукумат биносига келиб жойлашишади. Ўша куни кечаст кичик бир отряд билан Швейцария сари йўлга чиқишади.
Муссолинининг кўпчилик сафдошлари ва яқинлари партизанларнинг қасд олишидан қўрқиб улардан ўзларини четга олишга ҳаракат қилишади.

Жумладан, Муссолинининг рафиқаси ўша куни тонгда эри билан ҳайрлашади, маршал Грациани эса таслим бўлишни афзал кўради.

Немислардан ҳам кўра ўз доҳийлари душманроқ

26 дан 27 апрелга ўтар кечаси Муссолини ўзига ҳамроҳ бўлган қочоқлар билан 200 нафарча немислардан иборат отрядга бориб қўшилади.

Сал ўтиб уларга Муссолинининг жазмани Клара Петаччи, Илалия ирқчи партияси саркотиби Алессандро Паволини қўшилади.

Муссо қишлоғи яқинида колоннани партизанлар тўхтатади. Бироқ партизанлар командири колоннадаги немис отрядига йўлида давом этишига руҳсат этади.

Немис лейтенанти Муссолинига унтер-офицер мундирини кийдириб, юк машинаси кузовига яширган эди. Партизанлар машинани кўрикдан ўтқазишганида, улардан бири Муссолинини таниб қолади.

Партизанлар асир олинган диктаторни Донго қишлоғидаги бир уйга олиб боришади.

Диктаторнинг 10 йил сарсон бўлган жасади

28 апрел куни соат 16:10 да, Мецегра қишлоғи чекасида Муссолини ва унинг жазмани Клара Петаччи қатл этилади.

Муссолини ва Петаччи мурдаси Миланга келтирилади. Уларни «Пьяцца Лорето» майдонида оёғидан осишади.

Айни майдонда 1944 йилнинг 10 августида 15 нафар аксилфашист партизанлар қатл этилган эди. Сиртмоқни узишганидан кейин ҳам уларнинг жасади бир муддат оқава сув ариғида ётган.

1 май куни Муссолини ва Петаччи Миландаги қашшоқларга мўлжалланган Чимитеро Маджиоре қабристонидаги номсиз лаҳадга кўмилади.

1946 йили Муссолинининг жасади Доменико Леччизи бошчилигидаги уч нафар ирқчи фашистлар томонидан қазиб олинади ва ўғирлаб кетилади.

Жасадни ўша йилнинг августида топишади, бироқ ўн йил давомида сиёсий бир қарорга келинмагани боис кўмилмасдан қолиб кетади.

Ҳозирги пайтда Италиянинг сўнгги диктатори жасади у туғилган Предаппио шаҳридаги оилавий қабристонга дафн этилган.

2011 йили Италияда «Доҳийнинг жасади» (итал. Il corpo del Duce) ҳужжатли филми ишланган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 феврал 2017
«Адолат кўзгуси» газетаси анча вақтлардан буён пенсияси ёки нафақа пуллари ўзларининг розилигисиз пластик карточкага ўтказиб берилаётгани, бу эса турли ...
29 сентябр 2016
Ўзбекистондаги айрим маҳаллий интернет нашрлари, жумладан, «Кун.ўз» сайти мамлакат Касаба уюшмалари федерацияси матбуот хизматининг хабарини чоп этди. Бу хабарда ...
3 октябр 2016
Ўзбекистон телеканаллари сентябрь ойини йиғи-сиғи билан бошлаб, байрамона кайфиятда тугатди. Президент Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан совет даврига хос ...
1 июн 2016
25 май куни Тошкентда 15 яшар бола бошқарган Nexiaнинг милиция машинасига урилиши оқибатида бир ички ишлар ходимининг ҳалок бўлди. ...
Блоглар
18 январ 2018
18 январь куни Самара-Чимкент автойўлида ёниб кетган эски «Икарус» автобусида 52 нафар ўзбекистонликнинг ҳалок бўлиши ...
17 январ 2018
Ўтган йили турли даражадаги ҳокимларнинг зўравонлиги, сўконғичлари, қўл остидагиларга бўлган қўпол муомаласига оид хабарлар, ижтимоий ...
15 январ 2018
14 январь куни Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни шу пайтгача мисли кўрилмаган даражада кенг нишонланди. Президентнинг ...