Асосий мавзулар
28 январ 2017

Ўзбек публицистини миллий низода айблашмоқчи

Мустақил ўзбек публицисти Шуҳрат Саломов Армани ва Озарбайжон жамиятининг ўзаро миллий зиддиятлари остида қолди.

24 январ куни ўтган асрларда кўҳна Фарғона водийсида юз берган тарихий воқеалар ҳақидаги асарлари учун уни Ўзбекистон Бош прокуратурасига чақиришган.

Шуҳрат Саломовнинг адвокатига кўра уни „миллий низо қўзғагани учун“ жавобгарликка тортишмоқчи.

Элтуз Шухрат Саломов билан боғланди, бироқ у суриштирув тугамагунига қадар унинг тафсилотларини очмаслигини билдирди.

Шухрат Саломов «Туркистон ва Жанубий Кавказ XIX-XX асрларда. Дашноқлар: Фарғонадан то Қорабоғгача», «Қорабоғ: ғоялар уруши» китоблари муаллифидир.

Бу китобларда 1918 йили Марказий осиё ва Озарбайжонда арманилар томонидан маҳаллий аҳолига нисбатан қилинган қирғин ҳақида сўз юритилади.

Айни мотивлар интернетда армани ва озарбайржонлар ўртасидаги катта мунозарага сабаб бўлди.

Саломовнинг ҳимоячиси Мухтор Мустафоев, муаллифга босимлар бўлаётгани, яқинда унинг уйига безорилар ҳужум қилиб ойнасини тош отиб синдиришгани ҳақида озарбайжон матбуотига билдирди.

Саломовга кўра, Ўзбекистондаги Озарбайжон маданий маркази уни ҳимоя қилмоқда, бир гуруҳ ўзбек адвокатлари беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.

Бироқ Ўзбекистон бош прокуратураси қайси позицияда экани номаълум.

Видео: https://youtu.be/3gsqrsqkVuA

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 май 2020
Мана, ҳафта ўтиб яна кўзимиз кўзимизга тушди. Мен айтаëтган гапларга қулоқ соляпсиз. Кўрсатувни кўздан эмас, юракдан кечираëтганингизни биламан ва ...
30 апрел 2019
Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасининг манзил колонияси жиноят қидирув бўлими катта тезкор ...
3 март 2023
Мана ўлмаган қул кўкламга ҳам етдик. Қиш тўқсони ортда қолди. Аномал совуқда ўлмасдан бугунга етиб келдик. Бу кунларга етганлар ...
21 июл 2017
Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган. «Ўғлим Россияда ишлайди, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...