Асосий мавзулар
25 август 2023

Пол тагида қийшиқ ўсган ит – РТдан ваъз

Яна хафта гирр айланди. Сиз билан юзма юз, бетма бетман. 

МС: Ничиксизла, хўжик бирра ойбикалар. Шоббоздайи кадилара салом!

РТ: Матчонбой, хотин қизларни камситиш одатингни қачон ташайсан?

МС: Новви, дадим ë!

РТ: Қизларни ошқовоққа ўхшатдинг. Кади бу ошқовоқ

МС: Фигураси ўхшаса, нишатин охр оғо.

РТ: Ўзбекистон хотин қизлар учун дўзах. Кеча Бухоролик зиëли қиз билан гаплашдим. Бухорода таксига ўтирса таксичи «квартирам бор, сени ўшатга обориб дам олдирайми» деган. Бухородан Тошкентга келаëтганда таксичи  йўлда ëши катта эркакни оволади. Эркакнинг дарров қўли ўсиб чиқиб қизнинг сонини силаб бошлайди. Қиз таксичидан талаб қилиб шўпрни ëнидаги ўриндиққа ўтиб олади. Такси қизни ипподром тарафда ташаб кетади. Энди Тошкентдаги квартирага бориш учун такси ушайди. Таксист йўлда икки қашқадарëлик йигитни олади. Улар таксичига қараб, бу қизни пулини биз тўлаймиа. Хатага обороиб итарамиз деб таксини ичида қизга ҳужум қилишади. Қиз милиса чақиради. Тўйиб овқат емаган ўз исмини ëзса элликта хато қиладиган¸ мактабда ўқиш ўрнига бозорда арава ҳайдаган туғма овсар милиса келиб, қизнинг ўзини айбдор қилмоқчи бўлади. «Бемаҳалда очиқ сочиқ юрибсан. Менам бу болларнинг ўрнида бўлсам сани итарардим. Апетитний нерса экансан¸ бла бла бла» 

Аммо суҳбатдош қиз зиëли ва ўз ҳақ ҳуқуқини билгани учун бу ИИБ ходими деб аталган нотавон яратиқ аризани расмийлаштирган. Юзта хато билан албата.

Шу ўринда министр Бобожонов ва унинг ашнақа ишлар бўйича зами Назармуҳаммедовга икки оғиз гапим бор. Бу энг паст бўғиндаги бедапоя погон милисаларга ҳуқуқ нима, тартибот нима деган тушунчани ўргатадиган курслар ташкил қилинглар. Уларга совун ва шампун олиш учун ойликка қўшимча беринглар. Миласаларни ëқаси кир, бўйни билан қўлтиғи сасиб ëтибди. Агар вазирликдан кимдир мен билан боғланса бухоролик қизга маломат қилган милисанинг ëқа номери ва бошқа даннийларини бераман.

МС: Оғо тозолиқладан ойтинг. Ким кимни сикиштириб гетди?

Ярми апрс¸ ярми лўх мамлакат янгиликлари.

Қўқон шаҳридаги банклардан бирининг мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида, унинг ўғлини Қўқон давлат педагогика институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, бу пулни у мазкур олий таълим муассасасида декан лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва у ҳам пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳридаги хусусий университет директорининг ўринбосари муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жинояти учун судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармасдан, аксинча, фуқаронинг Қирғиз Республикаси Ўш давлат педагогика университетидаги ўқишини Чирчиқ давлат педагогика институтига кўчириб бериш эвазига 2,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Хоразм вилоятида кузатилган ҳолатда, Урганч туманида яшовчи, 1998 йил туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Урганч давлат университетининг Бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланди.

 Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МС: Нерда би монглойи қороло?

РТ: Пора билан қўлга тушганлар қамағда.

