Кундалик
2 апрел 2016

Университетдан ҳайдалган ўзбекистонлик Copy/Paste билимдони «VimpelCom”га бўйича ўз хизматини таклиф этди

Бу албатта бир хазил мактуб, масаланинг жиддий томони, «VimpelCom” чиндан ҳам фейк-ҳисоботлар учун Гибралтарда рўйхатга олинган Гулнора Каримованинг банк ҳисобига 30 млн. доллар жўнатган. Мурод Шокир шу маънода ўзини қалбаки ҳужжатлар ясаш, хусусан бунда Power Pointга ўхшаган иловалардан фойдаланиб copy paste қилишнинг устаси фаранги қилиб кўрсатади. Қандай қилиб дейсизми, мактубни ўқинг!

Ўзбекистондаги энг таниқли тадбиркордан илҳомланган, университетдан ҳайдалган Мурод Шокир «Eltuz»га ушбу хатни эълон қилишга рухсат этди.

Ҳурматли Жан-Ив Шарли,

Мен «VimpelCom» глобал телекоммуникация компаниясида маслаҳатчи бўлиб ишлашга қизиқишимни билдириш ниятида ёзмоқдаман.

Яқинда компаниянгиз Гибралтарда рўйхатдан ўтган, тадбиркор Гулнора Каримовага тегишли Takilant Limited бизнес холдинги ҳисобига LTE мобил частоталари тўғрисидаги ҳисобот учун 30 миллион доллар ўтказганини билиб қолдим. Ажойиб!

АҚШ Адлия вазирлиги ўтказган текширувларга кўра, (Takilant томонидан тузилган) инглиз тилидаги ушбу ҳисобот матни Википедиядаги мақолалар, блоглардаги хабарлар ва Power Point намойиши каби телекоммуникация брендларига айнан ўхшашдир. Рус тилидаги ҳисоботлардаги қисмлар Википедияда, Verizon Wireless да ва матбуотда эълон қилинган мақолалар ва Beeline нинг Power Point намойишлари билан ўхшаш ёки айнан бир хилдир.

Адлия вазирлиги Takilant нинг ҳисоботлари «асл воқеликнинг кичкинагина қисмини ташкил этади ёки умуман ҳеч нарсани акс эттирмайди, аслида оммавий манбалар ёки бошқа материаллардан кўчирилган матнлардан кўчирилган», деган хулоса беради.

Бизга айтишларича, Copy/Past вақтидаги доимий босим туфайли эҳтимолий хатар учун тўлов сифатида 2011 йилнинг сентябрь ва октябрь ойларида Takilant нинг Швейцария банкидаги ҳисоб рақамида 30 миллион доллар ўтказилган.

Эътиборингиз учун мен Википедиядаги плагиатлик бўйича эксперт ҳисобланаман. Бунга шубҳа йўқ. Шунингдек, мен блоглар, янгиликлар сайтлари ҳамда бошқа интернет манбаларидан кўчириш ва матнларни қўйишни ҳам жуда зўр эплайман. Бу ҳақда университетдаги профессорларимдан сўрашингиз мумкин ва улар буни тасдиқлайди. Мен бирор марта ўзига хос моҳиятга эга бўлган, яъни ўзимники бўлган эссе топширмаганман.

Албатта, мен хотиним ёки бошқа воситачи жисмоний шахс номига яширин равишда Швейцария ва Латвияда банк ҳисоб рақами мавжуд фирмани дарҳол рўйхатдан ўтказишим мумкин ва бундан жуда хурсанд бўламан. Сиз менга маблағ ўтказиш учун жуда кенг имкониятга эга бўласиз ва буни махсус хизматлар билмайди.

Мен рақобатга асосланган бозор иқтисодиёти шарт-шароитларини яхши тушунаман. Шунинг учун Copy/Paste бўйича имтиёзли равишда 20 миллион АҚШ долларига ўз хизматларимни таклиф этишдан жуда бахтиёрман.

Менинг хизматларимга чегирма белгилашда отам Ўзбекистон президенти эмаслиги ҳисобга олинган. Афсуски, у бор-йўғи Бухорода пайвандловчидир:(

Шунга қарамай, Сиз менинг хизматларимни чин дилдан қабул қилишингизга ишонаман, чунки мен 30 миллион АҚШ доллари пора сифатида тўланганига ҳақиқатан ҳам ишонмайман.

Мен доимо кутаман, клавиатурамдаги С тугмасини, кейин эса V тугмасини тўхтамасдан босаман. Сиз эса мени ишга ёллаганингиздан афсусланмайсиз.

Энг яхши тилаклар билан,

Мурод Шокир
P.S. Бу мактубнинг 90 фоизи интернетдан кўчирилган ва қўйилган. Мен бу ишда профессионалман. Мени ишга олинг!
Eltuz.com

Тағин ўқинг
31 май 2017
19 май куни президент Мирзиёев Бухорода эркин сайёҳлик зонасини яратиш қарорини тасдиқлади. 2980-сонли қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий банки масъул ...
29 январ 2019
Ватанидаги янги ҳукуматнинг «очиқ эшиклар» ташвиқотига мафтун бўлиб, тезроқ мамлакатини зиёрат қилишга шошилаётган экспатлар (муҳожирлар – eltuz) бунинг оқибатини ...
20 март 2018
Маҳаллий ҳокимлик Каттақўрғон туманида дарсдан олиб чиқилиб, кўча супуришга мажбурлангани оқибатида «Камаз» тагида қолиб ўлган 42-мактаб ўқитувчиси Диана Енекеева ...
2 апрел 2021
Жиноят кодексига ўзгартишлар киритилиб, президентни ҳақорат қилиш беш йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланадиган жиноят сифатида белгиланди. Президент Шавкат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...