Cатира
6 сентябр 2017

Ўзбек конвертацияси – олиш бору, бериш йўқ!

5 сентябрда Ўзбекистонда конвертация очилиши билан, ҳорижий валюта фақат конверсион карточкаларга ўтказиш орқали сотилиши маълум бўлди.

Гарчи расман Ўзбекистон ҳудудида долларда савдо қилинмасада, халқ бу иш билан 26 йилдан буён иноқ бир тарзда шуғулланиб келади.

«Масалан, ўзим яқинда (Абу Саҳий бозорида) бир ускуна нархини сўраганимда, сурбетлик билан нархини долларда айтишди. Сирғали запчасть бозорида ҳам шу ҳол. Нарх нега ошганини сўрасангиз, доллар қимматлаганини айтишади, муттасил ошиб бораётган юзминглик сўмларни санашдан кўра, деярли ҳеч қачон ўзгармайдиган долларда савдо қилишни афзал кўришади», дейди Элтуз мухбирига изоҳ берган Сардор исмли фейсбук юзери.

Сўнгги икки кун ичида Ижтимоий тармоқда, банкларнинг нақд доллар сотмаслиги, валюта қора бозори гуллаб яшнашига олиб бориши ҳақида мунозара кучайди.

«Банкдан долларни факат карточкага тушириб беради. Накд долларни банк сотмайди. Квартира ёки уй, автомобиль, институтга болангга пора, ишга киришга пора, шифохонада операция учун докторга, прокурор ёки солиқчига пора ва шу каби кўп ишларга фақат нақд доллар керак. Шунинг учун доллар қора бозори Узб.да ҳеч қачон тўхтамайди», дея ёзади Элтуз ўқувчиларидан бири.

Бахром Арипов исмли фейсбук юзери, банк валютани нақд сотиши керак, деган фикрда:»Шундагина адолат бўлади, аксинча бу қора бозорни ривожлантириш учун ўйлаб топилган бўлади. Картани нақдга айлантириш учун ҳорижга чиқиш керак, бу ҳам етмагандай нақдга айлантириш учун фоиз олишади».

Оддий Ўзбекистонликка долларнинг нима кераги бор?

Ўзбекистонда нақд долларга заруратни Сардор Камилов исмли фейсбук юзери шундай изоҳлайди:

«Биринчидан, маҳаллий валютанинг муттасил қадрсизланиши, одамларни ҳорижий валютада пул йиғишга ундайди. Тўйга, машинага, муттасил нархи ошиб бораётган уй таъмирига.
Иккинчидан қариндошим таътилга чиқиб, ҳорижга кетса-ю, унинг молиявий муаммоси пайдо бўлса, унга картамни жўнатаманми??? Нималар деяпсиз?!
Учинчидан, ким сизга мулкни сўмга сотади? Бизда кира ҳақи ва риелтор хизмати ҳам шу тарзда тўланади, улар бамайлихотир ўз хизматлари учун доллар сўрашади.
Тўртинчидан, менга пулни нақдга айлантириш чоғи фоиз йўқотишнинг ҳеч бир қизиғи йўқ. Бу картадан мен устама фоиз кўрмайман, қолдиқ капитализацияси ҳам йўқ, юмшоқ қилиб айтганда банк томонидан пулларимнинг «ўғирланиши» бу.
Бешинчидан, дунёнинг ҳеч бир мамлакатида, биздаги каби пластикни зўровонлик билан тиқиштиришмайди.»

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 октябр 2023
XIX аср ўрталарига келиб Туркистондаги уч мамлакат – Қўқон, Хива ва Бухоро хонликларини уч йирик империя – Буюк Британия, ...
13 июн 2023
Юнонларнинг Марказий Осиёга сургун қилинишининг сўнгги босқичи Сталин томонидан 1949 йил 13 июнга ўтар кечаси амалга оширилди. Бир кечада ...
24 сентябр 2018
Сўнгги кунларда Ўзбекистондаги пахта йиғим-терим мавсумига оид турли ОАВларда эълон қилинаётган хабарлар мамлакатда мажбурий меҳнат аломатлари кучайиб бораётганидан дарак ...
1 январ 2022
Қадрли Элтуз канали кўрарманлари ва обуначилари. Cизларни аввало кириб келаётган янги 2022 йил билан табрикламоқчимиз. Ўтган 2021 йил Ўзбекистон ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...