Асосий мавзулар
20 июн 2017

Ўғлининг ўлдирилишидан арз қилган аёл судланди

19 июн куни кечқурун президентга шикояти юзасидан Тошкентга, Ички ишлар вазирлигидаги қабулга кетаётганида Сурхандарёлик Каромат Қодирова йулда ушланиб орқага қайтарилди.

Дарбанд постида ушланган аёлнинг Сурхондарёга олиб кетилгани ҳақида 20 июн куни мустақил журналист Малохат Эшонқулова хабар тарқатди.

Унга кўра, Каромат Қодирова Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман суди биносига келтирилган.

Соат тунги 22.00-23.00 ларда суд бўлиб ўтган.

Суд идорасидан милициянинг махсус машинасида олиб чиқилган Каромат Қодирова 19 -дан 20 га ўтар кечаси Термиз шаҳрига олиб кетилган.

Ҳозирга қадар, аёлнинг устидан бўлиб ўтган суд қандай қарор чиқаргани, уни нимада айблашгани номаълум.

Можаро тадбиркор ўғилнинг ўлдирилиши билан боғлиқ

Каромат Қодирова, ўғли Муродилла Омоновнинг 2017 йилнинг 20 январида Жарқўрғон ИИБ биносида ўлдирилган дея ҳисоблайди.

«Фарзандимни милиция ходимлари милицияга олиб кириб кетиб, ярим соатда ўлдириб, жасадини моргга олиб бориб, нимталаб-нимталаб кесиб ташлаб, менинг олдимга эрталаб саҳарда олиб келиб ташлашди» дейди Қодирова ўзининг президентга видеомурожаатида.

Бироқ, вилоят расмийлари аёлнинг ўғли ўлдирилганини инкор этиб келади. Жумладан Суд экспертизасининг “Марҳум Муродилла Амонов ўзини ўзи осиб ўлдирган” деган ҳулосалари мавжуд.

Сурхондарё вилоят ИИБ собиқ бошлиғи Атаев Жасурбек эса, унинг юрак ҳуружидан ўлганини иддао қилади.

Муродилла Омоновнинг ушланишига расмий айблов, унинг автомобилда йўл ҳаракати қоидасини бузгани бўлгани қайд этилган.

Бироқ марҳумнинг онаси Каромат Қодирова, ўғлига қасд қилинишида Бозор ҳудудидаги унга тегишли 10 сотих ер сабаб бўлган дея иддао қилади.

Бозорқум Абдуллабой Раҳмонов ундан ерини сотишни сўраган, у эса буни рад қилган.

«Жарқўрғон туман ҳокими бўлган Усмон Туробов ва деҳқон бозори бозорқўми Абдулла Раҳмоновнинг буюртмаси асосида фарзандимни ўлдиришди», дейди аёл:

Ўғлининг ўлими сабабларини ҳар томонлама суриштиришни талаб қилиб, Каромат Кодирова президент қабулхонасига шикоят қилган ва уни 22 июн соат 10.00 да Ички ишлар вазирлигидаги қабулга чақиришган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 декабр 2021
Рассом Кирпи
25 июл 2017
1 июлдан Фарғонада иш бошлаган Мажбурий ижро бюроси (МИБ) ишидан одамлар норози бўла бошлади. МИБ инспекторлари уйма-уй юриб алимент, ...
8 октябр 2018
Ўзбекистонда пластик карточкаларга хизмат кўрсатувчи монополист – UzCard 5 октябрь куни яна бир муддат ишламай қолди. Сўнгги вақтларда бундай ...
16 май 2024
Юқоридаги видеода Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимларни оғзига келган гап билан бўралаб сўкяпти. Нодир Машраповнинг сўконғичлиги ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...