ART-DURBIN
7 ноябр 2023

7 ноябрь – инқилобнинг унутилган тўйи

Инқилоб бўлган кун – 7 ноябрь СССРнинг энг асосий байрами эди.

Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина аранг эслайдиган шўро байрами.

Календарнинг қизилга бўялган куни сифатида Совет Иттифоқининг бошқа бўлгалари 7 ноябрь куни дам олса, Ўзбекистондагилар параддан чиқиб пахта теришга йўл оладиган кун эди.

Серхаражат бу байрам ҳарбий парадлар, совет тизими “меҳнаткашлар”ининг парад ва намойишларидан таркиб топар эди.

Ленин ҳайкали олдидан ўтган собиқ совет фуқаролари “Яшасин совет ҳукумати!” деган чақириққа жавобан “ура-а” деб бақирадиган кун эди.

7 ноябрь байрами миллионлаб пул, турли касбу маслакдаги кишиларнинг заҳмати ва кўп кунлик репитициялардан иборат маърака эди.

Дабдабали ва серчиқим парадларга ошиқ бўлиш советларга чор армиясидан мерос эди, десак янглишмаймиз.

Граф Аракчеев давридаги ҳарбий шоулар совет парадларининг катта бобоси каби туюлади.

Кўз-кўз қилиш ва маҳобатнинг виртуоз чўққисига чиқарилган бу хўжакўрсин тадбир меҳнаткашларнинг оммавий ароқхўрлиги билан тугаганини кўплар эслайди.

Совет давлати ва шу кунларда Россия армияси ташриф қоғозига айлантирилган бу “байрам” большевизм сарқити сифатида бугун ҳам яшамоқда.

Eltuz.com муштарийларига 1966 йилда Ўзбекистон ССРнинг Бухоро шаҳрида 7 ноябрь байрам қилинганига оид тасвирларни тақдим қиламиз.

Суратлар ўша куни Бухорони кезган сайёҳ Н.Френсиз (N.Francis)га оид.

Видео: https://youtu.be/Y8zNU97sj-A

Акмал Ризаев,
ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 май 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент, ...
9 июл 2018
Каттақўрғонда милиция капитанининг аёл кишини қип ялонғоч қилган ҳолда таҳқирлагани ўзбек жамиятида жуда катта шов-шувга сабаб бўлди. Каримберди Тўрамурод ...
4 май 2021
Бугун «Сатторий иши» бўйича айбланувчига 5 та иш бўйича айблов қўйилганини билдирилиб, унга 11 йил қамоқ жазоси бериш сўралди. ...
21 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...