душанба,
25 ноябр 2024
3 сентябр 2016
Каримов дафн этилди
Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг жанозаcи унинг мулозимлари ва меҳмонлари иштирокида Cамарқанднинг Регистон майдонида ўқилди. Жанозадан сўнг унинг жасади сўнгги икки кун ичида Шоҳи Зинда яқинида қурилган мақбарага дафн этилди.
Дафн маросимида ҳориждан келган олиймақом меҳмонлар, давлат раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари қатнашди.
Марҳумнинг қариндошлари, жумладан Лола Каримова ва унинг онаси Татьяна Каримова қора либосда жаноза маросимида ҳозир бўлишди. Уй қамоғида қолаётгани иддао қилинаётган Ислом Каримов тўнғич қизи Гулнора Каримова жаноза маросимида кўринмади.
Eltuz.com