Кундалик
1 ноябр 2015

Киндикдан паст яна бир амал

Қудрат Бобожон
Eltuz.com

Журналист Малохат Эшонқулованинг фаолияти туфайли энди унинг бўлғуси қудаларига босим кўрсатилаётгани ҳақидаги гапларни эшитиб, ҳар қандай одамнинг эси оғиб қолиши мумкин. Наҳотки ҳукумат бир журналист аёл овозини бўғиш учун энди шунчалик паст кетган бўлса.

“Орган ходимларининг кучи бегуноҳ бир қизнинг тўйини тўхтатишга етдими?”, – дея куйинади Малохат Эшонқулова.

Гап шундаки, журналистнинг қудалари томонидан тўй белгиланган, пули олдиндан тўлаб қўйилган Учтепа тумани, Чилонзор, 23-мавзе, Ширин кўчасида жойлашган “Дилором” ресторанига фуқаролик кийимидагилар келиб, “Шу аёлнинг тўйини ресторанингда ўтказмайсан. Мабодо, ўтказгудек бўлсанг, тўй куни барча меҳмонларни кўчага қувамиз-да, тўйхонангга қулф соламиз, тафтиш ташлаймиз. Тўйхонангни ёпамиз. Бошқа қайтиб очолмайдиган қиламиз”, дейишган.

Бу гаплар 250 кишига таклифнома жўнатилиб “Дилором” ресторани эгаларига “закалат” бериб қўйилганидан кейин қилинмоқда. Ўзбекистонда тўй дегани ўз-ўзидан бўлмайди.

“Жиноятчи бўлганимда ўз ватанимда тўй бошлаб, бозорма-бозор чопиб юрмаган бўлардим. Менинг бор-йўқ гуноҳим ҳақни айтганим. Еб тўймас, порахўр амалдорларнинг додини берганим, кирдикорларини фош қилганим, ноқонуний қадамларини элга ошкор этганим.”, – дейди журналист воқеа юзасидан президентга ёзган очиқ хатида.

Шу пайтгача Каримовга ёзилган минглаб хат эгаларидан фарқли, ушбу мактуб муаллифи миллат ойдинларини қамоқларда чиритаётган ҳукумат қаршисида фикрларини мағрур ифода этади, жумладан:

“Модомики, тўйга қаршиликлар ҳозирданоқ бошланиб кетган экан, бугун тўйхона эгаларига таҳдид ўтказаётган ўша зўравон махсус хизмат ходимлар эртага тўйдаги тўполонда қасддан қандайдир варақалар (уларга шунингдек туҳмат уюштириш урф бўлган-ку) ташламайди, қасддан жанжал (Қашқадарё прокуратураси олдида махсус ёлланган жангари аёлларга режа асосида бизни атай калтаклатишгани каби) чиқаришмайди, наркотика “топиб олишмайди”, тўйда қасддан тўпалон уюштиришмайди деб ким кафолат беради?”, – дея юзланади Малохат ўз мактубида.

Ҳуқуқ фаоллари фикрича, Эшонқулованинг қизига нисбатан бу ҳаракатлар, аслида Ўзбекистонда бу йилги пахта терими мониторингги иштирокчиларига қарши ҳуружларнинг узвий давомидир.

Бундан илгари ҳам, мониторинг иштирокчиларига турлича босимлар уюштирилган, ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихонов, Шуҳрат Рустамов, Елена Урлаевалар ва жумладан Малохат Эшонқулованинг ўзи ҳам бир неча бор милиция томонидан ушланганди.

20 октябр куни ҳуқуқ ҳимоячиси Дмитрий Тихоновнинг уйига ўт қўйилиши эса, жиноятчи ҳукуматнинг фаолларига қарши очиқча кураш чоралари ҳам қолмаганини кўрсатди.

Маълумки, Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банки олдида пахта далаларида мажбурий меҳнатдан (қуллар меҳнатидан) фойдаланмаслик мажбуриятини олган, айни шарт эвазига Жаҳон банки Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигига ярим миллиард доллар ёрдам ажратганди.

Мол аччиғи, жон аччиғи деганларидек, ўз изини хаспўшламоқчи бўлган қулдор ҳукумат кўзбўямачиликларини бирин-кетин фош қиларкан, халқаро ҳамжамият олдида фаолларнинг тилини тийишга ўзбек ҳукумати олий амалдорларининг ёғлиқ қўли ҳам калталик қилиб қолди.

Балки шунданми улар, бугун “Дилором” ресторани эгалари орқали Малохат Эшонқулованинг бўлғуси қудаларига зарар бериш каби киндикдан паст амалларга ўтишди, бундан илгари, мажбурий меҳнат мониторинги натижалари ёзиғлиқ флешкани топиш учун милицияга Хазорасп туман ҳокимининг ҳуқуқ фаоллари жинсий аъзоларигача тафтиш қилишни буюрганидан кўпчиликнинг хабари бор.

Тағин ўқинг
23 ноябр 2016
Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг аризасига Чиноз Туман прокурори Д. Маҳмудов томонидан берилган жавобда таълим ва тиббиёт ходимлари пахта даласига ...
21 январ 2019
16 январь куни Швейцариянинг «Tages-Anzeiger» газетаси америкалик бизнесмен ва Гулнора Каримованинг собиқ эри Мансур Мақсудий Каримованинг Швейцарияда музлатилган активларидан ...
18 август 2018
Ҳозирда АҚШ бўйлаб саёҳат қилаётган, кўпчиликка «Алвидо, Жаслиқ!» китоби билан машҳур собиқ сиёсий махбус Муҳаммад Бекжон «Элтуз» нашри ўқувчилари ...
5 ноябр 2023
Андижон вилоятидаги Мурувват уйида тарбияланаётган болаларнинг калтакланганлиги юзасидан суриштирув бошланди. 4 ноябрь куни Элтузнинг телеграм каналида Қўрғонтепадаги Мурувват уйида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...