Асосий мавзулар
27 апрел 2017

Сотиб бўлинган газ сотувини қандай ҳусусийлаштириш мумкин?

Президент Мирзиёевнинг табиий газни сотишни хусусий операторларга ўтказишга оид ҳужжатни имзолаши ортидан, ўзбек матбуотида бу қарорни олқишловчи материаллар пайдо бўла бошлади.

Жумладан Кun.uz сайти газ таъминоти муаммоси ва аҳолининг миллионлаб (аслида миллиардлаб) қарзлари илдизига назар ташлаш, мазкур масаланинг ечими иддао этилган мақола чоп этди.

Муаллиф газ таъминотидаги муаммо «илдизига назар ташлаб», бунинг сабаби вертикал интеграцияда, яъни газни қазиб чиқаришдан етказиб беришгача монопол ташкилот бўлмиш «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси масъул эканидалигини таъкидлайди.

«Чунки вертикал интеграция шароитида, бир тизим ичида бўлгани учун корхоналар ўзаро тўловларсиз ҳам товар олиш ва хизмат кўрсатишда давом этаверади, чунки энг тепада раҳбари бир киши, у «берасан» дегач, пули тўланмаса ҳам газ берилаверади-да!» дейди муаллиф.

«Ҳозирги мавжуд шароитда газ қазиб/ишлаб чиқарувчи газни «Ўзтрансгаз»га беради, «Ўзтрансгаз» — «Водийгазтаъминот», «Жанубийгазтаъминот», «Марказгазтаъминот» каби ҳудудий корхоналарга, ҳудудий корхоналар — «тумангаз»га ва ҳеч ким газ пулини тўламайди. Мана шу занжирни узиб ташлаш керак», дея хулоса қилинади мақолада.

У вазиятдан чиқиш йўлини соҳани хусусийлаштиришда кўради. Яъни, унинг фикрича, газ сотувчи идораларни давлат компанияси тасарруфидан чиқариб, хусусийлаштириш лозим.

Масалан, газ қазиб/ишлаб чиқарувчи токи олдиндан ҳақ тўламагунча «тумангаз» (хусусий операторга)га, «тумангаз» (хусусий оператор) пули тўланмаган абонентларга олдиндан тўловсиз газ бермайдиган механизм яратилиши керак.

Шунингдек, мақолада суюлтирилган табиий газни тарқатиш механизмини янада кенгайтириш таклифи билдирилган.

Ҳаммаси бизгача ўғирланганку?

Президент Мирзиёев аслида газ экспортини ошириш туфайли, газ танқислигини кечираётган Ўзбекистон аҳолиси олдида ҳукуматни айбдан соқит қилишни кўзлаётгани йўқми?

Ўзбекистонда йилига 63-65 миллиард куб метр табиий газ олинади ва Шавкат Мирзиёевнинг Россия сафаридан сўнг экспорт ҳажми янада ошиши кутилмоқда.

Президент қарорига кўра, 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида газ таъминоти объектлари қисми газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газни сотиш учун хусусий операторлар ваколатли бошқарувига ўтказилади.

Яна ҳам жиддийроқ аҳамият берилса, президентнинг мазкур қарори Россияга газни сотиш бўйича узоқ ва яқин муддатларга мўлжалланган шартномаларни имзолаганидан кейин пайдо бўлаяпти.

Бундан илгари, 2015 йили Хитойга 10 миллиард куб метр газ сотиш мажбуриятини зиммасига олган эди.

Ўзбекистон президентининг Россияга ташрифидан сўнг эса «Газпром» ширкати тағин беш йилга мўлжалланган келишув имзолаган эди.

Президентнинг ҳар бир гапига дўппиларини отаётган шоввозлар, машҳур «Шурикнинг саргузаштлари» фильми қаҳрамонларига ўхшаб қолганини сезишмайди.

Аллақачон пуллаб бўлинган табиий газ сотувини, яна қайсидир ҳусусий тадбиркорга ўтказиш билан муаммони қандай ҳал қилиш мумкин?

«Ҳаммаси бизгача ўғирлаб бўлинганку!»

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 январ 2018
Президент Мирзиёев 10 январь куни ўзбек элчилари билан ўтказган йиғилишида элчихона ходимлари ортидан пойлаб юрадиган «мурда»ларни қайтариб олишини айтди. ...
7 ноябр 2019
Кескин танқидий чиқишлари ортидан таъқибу тазйиқда қолган 48 яшар таниқли журналист Давлатназар Рўзметов 7 ноябрга ўтар кечаси автоавария оқибатида ...
25 апрел 2019
1719 йилнинг 25 апрелида инглиз ёзувчиси Даниел Дефога шуҳрат келтирган (1660–1731) «Робинзон Крузо» (ингл. Robinson Crusoe) романи босмадан чиқди. ...
21 июн 2022
Элтуз таҳририяти шу йилнинг 23 февраль куни эълон қилинган “Алламжонов 4.2 млн $ тиллани чегарадан қандай олиб ўтди?” сарлавҳали ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...