Асосий мавзулар
6 октябр 2021

Фарғонада институт ўқитувчиларидан таъмир учун пул йиғилди

Фарғона политехника институти ўқитувчисининг «Элтуз»га ёзишича, жорий ўқув йилидан бошлаб енгил саноат ва тўқимачилик факультети бошқа бинога кўчирилиши ва институт биносининг реконструкция қилиниши муносабати билан ўқитувчилардан пул йиғиб олинган.

“Факультет декани Рустам Аноров топшириғига кўра, жорий йилнинг 20 августидан бошлаб ҳар бир ўқитувчидан 255 минг сўмдан йиғилди. Жами аниқ 6 миллиондан ошган бўлиши керак”, деди «Элтуз»га ўз исмини очиқлашни истамаган институт ўқитувчиси.

Унинг сўзларига кўра, бу ҳам етмагандек, аёл ва эркак ўқитувчилар ўқув жиҳозлари, мебель ва парталарни 4-қаватдан пастга ва тепага олиб чиқиш буюрилган.

Факультети Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзесидаги “Рухсор ТВ” биноси рўпарасидаги собиқ иқтисодиёт коллежи биносига кўчирилган. Ўқитувчилардан йиғилган пуллар коллеж биносининг 4-қаватидаги 8 та хона таъмирига ажратилиши айтилмоқда.

«Элтуз»га мактуб ёзган ўқитувчи бир қанча фотосуратларни ҳам илова қилган, унда ҳақиқатан ҳам парта ва институт жиҳозларини ташиётган, хона ойналарини артаётган ўқитувчилар акс этган.

Айни ишларга мажбурлаш ҳолати, мактуб эгасига кўра, институт биноси таъмирдан чиққанидан сўнг тағин такрорланган.

“Янги бино битганидан кейин ўқитувчилар декан томонидан яна ишга солинди ва улар яна парталарни кўтариб, 3 қаватли бинонинг 1-2-3-қаватига олиб чиқишди”, дея ёзади ўқитувчи.

Мактуб эгасининг сўзларига кўра, агар ўқитувчи пул йиғиш ёки мебель ташиш каби мажбуриятдан бўйин товласа, декан уларга ҳайфсан бериши ёки ишдан ҳайдаши мумкин.

У, шунингдек, ўз мактубида Фарғона политехника институти ўқитувчилари таълим савиясининг жудаям пастлиги ҳақида ёзади.

“Ўқув савияси ўта паст. Ўқитувчилар ўз мутахассислигига оид бўлмаган фанлардан дарс ўтишади. Талабаларга: “Бу менинг фаним эмас, бўш ўтирманглар”, деб дарсга кириб, 80 минутдан сўнг чиқиб кетишади”, дейди ўқитувчи.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 ноябр 2019
«Тошкент савдо маркази»га  (собиқ «Абу Сахий» МЧЖ) қарашли бозордаги дўконлари бузилишидан норози бўлган 700 дан ортиқ фуқаро 16 ноябрь ...
14 сентябр 2019
«Элтуз» нашри ўзининг ютуб каналида “Марҳабо, талантлар” танловини бошлади. Танлов шартлари Танловда иштирок этиш учун қўшиқ, ашула, рақс, шеърни ...
10 июн 2021
Бир-биридан мустақил манбаларнинг “Элтуз”га билдиришича, Ўзбекистон халқ таълимидаги коррупциянинг энг очиқ ва аёвсиз кўриниши чекка туманларда эмас, халқ таълими ...
25 январ 2017
Фарғона вилоятининг туман ИИБ идораларидан бирида ишловчи Элтуз манбасига кўра, баъзида гуруҳ бўлиб, баъзида якка тартибда уйларга кираётган ўғри ...
Блоглар
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...
10 август 2024
Ўзбекистонда бир арвоҳ кезиб юрибди. Бу Каримов арвоҳи. Ўзбекистон Каримов давридаги паранояга қайтиб матбуотдаги «арвох» ...
8 август 2024
«Арабистон тупроғида бола туғиш» мақсадидаги хотинлар ва уларни етаклаб кетаётган эркаклар. Арабистонда ўқилган шаърий никоҳга ...