Асосий мавзулар
9 март 2017

Гўшт деб сотилаётган суяклар

Ўзбекистонда сўнгги йилларда гўшт нархи осмон бўлиб кетди. Ҳукумат ҳам буни кўриб, муаммони ечиш ҳаракатига тушиб қолди.

Бозорларда сотиладиган гўшт нархини белгилаб қўйди ҳукумат. «Жамият» газетасида (03.02) чоп этилган мақола айнан шу мавзуга бағишланган.

Унда ёзилишича, Тошкент шаҳри ҳокимлиги кўрсатмасига асосан, бозорларда «гўшт маҳсулотларининг энг юқори чекланган нархи 20 минг, тадбиркорлар расталарида 23 минг сўм этиб белгиланган».

Мақола муаллифи мана шундай гўшт сотиш нуқталаридаги қаллобликлар ҳақида фикр юритар экан, бозордаги қассобларнинг қилғиликларини қаламга олади.

Унинг иддаосича, қассоблар 2 кило кило гўшт сотиб олмоқчи бўлсангиз, унга камида 500 г суяк ва чарви қўшиб беради. Яъни шунча суяк ва чарвини гўшт нархида сотади. Сиз 2 кило гўшт нархида аслида бор-йўғи бир ярим кило гўшт оласиз, қолганига суяклик бўласиз.

Муаллифнинг эътироф этишича, қассоблар сўйилган молга мутлақо алоқаси бўлмаган суякларни ҳам сотаётир. Яъни гўшт бошқа молники, суяги бошқасиники.

Бунинг исботи сифатида мақолада ҳар битта сўйилган молнинг соф 1 кг гўштига 150 г суяк тўғри келиши тўғрисида бир олимнинг исботи ҳам келтирилган.

Дарҳақиқат, ҳукумат гўштга қатъий нарх белгилаган. Лекин бозордаги эркин нарх умуман бошқа. Шунинг учун давлат айтган нархда савдо қиладиган қассоблар эркин бозорда фаолият юритаётган ҳамкасбларидан қуруқ суякни сотиб олиб, кейин уни харидорларга гўшт баҳосида пулламоқда.

Агар бозордан гўшт сотиб олмоқчи бўлсангиз, қассобларнинг ўзи ҳам қаллоблигини яшириб ўтирмайди.

«Гўшт бозорда эркин нархда қанчага сотилаётган бўлса, биз ҳам суяк қўйиш орқали барибир ўша нархда ўтказмасак, бу ерда ўтиришимиздан фойда йўқ», дейди улар очиқчасига.

Бу ўринда бир ҳақиқат яна майдонга чиқади. Ҳукумат қанча зуғум ўтказмасин, қанчалик қатъий нарх белгиламасин, барибир савдогар ҳеч нарсани бозор кўрсатиб берган баҳодан камига сотмайди.

Гарчи юқорида тилга олганимиз мақолада бундай хулоса келтирилмаган бўлса-да, ундан англашма шуки, давлат бошқарувига асосланган нарх-наво сиёсати ҳеч қачон ўзини оқламаган!…

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 октябр 2016
Яқинда ҳаммаси зўр бўлади! Сизга раҳмат, Шавкат ака! Ўзбек интернет сегментида келгусидаги ижобий ўзгаришлар ва уларга янги ҳукумат эришиши ...
29 декабр 2020
Қишлоқ хўжалиги мутахассиси, 70 ёшли Исмоил Оспанов “Элтуз” орқали ўз туркум чиқишларини давом эттириб, навбатдаги видеосини қишлоқ хўжалигидаги ер ...
9 июн 2020
ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмий сайти 8 июнь куни “Шўрданак” кўрсатуви муаллифларининг ДАН ходимларидан кечирим сўрагани акс ...
20 июн 2018
Халқ таълими вазирлиги сайтида энг кўп ўқилган мақола Ўзбекистонда умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ягона формаси жорий этилиши ҳақидадир. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...