Фарғона вилоятида туғилган 29 ёшли Ғ.О. Жанубий Кореяга бориб, у ерда «Имом ал-Бухорий катибаси» террорчилик ташкилоти етакчилари билан алоқа ўрнатган. Уларнинг ноқонуний фаолиятини молиялаштириб келгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 155−3 (Терроризмни молиялаштириш), 244−2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

МС: Оғо иштидингизми. Тормозий домла Мунисани оқўрис арини мусулмон атип барибди. Тормозийни свежий хотини ёрим гувоҳлиқа ўткан.

РТ: Мулла дегани мусибат жойидан оладиган паразит таъмагир. Муллаларни масжид ичига қамаш ва уларнинг мамлакат бошқаруви¸ иқтисод ва маданиятига аралашувини кескин чеклаш керак. Исҳоқжон домла Бегматов исмли «дўмла» солиқдан қочишни тарғиб қилиб амру маъруф қилибди. АҚШ ва Ғарб давлатларида солиқ тўлашдан қочиш¸ киримни беркитиш катта жиноят ҳисобланади. Шу билан бирга солиқдан қочишни тарғиб қилиш ҳам жиноят. Исҳоқжон домла Бегматов «Кешбекни талаб қилаётган харидор зулм қилмяпти, балки ҳар бир сотилган маҳсулотни кешбекка уриш керак, касса аппаратга уриш керак деб қонун чиқарган зулм қиляпти!» деган мазмунда маъруза қилибди. Бундан келиб чиқилса қонуний савдони талаб қилиш «зулм» экан. 

Маълумот учун: Президент қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон фуқаролари харид суммасининг 1 фоизини кешбэк шаклида қайтариб олиши мумкин. 

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра: харид чеки — харид қилинган товарлар ёки хизматлар учун тўлов амалга оширилганда онлайн-НКМ ёки виртуал кассада амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ шакллантирилган ва электрон шаклда ёки қоғозда чоп этилган, ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат.

Гинеколог домла дея танилган ва умуман мен хурмат қиладиган Раҳматилло қори матбуот ва ОАВ  роли ҳақида тасаввури ўта заиф эканлигини ўз спитчида билдирди. Қорига кўра¸ матбуот салбий хабар тарқатмаслиги керак экан. Демак Титаник чўкса ҳам, Каримов ўлса ва Сардоба тўғони ëрилиб мамлакатни сув босса ҳам айтмаслик керак экан. Домланинг бу гапларидан кейин дунë матбуоти ишини тўхтатса ҳам бўвураркан. Бошқа тарафдан домла индирект (ўзи сезмаган холда) ОАВни рашк қилмоқда. «Нега менга эмас тармоқ ëки ТВга одамлар қулоқ солмоқда» дея. «Нега социум миясини мен эмас, тармоқ ëки ОАВ шакллантирмоқда» дея. Бу холатни скан­динавиялик олим Стиг Хьярвард тахлил қилиб  2008  йили китоб чиқарган. Бу китоб хулосасига кўра, диний идоралар ОАВни конкурент деб кўришади. 

1)  Замонавий дунëда инсон онгини черков, синагог ëки масжиддаги ваъз эмас балки ОАВ шакллантирмоқда.  

2) Шу пайтгача дин бажариб келган ижтимоий  функцияларни аста секин  ОАВ бажариб бошлади. 

3) Диний воизлар ОАВ уларнинг таъсир ричаглари ва мантиқдан мосуво қилганини тушуниб етиб ҳавотирланмоқда. (Hjarvard, 2008)

Аммо муллалар нима деса ҳам хозирда инсон миясига таъсир қилишда тармоқ ва ОАВ асосий ўйинчи бўлиб қолмоқда.

Украина мустақиллиги

МС: Шу гунлада Украинани мустақиллиқ байрами акан. Бизани россиядаги дангасалара қарасанг, ўриса қул бўлмасак рўзғорни нишатиб боқомиз дап ëтибдила!

