Асосий мавзулар
25 апрел 2017

Раҳмат Оқиловнинг чечен шериги дея гумон қилинган шахс қўлга олинди

23 апрел куни Стокголм ҳужумчиси Рахмат Оқиловнинг шериги дея гумон қилинаётган учинчи шахс қўлга олинди.

Қўлга олинган чеченнинг онаси ўғлини айбсиз дея ҳисоблайди. Фото: Expressen.se

Чечен миллатига мансуб 26 яшар йигит, қуролланган ва зирхли униформа кийган полициячилар томонидан қўлга олинганини ёзади жумладан Экспрессен нашри.

У Сконе вилоятининг Ўркеллунга (Örkelljunga) мавзейида, квартирага айлантирилган эски новвойхона ертўласида онаси билан яшаб келишган.

Унинг онаси, швед нашрига, полиция зобитлари эшикни бузиб киришгани, ўғлини ерга босиб, қўлига кишан солишганини айтади.

Она бола квартирага айлантирилган новвойхонанинг кам ёруғ тушадиган подвалида яшашган.Фото: Expressen.se

Махбуснинг онаси ватанида қодировчиларнинг ўғлига қийнаб азоб беришгани, жумладан резина калтак билан бошига уришганини эслайди.

«Дастлаб мен уларни Грознийдан жўнатилган спецназ деб ўйладим. Полициячиларнинг ҳаракати менга ўшаларни эслатди».

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳукумати ўғлини Украинадаги урушга жўнатмоқчи бўлган, шу боис улар ватанни тарк этишга мажбур бўлишган.

Улар Швецияга 2014 йили Германия орқали келишган. Бу Раҳмат Оқиловнинг келиши билан бир вақтга тўғри келади.

«Ўғлимни хато айблашаяпти», дейди махбуснинг онаси.

Бундан илгари матбуотда, Рахмат Акиловнинг телеграм тармоғида чечен шериги билан ëзишмалари ошкор қилинган эди.

Шахсийда ёзган хатларида Ақилов бомбани қандай тайёрлаш кераклиги ҳақида сўраган ва бу ҳақдаги инструкция олган. Бундан ташқари, 7 апрелдаги воқеадан сўнг ҳам хат ёзишга улгурган.

У Стокголм марказида одамларни бостириши натижасида, кам ҳалокат бўлганидан афсусланиб, „машина бошқа ёққа кетиб қолгани“ни ёзган эди.

Гумонланувчи Рахмат Ақиловга тегишли бўлган телеграм аккаунтидаги бу маълумотлар, биринчи тергов суроқларидан сўнг, юзага чиқди.

Улар она бола бир йилдан бери, шу бино ертўласида яшаб келишади. Ҳанузгача, улар қонуний яшаш иқомати олишмаган.

Швед полицияси янги гумондор шахсига оид бошқа тафсилотларни очиқламаган.

Бундан илгари Самарқандлик Раҳмат Оқиловнинг яна бир ўзбекистонлик шериги қўлга олингани билдирилган эди.

Раҳмат Оқилов 7 апрел куни Стокҳолм марказида юк машинасини одамлар устига ҳайдаши натижада 4 кишининг ўлими ва 15 кишининг жароҳатланишига сабаб бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 феврал 2016
Агар Навоий тирик бўлганида бугунги ўзбек кинолари ҳақида нима дер эди. Ҳар ҳолда тасанно айтмаган бўлар эди. Масалан Ўзбекистонлик ...
26 июн 2017
39 инчи Халқаро Москва кинофестивали танловида Россияни тамсил қилган уч асосий кинодан бирини Тошкентда туғилган рассом ва режиссер Рустам ...
19 ноябр 2021
Токи ташқарида қор ёғар экан, Қийин ўзга сўзни ёзмоқ. Қорга қараб туриб шунчаки, Мумкин эмас ақлдан озмоқ. Токи айланаркан ...
23 октябр 2020
Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг фейсбук саҳифасида 22 октябрь куни ёзишича, Зангиотадаги 21-колонияда сақланаётган онасининг соғлиғи анча ёмонлашган ва унга ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...