Асосий мавзулар
13 январ 2017

100 кишига иш берган тадбиркор судда ютқазди

13 январ куни Андижон вилоят хўжалик суди Солиқ бошқармасининг андижонлик тадбиркор устидан даъвосини қондириб, унинг мулкини мусодара қилиш ва корхонани тугатиш ҳукмини чиқарди.

Бундан илгариги иккала суд инстанцияси ҳам солиқчилар фойдасига қарор чиқарга.

“Магнит Савдо Ишонч” ширкати рахбари Исроилов Раҳимжон 3 январ куни ижтимоий тармоқда президентга видеомурожаат қилган эди.

Бунда у фирмани шахсий пули эвазига очгани ва 100 га яқин кишини меҳнат билан таъминлаганини билдирди.

Энди эса суд ҳукми билан унинг ишчилари банкрот ҳолатда кўчада қолишлари мумкин.

Ширинликлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган фирма фаолиятини солиқ идораси 2015 йилдан буён тафтиш қилади.

Фирмадаги дастлабки текширувлар 4 ой давом этган.

Ўшанда 4 йил давомида тўпланган транспорт, қурилиш ҳаражатлари билан боғлиқ 806 млн сўмлик солиқ камомади унинг бўйнига илинган эди.

Исроилов ўз бисотидаги тўртта машинасини сотиб камоамадларни қоплаган.

Бироқ, орадан сал вақт ўтиб Исроилов фирмасига қарши 3 млрд 200 млн миқдорида янги жарималар қўлланган.

Фирма рақамлари 6 ойдан буён музлатилган.

3-4 ойдан буён фирма ишчилари маош олишгани йўқ.

7 январ куни солиқчилар билн учрашган президент Шавкат Мирзиёев: «Бола чақасининг ризқини қийиб, бюджетдан пул олмай, иккитагина иш жойи барпо қилган тадбиркорни бошига кўтаришга тайёр»лигини билдирганди.

100 кишини иш билан таъминлаган андижонлик тадбиркор эса, бугунги кунда ўз солиқларидан кун кўрадиган мулозимлар томонидан хонавайрон қилинмоқда.

Видео: https://youtu.be/E28Rnnu1DGY

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 сентябр 2023
“Кучлилар кечира оладилар” деган ибора ҳар доим мени боши берк кўчага тиққан. Яъни, агар «заиф» ёмонлик қилса, кучлилар мийиғида ...
31 октябр 2015
Ўтган йили шу пайтларда украиналик қочқинлар кўп эди. Ҳужжат ишларим сабаб тегишли ташкилотларга бориб тураман. Кўп йиллардан буён қатнайвергач ...
15 январ 2016
Бизга етиб келган хабарга кўра 11 январ куни эрталаб Тошкентнинг Чилонзор туман ҳокимлигида ТИИБ шахсий таркиби иштирокида мажлис ўтказилиб, ...
17 феврал 2021
Cурхондарёлик тадбиркор Ҳ.Олимов 17 февраль куни президент Мирзиёевга видеомурожаат йўллади. Мурожаатида у Музработ тумани ҳокими Эркин Олимов уни йўқ ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...