Cатира
25 июн 2016

Юлдуз Усмонова ШҲТ концертига яқинлаштирилмади

23 июн оқшомида Тошкентдаги форумлар саройида рақсга тушган ва қўшиқ айтганлар орасида ҳам, томошабинлар қаторида ҳам Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова йўқ эди.

Eltuz.com мухбирига маълум бўлишича “Ўзбекистон халқ артисти унвонига эга бўлишига қарамасдан ШҲТ ўтаëтган кунлари Юлдуз Усмоновани “концерт заллари ва бошқа расмий тадбирлардан узоқда тутиб туриш” буюрилган. Ўзбекистондаги FM каналларига ШҲТ ҳақида юқоридан “добро” олмаган қўшиқларни эфирга бериш қатъий ман қилинган.

Сулхайжий Сонг Миий

Юлдуз Усмонова тадбир арафасида Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига бағишлаб қўшиқни ëзиб ижтимоий тармоқларга “сиздирган “ ва бу ташаббус учун Оқсарой “Елкамни силаб катта саҳнага қайтар” дея таъма қилган эди.

“Хитойим, Россиям, қирғизим” дея ҳониш билан бошланган қўшиқда мандарин, тожик ва рус тилидаги нақоратлар ҳам бор.

Иссиқ-совуқ

Қўшиқ тармоқда икки ҳил қабул қилинди.

Youtube порталида бу қўшиқ ҳақида фикр қолдирган юзер abdulmatin inogom ва бошқлар салбий фикр изҳор қилган.»Бечора Юлдуз Усмонова. Туркияда едира олмаганидан кейин итдек қайтиб келиб додажон додажон деб айтди энди камига бунақа бемани ва бемаза қўшиқни чиқарибди. Эй Товба… Шунча есанг хам тўймас экансанда а Кусмонова? Қирғизни қимизингга ким тўяр эди деб ёмонлаб айтган эдинг энди бу бемаза қўшиғингда Қирғизим деб айтибсан, тайин борми санда? Қариганда санга ўхшаб мағзавага айланишдан худо асрасин». (орфография сақланди)

Umida M1 деган юзер эса қўшиқни ижобий баҳолган: «Normalniy siyosiy qushiq, bu ham kerak!!! Tushunmaganlar yoki haqorat qilayotganlar- intelektual rivojlanmagan yoki vatangadolar bulishsa kerak?! Biz bunga etibor bermaymiz.Olg’a Ozbekiston!!!»

25 июн кунигача Youtube порталида 55 минг киши зиëрат қилган бу қўшиқ остидаги 21 изоҳдан фақат еттитаси ижобий экани қўшиқ танқидий қаршиланди деган фикрга асос бўла олади.

Бироқ, ШҲТ саммитига бағишлаб уюштирилган концертда Каримов Юлдуздан кўра «Олакўз»га рақс тушишни афзал кўрди.

Тўртинчи бесамар уриниш

Юлдуз Усмонова бундан олдин уч марта катта саҳнага чиқиш таъмасида “заказ қўшиқ” ижро қилган эди.

Юлдуз Усмонова ўтган йилнинг 22 декабрь куни Тошкентдаги “Наврўз” тўйхонасида Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовга бағишлаб қўшиқ куйлади. Ҳуқуқшунослик бўйича фан номзоди ўлароқ мамлакатда монархия тизими йўқлигини тушуниши лозим бўлган Юлдуз Усмонова мамлакат президентини “пошшо” дея таърифлаган эди.

Аммо бу қўшиқ 2011 йили Ўзбекистонга қайтган хонанда ижодига қўйилган норасмий тақиқни бекор қилишга ярамади. Боз устига бу қўшиқни ижро қилмаслик ҳақида Усмонова Ўзбекнаводан расман огоҳлантириш ҳам олди.

rasm892
Юлдуз Чеченистоннинг россияпараст раҳбари Рамзан Қодировни мадҳ қилиб ашулалар айтган эди

Унга линцензия берилган бўлса-да, катта саҳнада концертлар беришига ва телерадио эфирларда қўшиқлари ёйинланишига изн ҳамон йўқ.

Юлдуз Усмоновага қўйилган норасмий тақиқни, Президент Ислом Каримовнинг ўша пайтларда катта таъсирига эга бўлган қизи Гулнора Каримова ҳам бекор қилдира олмаган эди.

2012 йилнинг 31 декабр куни президентнинг қизига атаб куйлаган “Гулисан” қўшиғини Интернет оламида эълон қилдирган Юлдуз, 2013 йилнинг баҳорида Гулнора Каримовага тегишли бўлган “Фонд Форум” ташкилотининг дабдабали “Асрлар садоси” тадбиридаги гала концертга расман таклифни қўлга киритди.

Гулнора Каримованинг режаси оддий эди. Республика телевидениеси ва йўлдош каналлари орқали жаҳон мамлакатларига трансляция қилинадиган “Асрлар садоси” давлат тадбирининг якуний гала концертда Юлдуз Усмонованинг чиқиши, унинг ижодидаги “запрет”га нуқта қўйиши керак эди.

Бироқ, концертнинг энг сўнгги дақиқасида, Тошкентдан Гулнора Каримовага кимдир қўнғироқ қилади ва Юлдузнинг ушбу тадбирдаги чиқиши бекор қилинди.

Юлдуз Усмонова “Америка овози” радиоси журналисти Навбаҳор Имомова билан суҳбатда ўзига қўйилган тақиқнинг сабабини тушунтирган бўлди:

“Ўзбекистонда ҳаммадан кўп запретни мен олганман… Уни менга кимдир сиёсат қилаётгани йўқ… Битта одамга ёқмай қолганман, мундайроқда, ўртароқда ўша ҳам, ҳозир йўқдир ҳам у одам, лекин проблема қилиб қўйган… Энди шу катта адолатсизликми? Тақдир насиб бу…”

53 яшар, собиқ депутат ва ҳожи она бўлган халқ артисти Юлдуз Усмонова Туркманистоннинг марҳум президенти Ниëзов ва Чеченистоннинг россияпараст раҳбари Рамзан Қодировни мадҳ қилиб ашулалар айтган.

Рассом Elsevar
Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2016
Дарахтлар ҳимоси учун имзо йиғаётган экологик ҳаракат фаоли Фарида Шафиуллинанинг сўзларига кўра шаҳар маъмурларининг кейинги ҳаракати мутлақо мантиқсиз: «Шаҳарга ...
21 октябр 2024
Бундан 25 йил олдин  Урганчда мустақил телевидение ташкил қилиб ишлаган пайтларимиз битта катта журналистик суриштирув бошлаган, бироқ кўплаб сабабларга ...
16 май 2016
Озодлик берган хабарга кўра, «Ҳолид ибн Волид» масжидга тушган ҳайр-эҳсон эвазига солиқ қайдидан ўтказилмаган, шахсий бойлик орттириш ғарази билан ...
4 июн 2018
Муҳаммад Бекжонни 2002 йилнинг 30 апрелида Зарафшон зонаси бошлиғи ўринбосари Бахти исмли бақалоқ подполковникнинг олдига олиб киришади. У билан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...