РТ: 1991 йил Беловеж ўтлоғида Украина президенти Кравчукнинг сиëсий иродаси боис СССР тарқалди ва бошқалар қатори Ўзбекистон ҳам мустақил бўлди. Бугун Путин ва унинг истонларидаги югурдак вассаллари Россия империясига қул бўлиш учун елпатак бўлиб ëтган бир пайтда яна Украина ўзининг ва бизнинг мустақиллигимизни қон тўкиб ҳимоя қилмоқда. Яшасин Украина. Ботирларга шараф. Ўрисқуллар қашшоқлик, очлик, ичбурғидан ўлсин.

МС: Оғо ишитдингизми. Улли ëшуллли бизани похто қулиқиннон қуторибди. Тунин ëмон мохтонди

видео

Хоким ва бош вазирлар Каримов даврида пахта қуллигини ойболта билан жорий қилган бир пайтда бу қулликка қарши изчил курашган ташкилот номини эсдан чиғорманг. Берлиндаги ўзбек форум ташкилоти ўн йил курашди. Ҳар йили рангли журнал шаклида ҳисоботлар тайëрлади. Бу ҳисобот АҚШ президентидан тортиб Монголия Бош вазиригача етиб борди. Ўзбек пахтасини бойкот қилиш учун ташкилот раҳбари Умида Ниëзова АҚШ, Яқин шарқ, Қатар ва Ғарбий европадаги юзлаб ширкат раҳбарлари билан учрашди. АҚШ меҳнат вазирлиги ва Европа Иттифоқининг МО билан шуғулланадиган мулозимларини пахта қуллигини қоралашга чақирди. Бу машаққатли меҳнат натижасида ўзбек пахтаси мисли кўрилмаган бойкотга учраб, яккамохов бўлди. Ўзбекистон пахта саноати астрономик зарарга учради. Мирзиëев иқдидорга келгач, пахтадаги мажбурий меҳнатни бекор қилиш бўйича халқаро ҳамжамият талабини бажаришга мажбур бўлди. Ўтин ëрган болта кўчада қолиб ўтин иссиғидан ором олаëтганларни қахрамон қилманглар. Бу кечаги тарих. Узоқ ўтмиш эмас. Барча ҳам хотирадан мосуво бўлгани йўқ!

Тўйхат

МС: Оғо пргигласителний галди, Муниса ара борëтир. Ари кал акан.

РТ: Ўзбек халқ эртакларида кал образи бор. Одатда жамият севмаган кал пошшонинг қизига уйланиб, альфонс муха бўлиб жить қилади. Ўзи кал бўлсаям кўнгли нозук уларнинг.

МС: Оғо юрт бузилди. Кўпирни тийиннан ўтмакам қўрқосан.

РТ: Мен учун азиз эллиққалъалик аëл бола-чақаси билан Тошкентга поездда келаëтган эди.  Мен Ховос бекатига бориб: «Бекат бошлиғи қаерда?» деб сўрадим. 

Бекат бошлиғи  болалар куни муносабати билан етимларга падарка беришга кетганича ҳали қайтмабди. 

«Релсларни чўкич билан уриб назорат қиладиган одам қани?» деб сўрадим. 

У дўмбирачилар мактаби учун ëтоқхона қурилишига жўнатилибди. Сурхондарëга. 

Ҳали-вери келмайди, дейишди. 

Поезд ўтаëтганда семафор чироқлари ëнишини назорат қиладиган электрик эса бир йил олдин Шоввозсойга кетиб, қайтиб келмабди. 

«Сиз кимсиз бўлмаса?» дедим мен Ховост бекатида ўтирган одамга. 

«Мен асли электросеттда ишлайман, барибир туманда электр йўқ¸ бориб ўшатда нарди ўйнаб тур, деб юборишди.» 

Мен унга қараб: «Сиз релсларни дарз кетганини текшира оласизми?» дедим, «ҳа» деди. 

«Семафорни доимий ишлашини таъминлай оласизми?» дедим, «қўлдан келганча» деди. 

Мен унинг қўлига 20 доллар тутқазиб: «ака, ҳаракат қилинг» десам, «яна 10 қўшсангиз Ютубдан поездни бекатдан қандай ўтказишни  кўриб, ҳамма айтганизни қиламан ака» деди. 

