Асосий мавзулар
3 март 2023

Ҳокимнинг $1000 долларлик илгичи

Мана ўлмаган қул кўкламга ҳам етдик. Қиш тўқсони ортда қолди. Аномал совуқда ўлмасдан бугунга етиб келдик. Бу кунларга етганлар бор етмаганлар бор

МС Бахор галса ўртоқлар уйғонади ўтлоқлар. Ëмғир ëғалоқ геччи дўғолоқ  хокимни қизини қонни юмалоқ

РТ: Матчонбой кўклам келиб сенга илхом битиб шоир бўлиб кетибсан. 

МС: Овонг оғо, хозир шеър ойтиш мўдо. Охшом бир юзи қотти тилзоро чиқиб бир шер ойтоварди гўрсангиз. Қойдириб қойдирипарди.

Видео кўк бўри шеъридан парча

РТ: Шеърият бу доимий қайтариқ. Биз учун хайратли туюлган сатрлар атиги 30 йил олдин шунчаки риторика эди. Саройга қарға қўнгани ҳақида шеър ëзган замондош Нажмиддин Эрматовни олқишлаган холда Муҳаммад Юсуф¸ Омон Матжон¸ Ҳалима Худойбердиева ва Абдулла Ориповда ҳам айни градусдаги шеърлар борлигини эслатиб қўймоқчиман. Масалан Муҳаммад Юсуфнинг Ҳамма ëқни босган тўнғизлар ҳақидаги шиғирини эсланг.

Хуллас мисол келтирай.

1. 

Қай томонга боқманг бари йўлсизлар

 Толелар айқашу уйқашга тушди (О. Матжон)

2.

Мен ёпиқ қўрғонда яшадим қўрқиб,

Нажот деворига тирмашдим узоқ.

Сен нега дунёга қарайсан ҳуркиб,

Нега сен бўлишинг керакдир қўрқоқ?

(Абдулла Орипов)

3.

Кўрдим қишлоқ¸ гузар¸ шаҳарлар кўрдим¸

Оҳорлари кетиб борар билмаслар¸

Жамалак соч пари-пайкарлар кўрдим¸

Баҳорлари кетиб борар¸ билмаслар.

(Ҳалима Худойбердиева)

4. 

Қачон туғақолдинг отабезори,

Онабезорилар сулоласини?

Ҳароми кимсалар макри, озори

Юртнинг булғади-ку пиёласини.

(Гулчеҳра Нуриллаева)

5. 

Бетавфиқ раҳбарни сўкканим учун,

Уч йил ётар бўлсам ётганим бўлсин.

Унинг йўқ обрўйин тўкканим учун,

Тўлов берсам борим сотганим бўлсин.

Халқимга қадрингни бил десам агар,

Кураш, ҳақни ошкор қил десам агар,

Бу қутқу аталса давлатга зарар,

Қанча азоб бўлса тортганим бўлсин.

Амалдор дер эса, тузум ‒ мен ўзим,

Фармон фармонимдир, сўз менинг сўзим,

Мен бундай тузумдан ўгириб юзим,

Тамом жиноятга ботганим бўлсин.

(Эркин Воҳидов)

РТ: Булар парчалар холос. Яна ўнлаб балки юзлаб шеърлар бор. Агар юрт шеър билан ўзгарсайди Ўзбекистон Швейцария бўларди.

