«Милтиқ отилиши шартмас. Энг муҳими поза!»
Бош вазир ўринбосари Рустам Азимовнинг телеграммасида “Пластик картани тўлов учун қабул қилишдан бош тортган” ва “Пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилишда нақд пулга нисбатан 20-25 фоизга қиммат ҳақ талаб қилаëтган” шахслар жазоланиши айтилади.
Бироқ, мамлакат молия рахбарининг навбатдаги ҳаракати бирор самара беришига шубҳа билдирилмоқда.
«Обнал»ни йўқ қилишга қаратилган бу тадбир, ҳудди отилмайдиган милтиқ билан нишонни мўлжалга олаётган мерган ҳолатини эслатади», -дейди Элтузга янги карикатурани жўнатган Рассом Туз.
Бундан олдинги даврларда нақд пул эмиссиясини чеклаш, пластик карта тўловларини жорий қилиш тадбирлари муаммоларни ҳал қилмаган, аксинча ўзбек сўмининг қадрсизланишига сабаб бўлган эди.
Айни пайтда пластикни обнал қилиш учун устама ҳақ рекорд даражага – 35 фоизга етди. Ҳатто Фейсбукда пластикни обнал қилувчиларнинг махсус саҳифаси ҳам мавжуд.
Рассом Туз
Eltuz.com