Cатира
14 сентябр 2016

Конституцияни топташ билан бошланган Мирзиёев даври

Ўзбекистонда Конституция топталди – яна бир бор унинг арзимас қоғозлар таҳлами эканига ишора берилди. Айни ҳолатни акс эттирган рассом Адолат Eltuz.comга янги ҳажвий расмини жўнатди.

Шавкат Мирзиёев вақтинчалик президентлик лавозимига 8 сентябр кунги сенат мажлиси раиси Иноғом Йўлдошевнинг бундай мартабага ўзини лойиқ эмаслигини тан олганидан сўнг келди.

Конституциянинг 96-моддасида аниқ равшан ёзилган қоидага кўра, Ўзбекистон раҳбарлиги шу кунларда сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев зиммасига ўтиши керак эди.

Ишга лаёқатсизлигини тан олган Йўлдошев Сенатни тарк этмагани каби, Мирзиёев ўрнига ҳам янги бош вазир тайинланмади.

Республиканинг олий мансабдорлари, мамлакат қонунини амалга ошириш ўрнига, ёзилмаган ўйин қоидалари билан ўйнашмоқда.

Рассом Адолат
Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 декабр 2022
Дастлабки шикоят Қашқадарёдан: Бойқўрғоннинг омонат кўприги Қашқадарёдаги кўприк ибтидоий қурилишнинг ноёб намунаси каби сайёҳларни ўзига жалб қилиши мумкин. Аммо ...
6 август 2021
рассом Кирпи
29 апрел 2016
Ўзбек ҳукумати тепасидагиларга трамвайнинг асло кераги йўқ, ўзбек мулозимининг трамвай ёки велосипед миниши – уни кўчага чиқазиб сазойи қилиш ...
19 июн 2017
Президент Мирзиёев 13 июн кунги йиғилишида судьяларнинг порахўрлигини кескин танқид қилди. «Дўкон эмаску бу, бир соатда юз доллар, икки ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...