Вақт машинаси
11 май 2017

11 май – Сталин Қрим татарларини сургун қилишга қарор берди

1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади.

Қрим татарларининг депортация қилинишига асос бўлган ҳужжат

Айни ҳужжат асосида ярим оролнинг аксарият аҳолиси – 150 минг қрим татари бир кунда Ўзбекистонга мажбурий кўчирилди.

Мудофаа қўмитасининг ГОКО-5859 рақамли бу қарорига Лаврентий Бериянинг Уруш пайтида қрим аҳолиси орасида «дизертирлик, коллаборационистик ва душманона кайфият» ҳақидаги алоҳида докладномаси асос қилиб олинган.

Қрим татарларини Ўзбекистонга мажбурий кўчириш амалиёти 1944 йилнинг 18-20 майида амалга оширилди.

Уруш ҳақиқатлари

Аслида Иккинчи жаҳон уруши пайти 85 447 нафар қрим татарлари оккупацион армия томонидан Германияга ҳайдаб кетилган, 71 921 одам қатл қилинганди.

Урушдан кейин эса, Сталин буйруғи билан Қримда халқ душмани сифатида гумон қилинган минглаб шахслар ҳибсга олинган ва қатл этилган.

Қрим татарларини мажбурий кўчириш ва ундан кейинги амалиётлар чоғида уларнинг кўплари қурбон бўлганига оид ҳужжатлар сақланган.

Жумладан ЦК КП(б) ЎзССР Қримдан «кўчирилганлар»нинг дастлабки даврда «қониқарсиз шароитларда» яшашгани, бу улар орасида ўлим даражасининг ошишига сабаб бўлганини билдирган.

Мазкур ҳужжатга кўра, 16 минг одам, яъни Ўзбекистонга кўчирилганларнинг 10 фоизи шу даврда ҳалок бўлган.

Қрим татарларининг камроқ қисми (30 минг нафари) Молотов, Свердловск, Горький вилоятларига ва Марий АССРдаги ўрмон хўжаликларида ишлашга жўнатилган.

Қолганлари эса Бошқирд АССР, Гурьев, Иванова, Кострама, Кемерова ва Киров вилоятларига сургун қилинган.

Улар қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, қурилиш ва кўмир шахталаридаги ишларга жалб қилинишган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июн 2016
Бугун АҚШ Давлат департаменти ўзининг одам савдосига қарши курашишга доир йиллик ҳисоботида Ўзбекистоннинг рейтингини мавжуд имкониятдан энг паст даражага – ...
9 сентябр 2015
Сизни чопиқ ёки пахта теримига мажбурлаётган давлат муассасаси маъмуриятига мурожаат қилиб, юқорида келтирилган қонунларга таянган ҳолда пахта теримида иштирок ...
10 апрел 2017
«Оила ва жамият» газетасида (05.04) «Нега топганимизда барака йўқ?» мақолани ўқиркан, журналист иддаосидаги турли парадоксларга дуч келдик. Мақола Ўзбекистондаги ...
29 апрел 2017
Ўзининг икки саҳифасини тўлиқ тез ёрдам хизмати фаолиятига бағишлаган “Оила ва жамият” газетаси (26.04) тиббиёт тизимидаги жиддий бир муаммони ...
Блоглар
18 декабр 2017
«Пахтага борасан, дейишди. Агар бормасанг, аризангни ёз ёки ўрнингга одам жўнат, дейишди. Ўзимизнинг ишимиз қолиб, ...
16 декабр 2017
Бундан 31 йил олдин Совет раҳбарияти Олмаота ëшларининг исëнини шафқатсизларча бостирган эди. АҚШ конгресси кутубхонасига ...
14 декабр 2017
14 декабрь куни таниқли фоторассом Умида Аҳмедова ўзининг фейсбук саҳифасида бузилаётган Киночилар уйи ҳаробаларини суратга ...