Сас
15 октябр 2015

Икки юзли ҳоким

Хоразмга сафари пайти ҳокимликнинг тунги мажлисида журналист Малоҳат Эшонқулова ёзиб олган аудиоёзувлар Ҳазорасп ҳокими Ўктам Қурбоновнинг иккиюзламачилигини фош қилган.

У телефонига махсус қўнғироқ бўлгунга қадар қўли остидагиларнинг бошини “узиб ташлаш”га тайёр дажжол қиёфасида бўлса, қўнғироқдан кейин уларга текин ёғ, иссиқ овқат беришдан бўлак дарди бўлмаган ғамҳўр бир амалдорга айланган.

Элтуз ниҳоят бу аудиони олишга муваффақ бўлди. Қуйида аудио ва унинг матни билан танишинг.

Аудио матни

Тунги соат 21.00. Хазорасп туман ҳокимлигидаги мажлис зали. Сенатор Ўктам Қурбонов микрофон қаршисига чўкаркан, қўлидаги “Кунлик пахта терими режасининг уддаланишига оид маълумотнома рўйхати” асосида кунлик пахта терими режасини уддалай олмаган ташкилот номларини бирма-бир атаб, раҳбарларини битин-кетин ўрнидан турғазиб, уларга ўдағайлай бошлади.

  • Так, Янгибозор? Туринг ўрнингиздан Янгибозор!
  • Ман шу ерда ёшулли… (тушунарсиз мингғирлайди)
  • Пудратдан одамлар борми?
  • Бор ёшулли, бўлади ҳаммаси чиқиб турибди…
  • Маданият. Сизда неча бўлди.
  • 30 бўлди, ёшулли
  • Хазорасп почта, шу ердами?
  • Хаввонг (лаббай, ҳа шу ердаман деган маънода)
  • Типография. Қани жавоб баринг.
  • Ёшулли биздан, тўрт бўлимдан одам чиқарилиб турибди, типографиядан…
  • Кимлар?
  • Молия, ғазначилик…
  • Молиядан нечта одам пахтага чиқмади?
  • Ёшулли, ина 3-4 одам бор экан, керакли одамлар экан идорада…
  • На кора иш этади у 3-4 одам?
  • Ёшулли. Мен шуни айтмоқчи эдим сизга. 6-7 ревизор бор шулар янги қурилган мактабларнинг очилишида ўтирибдилар, уларнинг муовинлари…
  • Мактабга мактабдагилар ўтирсин! Кераги йўқ! Не бўлади, чиқиб ишлаганда? Бир ой ҳеч ким ўтирмасин ҳокимиятда! (Қичиради)
  • Бўлди ёшулли…
  • (тутақиб) Пахта! Пахтага чиқиб норма топширишлари керак! Тушундингми! Керак эмас у одамлар, республикадан кеклган бўлса ҳам! Бориб пахта эксин улар! Зўр вақт топибсизлар! Сиёсат ҳамма учун! Бирортанг қолсанг, чатоқ қиламан!
  • Дарвозаларига ўзим қулф солиб кетдим.
  • Бирорта одам! Ҳокимиятда ҳам, солиқ, банк, бошқа идораларда ҳам ҳамма жой қулф бўлади, давай. Банка! Жавоб беринг.
    (паст овозда) Ёшулли бизадан одамлар, ҳаммаси пахтага чиқиб турибди.
  • (кесатиб) Ҳаммаси зўр, ҳамма одамлар чиққан, ҳаммаси плюс…
  • Ёшулли, биза беш бўлиб, тўрт ташкилот ҳар қайсимиз 50 килодан тушмасдан териб турибмиз мана… Сезон бошидан 60 кило 50 килодан териб турибмиз, ҳақиқатдан бориб текширибам кўринг. Тўрт ташкилот чиқиб турибмиз отрядда. Бир автобус бўлиб 65-70 одам оралиғида чиқиб турибмиз.
  • План бажарилмаган! Ҳозир ўқиб бераман… ўтиринг. Ҳамма пахтага! Биррорта одам қолмасин! СЭС… Бу на бу 1286 билан келдинг а? Нима учун, (ўшқиради) гапир!
  • Бошқа бўлмийди…
  • Сабабини айт!
  • Буғдой билан тушди…
  • Нима учун буғдой билан тушади? Каллангни узиб ташлийман сени!!! 1200 кило… Ай, не деган гап бу, ким беради пахтани?! Суғурта.
  • Барчамиз шу ердамиз.
  • На иш этиб юрибсизлар, қани а, Музаффарни чақир тез? Почта – 224 ни берган!
  • Нима учун бунга йўл қўйилган?
  • Ким айтди сенга!!!
  • Бир мард бўлиб сўзла! Саноат қани?
  • Ҳозир уйидан келётир.
  • Cизлардан ким боради?
  • Ўзим бораман…
  • Ўзинг борасан, сан! Ҳамма одамингни олиб борасан, кечаси ишлийсан! Соат 7 дан кейин иш бўлади, озонгача!
  • Ватанпарвар!
  • Ман…
  • Вообще шарманда этгансан, биласанми…
  • (ўзини оқламоқчи бўлиб)…бир икки тонна…
  • (Унинг гапини бўлади) Ҳаммани алдаб шарманда этгансан, дори бердик, “гўр” бердик, “зин” бердик деб!

Шу ерда ҳокимнинг телефонига қўнғироқ бўлади

Залда шивир-шивир. Ўктам Қурбонов афти ангори ўзгариб қайтиб келади.

  • Шу гап. Тушунарлими? Ҳамма давлат ташкилотлари хизматчилари, оммавий сафарбарлик пахта йиғим теримига!
    Давлат хизматчиларХизматчи, вакиллар, теримчиларнинг ёғи, пули, иссиқ овқати берилсин.
    Терган пахтасига қараб ёғи, ҳам иссиқ овқати…
    Иссиқ овқат, тушунарлими?
    Иссиқ, иссиқ овқатни ташкил қиласизлар!
    Қозон тайёр бўлсин!
    Самовари бўлсин ҳамма ерда.
    Тушундингизларми?
    Ўтиринглар.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 март 2017
Амакиси президент бўлган Ўзбекистондаги тузумнинг танқидчисига айлангани ортидан 2006 йил кузида руҳий касаллар шифохонасида банди этилган жиззахлик журналист Жамшид ...
23 март 2017
Кейинги кунларда Андижон бозорларида сабзавотларнинг нархи кўтарилиб кетди. Ҳаммадан кўра картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда. Чунки, аҳолининг ...
28 июл 2017
Ўзбекистон Бош прокуратураси марҳум президентнинг тўнғичи Гулнора Каримова жиноятига оид тафсилотларини очиқлади. Бунга кўра, у 5 йилга қамалган, иккинчи ...
16 август 2017
Шоир Мақсуд Бекжон 1961 йил Хоразмда туғилган. Москвадаги Максим Горький номли Адабиёт институтини тамомлаган. Учта шеърий китоб ва иккита ...
Блоглар
22 феврал 2018
Ўзбекистон прокуратураси матбуот бўлими ходими 23 феврал куни телефонда «Элтуз» мухбирига Қодировнинг қамоққа олинмаганини, бошқа ...
22 феврал 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда бўлган журналист, 64 ёшли Муҳаммад Бекжон 22 февраль куни ўзининг ...
21 феврал 2018
Улуғ шоир Матназар Абдулҳаким туғилганига бу йил 70 йил бўлади. У менинг дунёқарашимни ўзгартирган бир ...