Асосий мавзулар
19 ноябр 2021

Яланғоч расми тарқалган депутат ўзи муҳокама қилинган мажлисга киритилмади

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ ҳокимлиги биносида 43 ёшли депутат Феруза Бабашованинг депутатлик иши ва одоб-ахлоқи муҳокамаси бўлиши режалаштирилган йиғилиш депутатнинг иштирокисиз ўтди.

Журналист Алескей Волосевичга кўра, йиғилиш депутатни дахлсизлик мақомидан маҳрум қилган. Аммо бу ҳақдаги расмий ҳужжат «Элтуз»да йўқ.

«Элтуз» мухбири ҳолат бўйича масъуллар ва депутат билан боғланди. Ички йиғилишга журналист ва блогерлар киритилмади, деди Бабашева «Элтуз»га. У, шунингдек, йиғилиш баённомаси ва натижаси депутат ва ОАВ вакилларига тақдим қилинмагани ва орадан бир кун ўтиб ҳам ўз иштирокисиз ўтган йиғилиш баённомасини олмаганини маълум қилди.

«Менга депутатлик гувоҳномамни бекор қилиш талаби асоси, тақдимномаси кўрсатилмади. Менинг устимдан келиб тушган шикоятлардан ҳам хабарим йўқ. Фақат улар орасида «Агробанк» АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Қиёмовнинг аризаси борлигидан хабарим бор.

Унга кўра, мен у ишлаётган банк ва унинг шахсини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилиб, шахснинг ишчанлик қобилиятига дахл қилганим айтилибди. Аммо 2021 йилнинг июль ойида бўлган ушбу воқеага мен аллақачон ҳолатнинг ёлғон ва асоссиз эканини тегишли тартибда исботлаб берганман. Йиғилишда яна нима муҳокама қилингани менга маълум эмас. Адвокатим ва юристимга ҳам йиғилиш баённомаси тақдим этилмади. Мени расман йиғилишга чақиришмади, келишим сўралмади ҳам», деди депутат Феруза Бабашева.

Депутат Феруза Бабашова узоқ йиллар прокурор ва Бош прокуратура тизимида раҳбар лавозимида ишлаб келган Муҳиддин Қиёмов билан шахсан адовати йўқлигини, юзма-юз низолашмаганини айтди.

Депутатнинг сўзларига кўра, бир гуруҳ ўқитувчилар Феруза Бабашевага ойликлари «Агробанк» томонидан бир фоиз нақдлаштиришга ушлаб қолинаётгани бўйича арз қилган. Бабашева бу бўйича ижтимоий тармоқларда пост қолдирган ва чиқишлар қилган.

Чиқишларида депутатнинг кузатувчилари «Агробанк»ни ўғри банк, дея изоҳ қолдиришган. Буни матндан юлиб олиб effekt.uz сайтида «Агробанк энг ўғри банк» номли материал эълон қилинади. Унга депутатнинг видеоси ҳам илова қилинган. Видео кўп ўтмасдан ўчирилган. Бироқ банк томонидан ва «Агробанк» АТБ Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Муҳиддин Қиёмов томонидан депутатга тазйиқ, босимлар уюштирилган.

Депутатнинг «Элтуз» мухбирига очиқлашича, ижтимоий тармоқларда айланган видео 2 октябрь санасида Тошкент вилоятидаги дала ҳовлиларнинг бирида бўлган. У ерда депутат ёлғиз бўлмаган. Яна 4 фуқаро бўлган. Унинг айтишича, қолган 4 фуқаро уйларига кетказиб юборилиб, фақат Феруза Бабашева сўроқ қилинган. Қийноққа солинган, телефонлари олиб қўйилган.

Дала ҳовлига ИИБнинг уч ходими ва яна оддий фуқаро кийимидаги икки киши келган. Воқеа жойида Тошкент вилояти ИИБ ходими майор Зиёдулла Раҳимов ҳам бўлган.

Бу бўйича майорнинг ўзи билан боғланишнинг имкони бўлмади, Тошкент вилояти Ўртачирчиқ ҳокимлиги йиғилиш баёни эълон қилинмагунча ҳолат юзасидан маълумот беролмаслигини билдирди.

Феруза Бабашева 1978 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Оилали. Узоқ йиллар туман мактабида директор ва ўқитувчи бўлиб фаолият юритган. Бир фарзанди бор.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 август 2020
Диктатор учун трансформер тахт. Рассом Туз
1 март 2019
Ассалому алайкум. Бугунги ваъзни қўшиқ билан бошласам. Мард йигит меҳмонга кўксини очибномардни меҳмондан қочишин гўринг… Бу қўшиқ матнини 18-асрда ...
12 июн 2017
Аҳолини паррандачилик, чорвачиликка кенг жалб этиш, томорқаларда иссиқхоналар яратишга ундаш Ўзбекистонда эндигина ҳукмронликни қўлга олган Шавкат Мирзиёевнинг илк ташаббусларидан ...
17 май 2019
Maна, ҳафта айланиб яна ойлар султони рамазонда сиз билан юз кўришдик. Рамазон ойида шайтонларни занжир билан боғлаб қўйишар экан. ...
Блоглар
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...
22 сентябр 2024
Вокаль ва визуал ундан олдинги жигули қўшиғининг сийқа такрори холос. Қўшиқ мелодияси кавказ дискотекалридаги «Шики ...
9 сентябр 2024
Яқинда мияни ўрганиш бўйича йирик мутахассис Татяна Черниговская маърузасида аёллар бир пайтнинг ўзида ҳамма нарсага ...