Асосий мавзулар
29 ноябр 2016

Дилором Амирхамзаева: «МХХ подполковнигига хотин бўлиб бахт топмадим»

Чирчиқлик 41 ёшли Дилором Амирхамзаева исмли аёл, эри, МХХ подполковниги бўлган Тўрабой Амирхамзаев уни болалари билан уйидан ҳайдаб чиқаргани ҳақида ҳуқуқ ҳимоячиларига арз қилди.

29 ноябр куни Ўзбекистон Ҳуқуқ ҳимоячилари альянси (ЎХА) тарқатган хабарга кўра, икки боласи билан яшаётган бу аёл, кекса МХХ зобитига турмушга чиқиб, эрининг фамилиясига ўтган.

Бироқ ЗАГСдан сўнг, эри билан рўшнолик кўрамагани, унинг ҳар куни ароқ ичиб, фоҳишалар билан билан юриш, қўшнилар устидан чақувлар ёзишини айтади.

Аёлга кўра, алкогол ва эркаклик потенциясини кўтарадиган хар хил дориворлар ичавериб, Тўрабой тўшагига хожатини чиқариб қўядиган одат чиқарган, унинг ички лозими ва кўрпа тўшакларини тозалаш ҳам аёлнинг вазифаси бўлган.

Эри шунингдек, уйга ҳар қандай одамни таклиф қилишни тақиқлаган. Никоҳигача бомж каби уй жихозларисиз яшаган, Дилоромнинг ўзи гилам ва айрим уй жиҳозларига пул сарфлашга мажбур бўлган.

Бугунги кунда, ЎХА тарқатган хабарга кўра, аёл уйидан ҳайдалган. Унинг эри судга ариза берган. Тўрабой ўз хизмат вазифасидан фойдаланиб унинг фарзандлари келажагини ҳам бадном қилиши мумкинлигини айтиб дағдаға қилмоқда.

Аёлнинг билдиришига кўра, Тўрабой ҳамиша ёнида докага ўралган пичоқ олиб юради. Олдинги хотинини ҳам, Туркияда фохишалик қилганликда айблаб болаларига қўшиб ҳайдаб юборганини айтади.

Eltuz таҳририяти воқеани ўрганиш учун аёлнинг эри МХХ подполковниги Тўрабой Амирхамзаев билан боғланишга икки марта уриниб кўрди. Бироқ, у дастлаб Элтуз мухбири унга ўзини таништирганидан сўнг, ўзини эшитмаганга солди. Иккинчи бор қўнғироқ қилганида эса бошқа телефондан қўнғироқ қилишни сўраб гўшакни қўйиб қўйди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
26 июн 2019
Бугун, 2019 йил 26 июнь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Юнусобод тумани судининг биносида Ўзбекистон Республикасининг собиқ бош ...
1 феврал 2019
Гурлан туманида бедарак йўқолган 21 яшар Муроджон Бобохоновнинг жасади 31 январь куни буғдой даласидан топилди. Шу куни тушдан кейин ...
3 апрел 2024
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сирғали туман суди судяси Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик), 28, 211-(пора бериш) моддаларининг тегишли қисми ...
4 январ 2017
Украин халқ артисти, “Верка Сердючка” тахаллуси билан шарафланадиган 44 яшар Андрей Михайлович Данилко янги йилни Тошкентда қутлади. Данилко Тошкентдаги ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...