Асосий мавзулар
15 июн 2017

Алишер Таксанов: «Ташқи ишлар вазирлигидан очиқ мулоқотни кутманг»

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг дипмиссия ходимлари ва рахбарлари билан биргаликда режалаган халқ билан тўғридан-тўғри мулоқоти кутилмоқда. Вазирлик сайтида мулоқотнинг 5 июл куни видеоконференция шаклида 14.00 дан 16.00 га қадар бўлиши билдирилган.

Кутилаётган мулоқот юзасидан Элтуз нашри Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) собиқ мулозими, бугунги кунда Швейцарияда яшаётган сиёсий публицист Алишер Таксановдан интервью олди.

Алишер Таксанов ва марҳум президент Ислом Каримовнинг ўғли Пётр Каримов. 2000 йил, Москва

Сизнингча, Абдулазиз Комиловнинг халқ билан мулоқоти нимани англатади?

Мен Комилов режалаган мулоқот – Ўзбекистонда янги ошкоралик ва «қайта қуриш» даврининг бошланиши бўлади, деб айтмаган бўлардим.

Чунки, Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) идорасининг ўзи шаффофликдан мутлақо йироқ. У одамларнинг ҳуқуқларини, ҳимоя даражасини чеклаиш, айни пайтда чет элда айғоқчилик, мухолифатга қарши фаолиятни кўзловчи идорадир. Шуни унутмаслик жоиз, дипломатларнинг 30% дан ортиғи — МХХ ходимларидир.

Уларнинг мақсади жосуслик ва резидентурани бошқариш, шу йўлда диаспора билан иш олиб боришдир.

Бундан ташқари, сўнгги йилларда бу идора бир қатор коррупционер амалдорларнинг дипломатик ҳимоясини таъминлаб, уларнинг нолегал маблағларини чегарадан ўтказиш, активларини ғарб банкларига яшириш билан шуғулланиб келди.

Албатта, ТИВ бу ишларни якка ўзи эмас, бошқа вазирлик, банк ва молия идоралари амалдорлари билан биргаликда амалга оширди. Бошқача таъбир билан, Комилов дипломатик ҳимоядан фойдаланиб «қора» миссия билан шуғулланди ва бунинг уддасидан чиқди.

Умуман, сиз эски каримов даври кадрлари ўзгаради деб ўйлайсизми?

Ташқи ишлар вазирлиги, Ислом Каримов андазаси бўйича шаклланган идора. Бу андаза ўзгармас экан, унинг кадрлари ҳам ўзгармайди. Бу кадрларни танлашдан тортиб, уларнинг, жумладан ҳорижий ваколатхоналарнинг иш йўриқномаларини белгилашни ўз ичига олади.

Комилов масалан ҳеч қачон, нима учун Ислом Каримовнинг тўнғичи Гулнора – Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчиси ва БМТнинг Женевадаги вакили бўлатуриб тижорат билан шуғуллангани ва дипломат турмуш тарзидан кўра анча нокамтар ҳаёт кечиргани, унинг 18 млн. франк турадиган вилласи, Швейцария банкларида музлатилган 900 млн. франк маблағлари ҳақида изоҳ бермади.

Шунингдек, Каримовнинг кенжаси Лола Тиллаеванинг ЮНЕСКОдаги Ўзбекистон элчиси бўлароқ Францияда ишлашига қарамай, 90 фоиз иш вақтини АҚШда ўтказиши ҳақида ҳам изоҳ бергани йўқ.

Комиловнинг ўзидан ўзгаришларни, шунингдек, унинг ҳориждаги мулклари ҳақидаги жавобни ҳам кутиш беҳуда.

Масалан, нима учун у, Ўзбекистон ватандоши ва вазири бўлароқ, Москва пропискасига эга, Россияга ташрифи чоғида эса у ўзининг Тверско-Ямский 7-даги квартирасида эмас, балки қимматбаҳо меҳмонхоналарда тўхтайди?

Нима учун унинг ўғли бошқа давлат ватандоши, бунинг устига Ўзбекистондан тижорат манфаатини кўзлаган Газпром тизилмасидаги лавозимни эгаллайди?

Бу ерда унинг эркатойи орқали бирор ғаразли мақсад кўзланмаганми?

У ҳолда, Комиловнинг очиқ мулоқотни режалашига сабаб нимада?

Мен бу мулоқотда очиқлик бўлади дея ҳисобламайман.

Комиловнинг столига келиб тушадиган барча саволлар фильтрланади. У ерда кескин ва ноқулай саволларни кутманг, улар овозлантирилмайди.

