Cатира
19 май 2017

Алишер Усмонов: «Тупурдим сенга, Навалний!»

Алишер Усмонов 18 май куни Навалнийга видеомурожаатини ўзининг ютуб каналига қўйди.

«Сен филга қараб акиллаётган кўппакка ўхшайсан. Туф сенга, Алексей Навалний!», деди россиялик миллиардер.

Бундан илгари россиялик сиёсатчи Алексей Навалний видео чиқишларида Усмоновни Медведевга пора берганликда ва ёлғончиликда айблаганди.

Усмонов эса видеожавобида Навалнийни «ҳасадгўй», «ярамас», «омадсиз» ва «жиноятчи» дея атайди.

«Сен нима, «понятие» деган нарсаларни умуман билмайсанми…» дея юзланади бир вақтлар олти йил турмада ўтирганини иддао қилган Усмонов, рус баригаларига ҳос оҳангда.

Танқидий чиқишлари ортидан ўтган ойда Навалнийнинг юзига зеленка чаплаб кетишган эди, энди эса Алишер Усмонов уни судга тортди.

«Сен яхшиси мендан кечирим сўра!» деди видеомурожаатида Алишер Усмонов судда юристлари иш бошлаганини эслатиб.

Рассом Туз ўз карикатурасида Усмоновни зеленкага ботирилган чивинни ўлдиришга чоғланган одам қиёфасида тасвирлайди.

Рассом Туз
Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 июн 2017
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 30 июн куни “Ëшлар” телеканалига Бош директор этиб тайинланди. Бу ҳақда президент Мирзиёев “Камолот” ...
20 август 2021
Ҳиндикуш тоғида гулхан ëнмоқда,  Ҳирот тепасида олов жоласи.  Ҳолинг нима кечди? Жабҳанг қаëқда?  Жайҳун ортидаги юртнинг боласи?  Бу шеърни ...
11 июл 2017
3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди. Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг ...
21 феврал 2023
Журналист Раҳимжон Раҳмат ёзади: Шу,  кам таъминланган тоифа аллада азиз,  тўрвада майизга айланиб кетяпти.  Майли,  камбағал тоифаларга ун, ёғ,  ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...