МС: Оғо шу дасангиз шоирлар инди дирилди. Би хоропло қишни сувуқинда нерда ади

РТ: Матчонбой қирқ йил қирғин бўлса ажали етган ўлади. Мен табиат аномалиясидан қўрқмайман. Аномал совуқда  ҳамма воҳмага тушди. Мен эса ўта хотиржам эдим. Чунки Бош вазир ҳаммасини ҳал қилишига ўта ишонардим. Ҳўкўматимга эътимодим том эди. Ҳудди тоққа суянган эчки каби ҳимояда эдим. Шу боис свет ўчсаям¸ сув кемай қолсаям қилт этмай  ним табассум қилиб жойимда ўтиравердим. Ҳукумат ўзи билади. Ўзи ҳал қилади. Биз норози бўсак ҳукумат имиджига путр етади. Имидж ëмон бўса турист кемайди. Турист кемаса иқтисод ўтиради. Иқтисод ўтирса одамлар ҳатто Россия ва Туркия каби биздан анчайин қолоқ ва манавияти паст дўлатларга бориб ишлашга мажбур бўлади. Мен пурсатдан пойдаланиб светни¸ газни¸ сувни ўчириб бизни ўйлаган ғамхўр ҳукуматимизга миннатдорлик изхор қиламан. Свет мухим эмас содақат мухим. Ишдан кетган имомберди соли бирбалохўжаев айтганидек «устимиздан сийворсангиз» ҳам мингдан минг розимиз. Яхшиям ҳўкўмат бор. Агар ë свет ëки ҳўкўматни танлаш зарурати туғилса. Мен ҳеч иккиланмай ҳўкўматни танлайман. Бизга ренесанс ато қилгани учун ҳаннарсага тайëрман. Дарвоқе ренесансни додаси еттинчи аср яъни саодат асридаям свет бўмаган. Келинглар, ҳўкўматга мадхия айтиб мақтайлик.

МС: Махтаған билан иш битмийдиқу охир. Ўзи хозир қури ҳамма ерни потхолим босди. Бошқо касп кор атадон йўқми. Бел кутариб ер оғдородўнлро нерда?

Пылесос

Олдин слесерь, токарь, фрезеровшик деган касблар бўларди. Кейин касблар сони қисқарди. Уста ва бизнесмен деган икки касб росаям оммалашди. Аснода илгари кўрилмаган касблардан нон еяëтган мардум вужудга келди. Тошкентлик Рўшан – зотдор итлар сартароши. Агар, мабодо, хотинингиз 2 минг доллларга Чихуахуа кучугини сотиб олса бу кучукни албатта Рўшанни олдига ойда бир обориш керак. Одамлар уйидаги катта аквариумларни тозаловчилар ҳам янги касб. Ўнта клиент бўлса, тирикчилик гулдай ўтади.  Яна битта касб – оила менеджери. Унинг вазифаси четда юрган акаларининг пулини системали соғиб туриш. 

Янги ва талаб катта бўлган касблардан бири «пылесос» («чангютгич»). Тўйга борадиган артист составининг энг муҳим аъзоси. Пылесоснинг вазифаси тўйда қистирилган пулларни тезда териб олишдан ва пулларнинг бегана бўлишини олдини олишдан иборат. Одатда тўйда қистирилган пулни ўғирлайдиган меҳмонлар ҳам бор. Бундан ташқари раққосалар ҳам пул бекитади. Пылесос буларнинг ҳаммасини назорат қилади. Доирачи, найчи, тиқилиб ëтибди аммо талантли пылесослар оз…

МС: Оғо қўйинг бу пилесосни, шумховорлордон, ўлган қотқоннон ойтинг.

РТ: Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчиси 9 минг доллар пора олаётганда ушланди. Прокурор қамағда.

Сергелида скорий чақирган касалнинг ярим ëввойи қариндоши олдин духртни кейин скорий шўприни калтаклади. Шўпр баннисада. Духтрлар энди бу махаллага бормайдиган бўлди. Касалга чалиниб ўлиб кетишсин

Элтузда танқидий мақола чиққанидан кейин Чирчиқ шаҳар ҳокими Хидоятов шифохонага ётқизилган. Ваколати бошқа одамга ўтган. Билмаганлар учун билги: Ҳидоятов ишдан олинган Тошкент ҳокими Ортиқхўжаевнинг чўталчи шотири эди.

Тошкентнинг Чилонзор туманида қорнида тўққиз ойлик боласи бўлган хотинини бўғиб ўлдирган одамсимон махлуқ 18 йилга кесилди. Яқинларининг иддао қилишича, марҳума аёл 3 кундан кейин эгазак қизларни туғиши кутилаётган эди. Бўғоз аёл гўрда, қотил эр қамағда.

