Асосий мавзулар
19 январ 2017

Машариповнинг терговдаги жавоблари матбуотга сизди

Истанбул Террорга қарши мужодала шўъба мудирлигида 45 соатдан бери давом этаëтган терговда Ўзбекистон ватандоши Абдуқодир Машариповнинг терговчилар саволларига берган жавоблари турк матбуотига сизди.

Машарипов туркча оз билишини айтганидан сўнг сўроқ рус тилида олиб борилган. Матбуотга сизган жавобларга кўра Машарипов ҳудкуш-бомбачи сифатида ИШИД тарафидан хозирланган.

Терговчининг нега REİNA тунги клубига ҳужум қилдинг деган саволига Машарипов “Улар кофир бўлгани учун у ерга ҳужум қилдим” дея жавоб берган.

Полициячини нега ўлдирдинг деган саволга эса “ Олдин полиция менга ўт очди, кейин мен уни ўлдирмагунча ичкарига кира олмаслигимни билгач уни отиб ташладим” дея жавоблаган.

Тергов асносида Ўзбекистон ватандоши Машариповнинг 2015 йили Эронда соҳта паспорт билан юрганида қамоққа олингани ва унинг бир ой қамоқда ўтиргани маълум бўлди.

Машарипов қўлга олиш пайтида калтакланган. Фото: Ижтимоий тармоқдан

Машарипов ўз сўзида давом этиб “2016 йилнинг январида Эрондан қочоқ йўллар орқали Туркияга” келганини иддао қилган. Машариповга кўра, у бир йилга яқин Кўня шаҳрида сассиз яшаган:

“Бу вақтда Роққадаги ИШИД вакиллари билан ижтимоий тармоқ воситасида алоқа боғладим. Янги йил кечаси Истанбул марказидаги Тақсим майдинида ўзимни портиллатиб тадбир уюштирмоқчи эдим. Хавфсизлик чоралари кучли эканлигини кўрганимдан кейин нишонни ўзгартирдим. ИШИДнинг Истанбулдаги амири Хўжа ака билан маслаҳатлашиб тунги клубда қирғин қилиш режасини туздим. Тунги клубни олдидан соат 22.00 да ўтиб кетдим. Қарасам хавфсизлик чоралари заиф. Буни Роққадагиларга билдирдим. Уларнинг тасдиғидан кейин тунаган уйимдаги қуролни ва граната деб ўйлаганим Flashbangларни олиб Reinaда ўзимни портиллатиш учун кетдим. Граната деганим оддий шумовой граната бўлиб чиқди. Кейин қочдим” дея таъкидлайди турк матбуоти террорчи дея атаëттган Ўзбекистон ватандоши Машарипов.

Терговда аëн бўлишича, қирғиндан кейин Машарипов ўзи қилган иши ҳақида Роққадаги ИШИД амирларига ҳисобот берган.

“Тадбир тугагач Роққага ҳабар бердим. Улар мени қочиришга ваъда беришди. Али Муҳаммад Жамол деган ироқлик(У ҳам қўлга олинган.тахр) билан учрашишим ҳақида айтишди.

Истанбулнинг Эсанюрт мавзеида у киралаган уйга бордим. Ҳар уч кунда уй алмаштириб турдим. Ҳаммаси бўлиб бешта уйда қолдим. Менга жимгина кутиш ва Кўнядаги ИШИДнинг ўзбек ҳужраси боғланишини айтишди, дейди 45 соатдан бери давом этаëтган тергов пайтида Машарипов.

Eltuz. Comга маълум бўлишича Машарипов ҳибсхонанинг бир кишилик камерасида сақланмоқда.

Турк матбуотида ëзилишича Машарипов Ўзбекистоннинг Қўқон шаҳридан. Ўзбекистондаги университетлардан бирининг физика факультетида ўқиган. Бундан 6 йил олдин Ўзбекистонни тарк этган ва қидирувга берилган.

Истанбул вилоят ҳокими Восип Шоҳиннинг айтишича, янги йил кечаси Истанбулдаги тунги клубга ҳужум қилган шахс Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов Афғонистонда махсус тайёргарликдан ўтган ва «айбига иқрор бўлган».

Восип Шоҳиннинг айтишича, Абдулқодир Машариповнинг бармоқ излари ҳодиса жойидан олинган бармоқ изларига тўғри келган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
27 октябр 2023
1923 йилнинг 13 декабрда Тошкентда РCП (б) Марказий қўмитаси Марказий бюросига Туркистон ССРнинг 30 таниқли «қирғиз ишчилари» томонидан ...
15 декабр 2015
Бунда пиво истисно қилинган. Янги нархлар Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2015 йилнинг 3 декабрдаги қўшма қарорида тасдиқланган. ...
12 январ 2017
Президент Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга уч ой ичида чет элга ишга кетган 50 та ўзбекистонлик медикни қайтаришни буюрди. ...
25 август 2023
Яна хафта гирр айланди. Сиз билан юзма юз, бетма бетман.  МС: Ничиксизла, хўжик бирра ойбикалар. Шоббоздайи кадилара салом! РТ: ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...