жума,
22 ноябр 2024
2 сентябр 2016
«Омон бўлсин шоҳимиз!»
Президент ўлимидан бир ҳафта ўтиб ҳам унинг тириклиги, соғлиғига дуода бўлишга чақириқлар тингани йўқ. Айни аюханнослар фонида Ислом Каримовнинг аллачақон ўлгани ҳақида хабар берган журналистлар шаънига сўкиш ва лаънатлар янграр экан, ўз навбатида рассом Адолат бу манзарани ўз мўйқаламида акс эттирди.
Эслатиб ўтамиз, eltuz.com нашри президент Ислом Каримовнинг ўлгани ҳақида 29 август куни хабар берган эди, бу пайтда Ўзбекистонда Мустақиллик байрами тантаналари давом этди, Самарқандда эса ҳашаматли мақбара қурилиши бошланди. Ҳорижий давлатлардан таъзиялар билдирила бошланди. Ўзбек ҳукумати эса халққа президентнинг ўлгани ҳақида ҳамон хабар бергани йўқ.
Рассом Адолат,
Eltuz.com