Ўзбекистоннинг Нукус шаҳрида  жугари курдик байрами бўлаëтган экан. Яхши тадбир. Курдик бу хамир ва гўштдан бешбармоққа ўхшаб тайëрланадиган томоқ. Хоразмда тарқалган.  Курдикнинг тури кўп. Қайиш курдик. Узма курдик, жугари курдик, солма курдик…

МС: Курдик исси бўлади. Шунучун вуни пуфлаб совутиб кейин ейилади. Курдик – уфладик урдик дияни шу. Боболов ëхши гўради қойиш курдикни.

РТ: Камчилиги президент тарафидан аниқланиб, танқид қилинган Сурхондарëнинг собиқ ҳокими Тўра Боболов Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига ими жимида тайинлангани 24 февраль куни ошкор бўлди. (Мажлисда кўриниш берди бу тоға) Нима ўзи бу? Нега бутун бир вилоятни ботқоққа ботирган хокимга яна лавозим берилади? Ўзбекистонда шунчалик малакали кадрлар қахатга учраганми?

Урилган хокимларни қозонда қайнатиб ëғидан совун қилинса ўша совунам кўпирмайди.

МС: Ишитдингизми оғо, Сирдарë ҳокими ўқувчи қизларни мактабдан қолдириб тондира гиризип нон ëптиржоқ. Хороп қон тошоғон ҳоким. Нон ëпомон ўхшотиб рапидани қоқшотип.

РТ: Шу ҳоким деган яратиқ гапирмай қўлига блокнот ушаб ҳумкдорга муштоқ тикилиб турсагина ақлли кўринаркан. Аслида улар умуман тамал саводи  йўқ¸ институтда отаси мол сотиб ўқитган йирик шохли моллардир холос. Уларнинг хотин қизларга муносабати ғор даврида қолиб кетган. Бу урод чмо ҳокимлар назарида ҳар қандай қиз бу потенциал чўри. Сирдарë туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов ўқувчи қизларга нон ëпишни ўргатиш каби таклиф билан чиқибди. Биринчи савол нега қизларга? Ўғил болаларчи? Иккинчи нега нон ëпишни? Нега физика, математика ëки рақамли технологияни эмас. Хулоса шуки, дунë трендларидан хабарсиз йирик шохли хокимлар суруви Ўзбекистонни жарликка элтаяпти. Ким ҳоким бўлиб ишлаган бўлса ақлан ожиз деган махсус рўйхатга тиркалиши керак. Мабодо ҳокимликдан қувилса кибернетика институтига ректор қилиб тайинланмаслиги учун.

МС: Оғо инди қўëнло ининнан чиқди, пишиклар мор ўлди, хўрозло тувуқлони қуволоп бошлоди. Бизани данг душларам кадилани сувита дирашни бошлапардила. Тўй сезон яқин. Лекин тўйни хорожоти улли. Ойниқса гулланли қизлани қолинги қиммот.

Карантин давридаги тўй сценерийси

Келин бўлгич ота уйида уйғонди. Эрталаб ота онаси ака сингиллари билан бирга ўтириб чой ичди. Ота фотиха беради. «Борган жойингда қумтошдай қотгин қизим»  

Кўчадан машина биппиллагани эшитилади. Куëв бола кепти. Қизнинг чамадонини акаси обчиқиб машина юкхонасига жойлади. 

Машинанинг олди айнагига битта шар пуфлап осиб қўйилган. Қиз машинага ўтиради. Машина ичида уч киши. Келин. Куëв ва шўпир. 

Кеча онлайн қилиб загсдан ўтишганди. 

Тушлик пайтда келин бола куëвнинг уйига кириб боради. 

Просто бошини сал эгиб, ним табассум билан.

Дастурхон атрофида тўрт киши ижтимоий масофа сақлаб ўтирибди. 

Қайнона қайнота ва икки қайнсингил. 

Дастурхонга келин билан куëв ҳам қўшилади. Жаъми 6 киши бўлди.