Мен яна 10 бердим. 

Хуллас, такси ушаб уйга кетдим. 

Таксичи аслида ўқитувчи бўлиб ишлаëтган экан. 

Такси қилган пайтида мактаб қоровули болларга қараб тураркан. 

Йўлда ГАИ тўхтатди. Аслида у агроном, лекин пенсияга чиққан тоғасини милиса кийимини кийиб «ишга чиқиб туради». 

Кечқурун Ховос бекатига телефон қилсам, ҳеч ким олмади. 

Пул берганим электрчининг ҳам телефони ўчган. 

Интернетга кирсам, шок хабар: 

«Ховосда поезд тўхтаб қолди. Ўлганлар йўқ. Одамлар шпал бўйлаб юриб шаҳарга келяпти» деб ëзилган эди.

Яна Ховосга телефон қилсам: «Ака, узр, нотўғри тугмани босворипман. Пулни ярмини қайтараман. Қолганини қиëматда оласиз,» деди. 

Диндор экан, Худога шукр, дедим. 

Ростдан ҳам шукр. 

Ҳеч ким гўрда эмас. 

Дўмбирачиларга ëтоқхона қураëтган айбдор стрелкачини Термиздан обкелиб, суд қилиб, жаримага тортишди. 

Энг муҳими касбни билиш эмас¸ энг муҳими одалат.

МС Оғо гўрдингизми, афғонда соққоли бир метр ëшулли бир гўтни атиб ëтибди. Навчун Афғонистонда баччабозла тошбўрон атилмийди? 

РТ: Агар тошбўрон қилинса, биттаям толибон қолмайди.

МС: Оғо ëзувчиларни ëшуллиси Сирожиддин Сайид патхалим китоб ëзибди етмак.

РТ: Бир вақтлар ўзбек шоирлари Сталин миллат отаси¸ халқлар дохийси деб шеър ëзиб СССРдаги шахсга сиғиниш ва маддохлик бўйича рекорд қўйишганди. СССР тугашига бир неча ой қолган, 1991 йил 22 апрелда Совет Ўзбекистонидаги газеталар ўзбек шоирларининг Ленинга сиғиниб ëзган шеърлари билан лиқ тўла. Чоллар билан бир қаторда Эркин Воҳидов¸ Абдулла Ориповлар ҳам Ленин ҳақида ëзавериб қўл қавартиришган. 1991 йили Омон Матчон «Замон бир Ленинга қайтсайди, барчангиз эркин деб айтсайди» деб ëзади. Бундан олдин Рауф Парфи «Йигирманчи ва ундан кейинги асрларни Ленинга берайлик¸ ўзимизга ишонмасак Ленинга ишонайлик» деб ëзган эди. Мустақилликдан кейин бу тўда шеър қаламин охиста йўниб Ислом Каримовга мадхлар битди. Синмасни кулол¸ ўлмасни худо яратмас. Каримов ҳам ўлди. Сенатур шаир Иқбол Мирзо кўз ëш тўкиб «ўлмади у. Қурултойга кетди деб ëзди» Дунëдаги энг худо қарғаган тўда бўлган ўзбек паразит  шоирлари Каримов ўлиги совумасдан унинг ўрнига тайинланган Мирзиëевни улуғлашни бошлаб юборишди. 2016 йил декабрида  шаир Тоҳир Муҳаммад «Шу гўзал юрт султони» деган шиғир битди. 2018 йили Мурод Раҳмон  президент Мирзиëевга атаб  «Қуëшдек буюк юрт подшоҳи» деб шеър ëзди. Сал ўтмай маддох шоир Мурод Раҳмон ўлди. Лекин лаганбардор ўзбек шеърияти ўлмади. Мана Сирожиддин Сайид деган шаир Мирзиëевни миллат отаси деб китоб чиғорибди. Бу китобни мактаблардаги бола бақрага мажбуран ўтказиб ëтишибди экан ақли заип маллимлар.

МС: Оғо бизани ëзувчиладанам нобел олғон чиқормикана?

