Cатира
21 март 2017

Қаттиққўл ўқитувчи устидан жиноят иш очилди

Фарғонадаги ўрта мактабнинг биринчи синф ўқувчиларига дарс пайтида қўл кўтариб ҳақоратлаган ўқитувчи аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Март бошида ўкитувчининг биринчи синф ўқувчиларини уриб сўккани акс этган видеоси тарқалганидан сўнг мактаб директори ва ўқитувчи ишдан бўшатилган эди.

Элтузга маълум бўлишича, ўқувчиларни калтаклаш воқеаси шу уқитувчининг намунали дарси барбод бўлгани ортидан юз берган.

Видеони практикант қиз суратга олган.

Март ойининг бошида ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги «разборщик» боғча опанинг болаларни пичоқ билан қўрқитиб таҳкирлагани видеоси тарқалиб, муҳокамага сабаб бўлган эди.

Бу воқеаларни ҳажв қилган рассом Туз назарида боғча, мактаблардаги «қаттиққўл тарбия» занжирнинг халқалари каби боғланган.

Оилада калтакланган болалар ўз навбатида боғчада ва мактабда тақкирланишда давом эттишади.

Шу тариқа рахбарларга гап кайтара олмайдиган, ўз ҳаққини талаб қила олмайдиган ҳуркак авлод етишиб чиқади.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 январ 2019
Ҳукуматнинг фермерлик учун ажратилган ер майдонларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори шундай ҳам аҳволи оғир бўлган фермерларни яна бир синов қаршисида ...
26 декабр 2018
Янги йил арафасида 9 яшар ўзбек қизи Мадина қорбобога хат ёзди. Нега лотиндамас, кириллда ёздинг, деган саволга қизалоқ Тошкентдаги ...
7 май 2020
Сардоба сув омбори ўпирилишидан зарар кўрган аҳоли ҳақида репортаж қилиш учун Сирдарёга борган ЎзА мухбири Анора Содиқова 6 май ...
18 август 2018
Швейцария федерал жиноят суди Ўзбекистоннинг биринчи президенти марҳум Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова адвокатларининг унга тегишли, мазкур мамлакат банкларида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...