Қайнота фотиха ўқийди «илойим қўшгани билан сварка бўпкетсин» деган маънода. 

Овқат тортилади. Олдин қиймали суюқ шўрва. Кейин ичига қийма солинган булғор қалампири. Яъний голубци. 

Қайната хазратлари  келин куëв шарафига 100 грамм аргентина коняги  солинган биллур қадахни кўтариб алëр айтади. 

Келин билан куëв киви шарбати ичишади. 

Ана шундан кейин келин куëв даврани тарк этиб улар учун ясатилган алохида хонага киришади.

Хона яқинда ремонтдан чиққан. Кичикроқ душкабина ҳам ўрнатилган бир четига. Уëғи 18 қўшув. 

Тўй харажати деярли йўқ: Машинада келин обкелишни куëвнинг  ошнаси ташкил қилди. Ягона шарни келиннинг қайинсинглиси машинага тақиб қўйди. 

Уйда одатдагидан сал кўпроқ ва сал сергўштроқ овқат пишди. Аргентина конягини эса қўшни совғага берворипти.

Сал олдинроқ келин тушадиган хонани куëвнинг бой тоғаси  ремонт қилиб берганди.

Ҳар иккала қайнона биттадан олтин юзук берди. Келин билан куëв бир бирининг бармоғига тақиб қўйишди.

Загсдан виртуал ўтишга  ва  масофавой имом никохига озроқ интернет магабайти сарф бўлди.

Асосийси куëв ва келин бахтли.

Буни каравот ғичирлашидан ҳам билса бўлади.

Не бахтки висол севгига муҳабатни қўшолса мангу. 

Не бахтки икки оташ дил орзулари ушалса мангу.

Қайнана ҳисоблаб кўрса 40 минг доллар ëнга қолибди. Шу пулга сағал қўшиб келин куëвга Чилонзордан алоҳида квартира оберишмоқчи.

40 минг доллар қаердан чиқди деманг. Хозир санаб бошласам етмайди у зўўр тўйга. Масалан Озодбекка 10 минг…

Хуллас карантинда ҳам хайр бор. Тўйлар муборак!!!!!

Сценарий муаллифи Рассом ТУЗ

МС: Лекин оғо сиз тўй дисиз. Жиззах ҳокими бир вишилкани минг доллора олибди.

РТ: Ҳар тўғри, Матчонбой. Мана хужжат. Жиззах вилояти ҳокимлиги, бюджет маблағларидан, 118 млн 500 минг сўмлик мебеллар харид қилган. 

Шартномада, 1 та «Президиум» столининг нархи 31,7 млн, 1 та «Carella» илгич «вешалка»нинг нархи 11,4 млндан кўрсатилган. Ҳоким бўл инсоф билан бўл.

МС: Шўрда тўхтаб ëнқи гапни ойтинг

РТ: Ассалом Ўзбекистон, Жума Муборак!

Тағин ўқинг
21 март 2020
Кейинги 6 ой давомида биз уларни урдик, калтаклаб майиб қилдик. Бонусига порахўрсан, таъмагирсан, дедик. Машина глушители тешилганида устага шартта ...
13 август 2018
Бутун Тожикистон бўйлаб милиция юз минглаб соқоллиларни ушлаган. Тожикистон жанубидаги Хатлон вилоятида ўтган йили қарийб 13 минг нафар эркак ...
16 август 2018
Дунёда энг узоқ муддат қамоқда ўтириб чиққан 64 ёшли журналист Муҳаммад Бекжон «Алвидо, Жаслиқ!» китобининг навбатдаги бобида бир кишилик ...
6 декабр 2018
Фильмнинг бу қисмида “Рембо”нинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳикоя қилинади. “Контора” Рембога қарши туҳмат уюштириш мақсадида махсус гуруҳ тузади. МХХ ...
Блоглар
28 май 2024
Мен миллатчи эмасман! Лекин қайтадан таъмирлатилган ва Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Ж. Ортиқхўжаев томонидан Пасхага ...
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...