Стокголмда самарқандлик террорчига қарши митинг бўлди
9 апрел куни эрталабдан, одамлар оқими Дроттнингатан марказига интила бошлади. У ерда юз берган террор ҳужумига қарши мотам митинги ўтмоқда.
7 апрел куни Стокголмнинг айни марказий майдонида самарқандлик 39 яшар Рахмат Оқиловнинг юк машинасини олиб қочиб, оломон устига ҳайдагани расмийлар томонидан очиқланди.
Митинг анча сокин ўтаётганини кузатиш мумкин. Жуда кўп одамлар фожеа содир бўлган нуқталарга келиб, ҳужум қурбони бўлган тўрт нафар ватандошлари хотирасига гуллар қўйишмоқда, шамлар ёқишмоқда.
Бундан илгари айни майдонга кирадиган йўллар полиция томонидан ёпилган, жамоат транспорти йўналиши вақтинса тўхтатилган эди.
Шунингдек биринчи тергов сўроқларидан сўнг, гумонланувчи Рахмат Ақиловга тегишли бўлган телеграм аккаунтидан қуйидаги маълумотлар юзага чиқди.
Бунда у рус тилида ўз шеригига ўзи истаганидан кам одамни магинага бостирганидан афсусланганини билдирган.
Олдинги, ёзувларида эса у, ҳужумга тайёрланаётгани билдирган, қандай бомба тайёрлаш мумкинлиги ҳақида маслаҳат сўраган эди.
Видео: https://youtu.be/wdqxPcQfGBQ
Eltuz.com