РТ: Катта эхтимолда адабиëт бўйича Нобель мукофотига номзодларнинг 2023 йилги спискасида ўзбек ëзувчиси бўлади. Ўзбекистон ташқарисида туғилган бўлса ҳам¸ Британия ватандоши бўлса ҳам бу одам ғирт ўзбек. Агар дунëда барча ўзбек ичбурғидан ўлсаю шу одам тирик қолса унга қараб ўзбек ясаб олса бўлади. Шоир, романист, журналист ва амалдор Ҳамид Исмоил. Бу киши Нобелгача бўлган барча мукофотларни этаги тўлгунча олди. Энди ўчирит нобелга. Қани қўлди очиб дуоди бўмбасини қип турайлик. Шу қоракўз¸ қорақош ўзбекди урпоғи нобелни олиблар ташасин. Овмин.

МС: Дузоғо навчун биза киноғо борсоқ ўричча қўйиб баради?

РТ: Латвиянинг аҳолиси Наманган вилоятидан ҳам оз. Аммо барча Ҳолливуд фильмлари латишчага таржима қилинади. Холбуки, Латвия аҳолисининг 58 фоизи ўрис. Аҳолиси 10 милиондан сал кўп бўлган Чехияда ҳам фильмлар чех тилига дубляж қилинади. Нега? Латишлар ўрисча¸ чехлар инглизча кўравермайди. Йўқ!! Бу миллий ўзлик масаласи. Россиядаги дистрибютор Ўзбекистон аҳолисини «менинг колониям бу, умумий томошабин» дея контент эгасига сотади. Бу айнан колонииал тузум давоми. Миллатнинг ойдин қизи Умида Ҳақнаазар айтмоқчи бўлган гап шу. 60 йил чор тагида 70 йил совет тагида ëтиб умурқасиз бўлиб  қолиш оқибати ҳақида гапириляпти. Ўрис айтгандек БМТда овоз  бериш¸ Ҳаити, Ҳанофер каби жой номларини ўрис айтгандай қилиб ëзиш. 

Ўрисқулликнинг дахшати ҳақида гапириш керак. Ëшлигимизда кўча боллари дайди бир итни калтаклашди, ит бечора қочиб бизнинг ховлига кирди. Одам кўрса қўрқадиган бўлиб қолган ит айвондаги бўйи 30 сантиметр пол тагига кириб кетди ва чиқмади. Товиқда сув, емак қўйсак одам йўқ вақтда ерди. Бирор уч йил бу ит пол тагида яшади. Бир кун сабри чидамай пол тагидан чиқиб кўчага қочди. Ит тарвақайлаб каттайиб кетган бўлса ҳам бўйи 30 см яъни пол таги билан бир хил эди. Оëқлари қийшайиб танаси ясси бўйни букук мавжудотга айланган эди. 

Бугун «кино ўрисча бўлса нима қилибди» дейдиган «шифокорлар»нинг ўзлари шу пол тагида қисилган ит каби маҳлуққа айланиб қолишган. Афсус бундайлар  миллионларни ташкил қилади.

МС: Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг

Ассалом Ўзбекистон Жума Муборак!

Тағин ўқинг
26 апрел 2016
Дори дармон муаммоси Ўзбекистонда айниқса аҳолиининг энг даволанишга кўпроқ муҳтож ва ижтимоий ночор қатлами қариялар учун ҳаёт момот масаласи ...
9 май 2018
Ўзбекистонда бу йилги 9 майни эски совет анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Бу тадбирлардан, «Элтуз» нашри ...
6 декабр 2017
Президент Мирзиёевнинг 4 декабрдаги қарорига кўра, хорижий сайёҳлар учун олдинги 7-15 кунлик қисқа виза муддати 30 кунлик қилиб белгиланди. ...
26 апрел 2021
Замонавий ўзбек туркшунослигининг йирик вакили Андрей Кубатин 2020 йил 29 октябрда коронавирус хасталигидан вафот этганди.  2017 йилда олим Жиноят ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...