Асосий мавзулар
15 апрел 2020

15 апрель – дунëда илк бор инсон ҳаво шарида парвоз қилди

1784 йилнинг 15 апрелида кундузи соат иккида мистер Россо ва 10 яшар ноғорачи болакай Ирландиянинг Дублин шаҳридан аэростатда ҳавога кўтарилиб, икки соат парвоз қилиб, Ретоут шаҳридаги ўтлоққа қўнишди.

Ҳаво шари саватидаги болакай бутун парвоз давомида ноғора чалиб, аэростатнинг қаерда учаëтгани ҳақида пастдаги оломонга хабар бериб турган.

Бу инсон бошқарган илк учиш ускунаси эди.

Бошқарилмайдиган ҳаво шари саватида парвоз қилган Жан-Франсуа Пилатр де Розье 1785 йил 15 майда янги ҳамроҳи Пьер Ромен билан бирга Ла-Манш сари парвоз этаётиб, ҳаво шари оловда куйгач, 457 метр баландликдан ерга қулаб тушади.

Бу тарихдаги илк авиапарвоз бўлиш бирга, дастлабки авиаҳалокат ҳам эди.

Жан-Франсуа Пилатр де Розье 1754 йили туғилган. У авиация соҳасининг етакчи кашшофларидан бири бўлган.

Жан-Франсуа 1783 йили Маркиз д’Арланд билан бирга тарихда илк бор ҳаво шарида парвозни амалга оширган.

Фазога парвоз қилган анойилар ҳақида ривоятлар кўп. Айтишларича, Мин ҳукмронлиги даврида яшаган хитой руҳонийси Ван Ху ер юзидаги илк фазогир саналган.

У фазога парвоз қилиш учун бамбукдан ясалган ўриндиқ ва 47 та ракета ўрнатилган махсус мослама ясайди.

Ўзи ўриндиққа жойлашгач, 47 нафар қул ракеталарни ўт олдиради. Шу оннинг ўзида мослама портлаб, атрофга қуюқ тутун тарқалади.

У тингач эса қуллар не кўз билан кўришсинки, мослама ҳам, уни ясаган руҳоний Ван Худан ҳам ном-нишон йўқ.

15 апрель ва парвозлар

Йилномаларни кўздан кечириш асносида Eltuz.com нинг «Вақт машинаси» ижодий гуруҳи айнан 15 апрель парвозлар билан боғлиқ воқеаларга тарих бўлганига эътибор қаратади.

Илк учиш ускунасини ихтиро қилган рассом Леонардо да Винчи ҳам 15 апрель куни дунëга келган.

Леонардо да Винчига оид сувратларда парашют ва тикучар тасвирлари ҳам бор. Илк тикучар ҳам тақдир тақозоси билан 15 апрель куни ҳавога кўтарилди.

Италян ихтирочиси Энрико Форланини тарафидан 1877 йили қурилиб парвоз қилган ускуна ҳозирги тикучарларнинг бобоси сифатида тарихга кирди.

Машҳур «Американ Эйрлайнз» ширкатининг илк учоғи ҳам 1926 йилнинг 15 апрелида ҳавога кўтарилган. Ширкатга оид DH-4 бипланини бошқарган учувчи Чарльз Линдберг 15 апрель куни Чикагодан парвоз қилиб, Сент – Луиз шаҳрига почта жўнатмаларни етказиб берган эди.

2002 йилнинг 15 апрели корейслар хотирасида 129 киши ҳаëтига нуқта қўйган авиаҳалокат ўлароқ муҳрланди.

Пусан шаҳри осмонида портиллаган Boeing 767 учоғи Жанубий Корея тарихига йирик авиаҳалокат сифатида кирди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 январ 2024
Суратдаги бу шахсни танийсизми? Танимаган бўлсангиз, ҳозир ипучи бераман: 5600 сўм? – Эсладингизми? …. Ҳа, топдингиз! Бу ўша «2020 ...
7 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг 25-қисми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Аудиокитобнинг боши ва олдинги қисмлари “Элтуз”нинг ...
19 март 2019
Қозоғистонни 30 йил бошқарган 79 яшар президент Нурсултон Назарбоев 19 март куни ўз лавозимидан истеъфога чиққани ҳақида баёнот берди. ...
20 май 2024
26-май – Тилак Жўрани хотирлаш кунига атаб… Тилланисо Мактабда ўқиб юрганимда танловга қатнашдим. «Зулфия» нинг туман ё вилоят босқичи ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...