Кундалик
30 ноябр 2015

Ўктам Пардаев иши боши берк кўчада

Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган 100 атрофидаги фуқароларни тергов қилди. Бироқ, терговчи ҳуқуқ ҳимоячисининг пул таъма қилганига оид бирорда маълумот ололгани йўқ.

Бу ҳақда Ўзбекистон Мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳи раиси (ЎМҲҲТГ) раиси Сурат Икромов хабар беради.

“Афтидан, буюртма бўйича тергов боши берк кўчага кирди, чунки ЎР ЖЛ 211 ва 168 моддалари бўйича айблов юзасидан бирор факт ёки далил йўқ, дейилади ЎМҲҲТГ пресс-релизида.

Ўктам Пардаев 16 ноябр куни ўз уйида, бир аёлнинг ҳуқуқ ҳимоячиси Жиззах вилояти фуқароларидан пул таъма қилди деган чақуви билан ҳибсга олинган. Уни фирибгарлик ва пора олишда айблашган. Гўёки Ўктам Пардаев муайян пул эвазига одамларнинг муаммосини ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Маҳаллий ҳукумат Ўктам Пардаевни ОАВдаги очиқ чиқишлари учун ёқтирмай келишган, унинг ортидан махсус хизматлар пойлаб келган, у ўз ҳамкасбларини, Ўзбекисон Миллий Хавфсизлик Хизмати унга қарши жиноий иш очишга уринаётгани ҳақида бир неча бор огоҳлантирган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Ўктам Пардаевнинг ҳибсга олиниши, ўзбек ҳукумати зўровонликларига қаршилик қилишга уриниш олиб бораётган ўзбек фаолларини қўрқитиш сиёсатининг давомидир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 феврал 2016
Элсевар ўзининг янги ҳажвий суратини Тошкентнинг «қизил чироқ»ларига бағишлайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
23 апрел 2016
Кун карикатурасида бугун Eltuz.com, рассом Элсевар қаламига мансуб, автобус чиптачиси томонидан қулоғи чўзилаётган болакай суратини тақдим этади. Дунёнинг турли ...
10 феврал 2019
Ўзбек жамиятидаги муҳофазакор қатламнинг турк сериалларига қарши «жиҳоди»нинг ажабланадиган жойи йўқ. Аслида бу масаланинг илдизи психологик мавзу. Анъанавий муҳофазакорларнинг ...
11 январ 2017
Дунëдаги энг иши юришган фотосуратчилардан бири 73 яшар Аттор Аббос Эронда дунëга келиб Парижда дунëга танилди. У ҳали саккиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...