Кўзқараш
21 сентябр 2016

Мирзиëев шарафига палма япроғи

Тошкент марказида тураман, балкондан олий мажлис кўринади, сал нарида прокуратура. Аммо шунча йилдан бери дом олдидаги бир уюм чиқинди олинмасдан ëтувди. Ëлғон бўлмасин Наврўздан бери.

Кеча Мирзиëев келади деб ўша чиқиндиларни кўринмас одамлар тозалаб ўрнига палма экиб қўйишибди. Ҳамма ҳурсанд, кимдир қолган умрида палма кўрганига, кимдир чиқинди ҳиди нари бўлганига. Шу пайт осмондан пат-пат қилиб тикучар учиб ўтди. Ҳожи бобою ҳожи оналар осмонга қараб “ана Мирзиëев” деб дуога қўл очишди.

Кечагина атрофи темир панжаралар билан ўралган машиналар турадиган майдон ўрнида ранг-баранг гуллар очилиб ётибди. Турар жой, ҳукумат бинолари, ресторанларнинг деворлари янги бўялган, бир кун аввал ташландиқ ҳолда ётган жойда болалар майдончаси қурилган, кўчалар супуриб сидирилган, йўллар озода, хуллас, ҳайратдан қотиб қолдим, ҳушим бошдан учди кетди…

Айни куз авжида анвойи гулларнинг барқ уриб очилишини қаранг. Сабабини суриштирсам, гузаримизга Вазири аъзам ташриф буюрарканлар.

Ëнимиздаги бозорчада бодринг сотадиган ҳола чин дилдан дуо қилди. Ҳоланинг айтишича энди бундан буëн бодринг сотганда касса аппарат керак эмас экан.

“Мирзиëев бекор қилдилар касса аппаратни, илойим имзо қўйган қўллари дард кўрмасин”

Ҳожи боболар тилида эса бошқа гап:

“Бу боришда ўлдиришади буни”

“Э ўлдиришмайди, Аллақачон СНБ охранасидан воз кечибдику. Алишер Усмонов охран юборибди Шўкатакани қоровуллайсан деб”

“Путинни ўзи чинор қўндоқли гвардия аскарларини жўнатибди қоровулликка”

Тошкентдан мактублар

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 июн 2017
1948 йилнинг 9 июнида ЮНЕСКО қарори билан Халқаро архивлар кенгаши (ХАК, International Council on Archives, ICA) ташкил этилди. Айни ...
3 ноябр 2020
Сураткаш Александр Барковский мулоҳазалари Ўтмишда Ўрта Осиёдаги бир қанча муаззам салтанатлар ва юксак маданиятли халқларга бешик бўлган бугунги Ўзбекистон ...
6 май 2022
Бугунги ваъзни тез айтиш билан  бошласам. «Оқ чойнакка оқ қопқоқ¸ кўк чойнакка кўк қопқоқ»… Матчон Суқилиш: Тез айтиш ўрнига маймунлар ...
25 август 2016
Президент фармонида, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...