Асосий мавзулар
1 сентябр 2023

Алишер Таксанов: Булар «хатолар» эмас, – жиноятлар эди!

“Кучлилар кечира оладилар” деган ибора ҳар доим мени боши берк кўчага тиққан. Яъни, агар «заиф» ёмонлик қилса, кучлилар мийиғида кулиб қўйиб, унинг айбини кечиришлари керак. Қандай қулай ибора бу «заиф»нинг масъулиятдан қочиши учун. Бошқача қилиб айтганда, ёмонлик жазоланмайди, яъни аблаҳлар ўзларининг ноҳақ ишларини қилишда давом этишади. Ва ёвуз одам ҳар доим яхши одамга писанда қилиши мумкин – «кечириб қўясанда энди, ахир сен кучлисанку…»

Гитлерни ва фашизмни ҳам кечириш мумкинми? Ахир биз кучлимизку – мана биз Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозондик, шунинг учун биз, авлодлар, мағлуб бўлганларни кечирамизми? 42 миллион ўлган /ўлдирилган/ бедарак йўқолганларни, вайрон қилинган шаҳар, қишлоқларни, абадий йўқотилган қадриятларни унутамизми? Демак, биз бу ҳақда филмлар суратга олмаймиз, китоблар ёзмаймиз, расмлар чизмаймиз, дарслар ўқимаймиз – ҳаммасини хотирадан ўчириб ташлаймизми. Йўқ, албатта. Бундай ҳолатда, бу каби иборага амал қилиб бўлмайди. Чунки бунга том маънода кучли ва маънавий тўсиқлар мавжуд.

Чунки кечириш ўтмишни қайтариш ва ўша даҳшатларни такрорлашдир. Кучли кечирмайди – у ёвузликнинг қайта туғилишига ва ўз қилмишларини такрорлашига йўл қўймайди. Буни айтишимга сабаб, Ислом Каримовни тилга олишим билан менга доим танбеҳ бера бошлашади, ўлган одамни маломат қилиб бўлмайди, дейишади, уни ва унинг ҳукмронлик қилган вақтлардаги гапларни эслашимга ҳам йўл беришмайди.

Каримов ҳақида эса ҳақиқатни айтиш керак. Чунки, ҳамон бу арвоҳга ёдгорликлар қўйиларкан, бу золимнинг музейи фаолият кўрсатаркан, бу нодон ва золим ҳукмдорнинг китоблари ўқиларкан, кўрмуридлар “даврни белгилаган инсон” қабрига топинаркан, мен ҳамиша юртдошларимга унинг 27 йиллик ҳокимиятда қилган ишларини эслатишдан тўхтамайман. Бу ҳукмдор Конститутсияни кўп марта бузган. Андижонликларни отган. Кучишлатар тизимларга уларнинг вазифасига кирмайдиган ваколатларни берган ва уларни паразитларга айлантирган. Мухолифатни йўқ қилган ва яширин исломий оқимларни тирилтирган. У ўз шахсиятига сиғинишни яратди. Унинг калтабин ислоҳотлари 5 миллион гастарбайтер ишчиларини дунёга келтирди. Унинг даврида корруптсия сиёсий тизимда ҳукмронлик қилди. Матбуот босим отсюда қолди. Ўзгача фикрловчилар таъқиб қилинди. Қийноқлар ва мулкни тортиб олиш одатий ҳолга айланди. Вазирлар, ҳокимлар олигарх ва магнатларга айланишди. Каримовлар оиласи миллий бойликларни ўмарди, аҳоли пахта теримига ёки йўллар таъмирига ҳайдалди. Иккиюзламачилик ахлоқий нормага айланди.

Мен Ислом Каримов қилган ишларга кўплаб мисоллар келтиришим мумкин. Баъзилар буни «хатолар» деб аташади, гарчи булар жиноий айблардир: ҳокимиятни эгаллаб олиш, конститутсиявий тузумга путур этказиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, жиноий жамоа тузиш, ўзлаштириш, солиқ тўлаш ва бошқа тўловлардан бўйин товлаш ва яна кўп амаллар. Тарихчилар бир кун келиб бу давр ҳақида ҳаққоний китоблар ёзишади. Бу деформатсияланган тизимнинг моҳиятини сиёсатшунослар очиб беришади. Адвокатлар ҳуқуқий хулоса чиқарадилар. Қандай қилиб иккиюзламачи одам ўттиз йил давомида ҳокимиятни эгаллаб, халқни алдай олганини файласуфлар таърифлайди. Психологлар аҳолини зомби қилиш қанчалик осон кечгани ҳодисасини изоҳлашади. Ўқитувчилар мактаб партасидан бошлаб қуллар қандай етиштирилганини дарсларида айтиб беришади.

Ва сўнгги демоқчи бўлганим. Менга жўн шеърлар ёзганим учун танбеҳ беришди. Бу шеърлар эмас. Бу қофияга ўралган сиёсий сатира, шунчаки қофиябозлик деб аташ ҳам мумкин уларни. Балки, шеъриятнинг ҳиди ҳам йўқдир, чунки шеър қоидалари қўлланилмаган. Аммо бу вазият, салбий ҳодисаларни масхара қилишнинг қулай шакли бўлгани учун мен ундан фойдаланаяпман. Шу боис баланд ноталар учун даъво қилмайман.

Бир буюк ва қимматли шоир бор эди, уни ҳаммангиз биласиз. У Ислом Каримовнинг мустабидлигини куйлади, бунга жавобан сарой хушомадгўйни Ўзбекистон Қаҳрамони медали билан тақдирлади, шоир эса умри оҳирида АҚШга сурворди.  Буюк келажак билан қолишни истамади. Тағин айтишларича, у ўзга юртлардан туриб ватанини соғинган, кўзёшлар тўккан. Лекин узоқ йиллар золимга хизмат қилган бу одамнинг самимиятига ким ишонади?

Ким ўтмишни унутса, келажакда уни такрорлайди.

Сиз бугунги кунда Швейцарияда яшаётган публицист, собиқ Ташқи ишлар вазирлиги ходими  Алишер Таксановнинг Азия Терра нашрида чоп этилган мақоласи матни билан танишдингиз. Элтуз таржимаси

Тағин ўқинг
10 сентябр 2018
Кескин қарашлари билан ижтимоий тармоқда танилган жиззахлик тадқиқотчи Рафаэл Сатторов «Элтуз» мухбири билан суҳбатда Ўзбекистондаги тузумни «архаик неофеодал жамият», ...
23 ноябр 2016
Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаеванинг аризасига Чиноз Туман прокурори Д. Маҳмудов томонидан берилган жавобда таълим ва тиббиёт ходимлари пахта даласига ...
3 сентябр 2021
Фалсафанинг катта бобоси Ҳейгел “Бир дарëга икки марта тушиб бўлмайди”, деган эди. Аммо бир концертнинг ўзида коррупционер ҳокимлар икки ...
29 ноябр 2021
Тармоқларда яланғоч видеоси тарқалгани ортидан Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани ҳокимлиги биносида 3 декабрь куни бўладиган йиғилишда 43 ёшли депутат ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...