Вазир шунчаки очиқлик ва либерализмга ўйнаб беради, бироқ аслида у на мамлакатда ва на ўз идорасида демократик ислоҳотлар қилишни истайдиган одам эмас.

Ўзингиз ўйланг, дипломатик хизматни у бошқарган йиллар давомида қўшнилар билан таранглик юмшагани йўқ, аксинча мураккабликлар ортганидан ортди.

Биз атрофимизда амалда ишончсизлик ва бегоналик зонасини яратдик. Иккиюзламачилик, пассивлик, майдакашлик ва ғирромлик – мана Комиловнинг қандай яққол аломатлари бор.

ТИВ идораси МХХ қошидаги тизилмага айланди, гарчи разведка ва дипломатиянинг вазифалари ва иш услублари бир хил эмас.

Вазир масалан, нима учун швед илмий журналига мени эмас, балки ўзига қарашли ўқув юрти – УМЭД ректори аккредитация қилгани ҳақидаги саволга жавоб бермади.

Бир неча ойлар муқаддам берганим, Гулноранинг профессор унвонига оид саволимга ҳам вазир жавоб бергани йўқ.

Ўн йил давомида Ўзбекистон хорижий матбуот учун ёпиқ мамлакатга айлантирилди.

Мустақиллик арафасида очилган кўплаб корпунктлар мамлакатда ортиқ фаолият кўрсата олмади.

Эҳтимол бундай саволлар кўпдир? Бироқ, аслида, Комилов қайси саволларга жавоб берганини ҳам биз билмаймиз

Шахсан Абдулазиз Комилов ҳақида яна нималарни айтган бўлардингиз?

Абдулазиз Комилов — бу коррупцион схемалар бўйича, непотизм, аймоқчилик, қасд олиш, ёпиқ ҳаракатланишга ўрганган «эски гвардия»нинг одами.

Одамлардаги асосий сифат аломати улар учун профессионализмда эмас, йирик амалдорларга ва молиявий активларга яқинликда бўлиб келган.

Унинг акаси, дарвоқе, ТИВда ишлаган, бунинг устига ҳориждаги қора ишлари билан танилган шахс эди.

Комиловнинг криминал авторитетлар Салимбой ва Ғафурлар билан ҳам алоқалари қайд этилган, бу эса унинг тўғри одам эканини савол остига қўяди.

Комилов ТИВни «ари уяси»га айлантирди, у ерда чақимчилик ва туҳматлар оддий ҳол бўлиб қолди.

Табиийки, у танлаган кадрлар ҳорижда яшаётган ва ишлаётган юртдошларимиз билан ишлай олмасди.

Улар одамларнинг муаммосини ечиш ва ёрдам беришни эмас, улар билан алоқага чиқишдан қочишга, яъни тайинланган мамлакатда ўз вақтларини мураккаблаштирмасдан ўтказишга ҳаракат қилишди.

Сизнингча ўтадиган мулоқотдан нималарни кутиш мумкин?

Ниманиям кутардик? Очиқ «Виртуал қабулхона» – бу халқ билан реал мулоқот ўрнатиш истагидан эмас, балки мажбурийликдан, хўжакўрсин учун кўрилган бир тадбир.

Ўн йил давомида Россиядаги ўзбек гастарбайтерларининг муаммолари анча йиғилиб қолди — уларни элчихона ечдими? ТИВ уларга нима ёрдам берди?

Биргина паспортлар алмашувининг ўзи дипломатик хизматнинг пассив ва инертлигини намойиш қилди, гарчи бу ватанларидан йироқда яшаётган миллионлаб ҳамюртларни шокка солди.

Элчихонага ёки консулликка ташриф нима билан якун топиши ҳақида, Интернетда ўқиш мумкин, ва бу иши йўриқнома тарқатиш ва тегишли буйруқларни бериш бўлган ташқи сиёсий идора рахбарига сираям шараф келтирмайди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 июн 2017
Президент Мирзиеев ташаббуслари билан ўзбекистонликларни ҳурсанд қилишда давом этмоқда. 15 июн куни, Шавкат Мирзиёев Туркманистонга сафари ортидан, республикада ҳам ...
17 октябр 2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 октябр куни Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировни қабул қилди. Лондондаги Шарқшунослик ва Африка тадқиқотлари марказининг ...
21 март 2023
Салом қадрли муҳлислар. Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Мактублар Ўзбекистоннинг Фарғона, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд ...
25 октябр 2024
Азиз ва мукаррам, қадрли ва меҳрибон, кўзи қора, қоши қора юртдошларим мана хапта айланиб сиз билан юзма юз, бетма ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...