Самарқанд Каримов жанозасига тайëрланмоқда
Миясига қон қуюлгани айтилган Ислом Каримовнинг туғилган уйидан 100 метр наридаги Чорраха масжиди бўладиган муҳим тадбир – дафн маросими учун ҳозирланмоқда.
Шаҳарнинг Сиëб қисми ўраб олинган. Мармар ва бошқа қурилиш махсулотлари ташиëтган машиналарни кузатиш мумкин. Регистонга одам киритилмаяпти. Шаҳар фавқуллода ҳолатга келтирилган.
Барча ишларга Бош вазир Шавкат Мирзиëев бошчилик қилаëтгани айтилди.
Озарбайжон соати портали эса президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага таяниб Ислом Каримовнинг 1 сентябр куни ўлганлигини билдирди.
Яна “Элтуз” маълумотларига кўра¸ Ўзбекистондаги юзлаб мулозимлар пайшанба куни Самарқандга келган.
Тошкентдаги милиция ходимлари Самарқандга сафарбар қилинган.
Баъзи маълумотларга кўра, Каримов шанба 3 сентябр куни дафн қилинади. Фейсбукдаги Здоровья Каримову гуруҳида ëзилишича Каримов раасман ўлган. Маълум бўлишича, Каримов қон айланишини таъминловчи машинадан 1 сентябрь куни ажратилган. Бундан Олдин Элтуз Каримовнинг ўлгани ҳақида маълумот берган эди
Ҳукумат манбалари ҳамон сукут сақламоқда
28 август куни, ўзбек ҳукумати илк бор президент Каримов соғлиғининг ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатди.
«Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади» дейилган эди билдиришда.
Бироқ, инсультнинг бешинчи куни ҳам президент атрофидагилари унинг аҳволи ҳақида бирор расмий ахборот беришгани йўқ.
Ислом Каримов мамлакатга 1989 йил Кремл томонидан тайинланган кундан буён ҳукмронлик қилиб келади. Каримов даврида мамлакатда сўз эркинлиги чекланди, инсон ҳуқуқлари бузилди, мухолифат қатағон қилинди.
Eltuz.com