Cатира
24 июл 2017

Консерваторияда ғавғо кўтарган «дизайнер актриса» изза қилинди

Шоу-Бизнесда чиқарган номини пеш қилиб Ўзбекистон Давлат Консертваториясига ўқишга кирмоқчи бўлиб айни даргоҳ профессори, таниқли бастакор Дилором Омонуллаева олдига кирган ва иши битмагач, уни ҳақорат қилган “актриса” Шаҳзода Муҳаммедова можароси икки ҳафта давомида долзарб бўлди.
 
Бу можаро асносида “Олдин шоу-бизнесда ном чиқариб, унвон сотиб олиб кейин шу унвонни танк қилиб олийгоҳга кириш” практикаси юзага чиқди. Маълум бўлишича, шу йўл билан камида икки “юлдуз”, махсус билимга эга бўлмасдан консерваторияга имтихонсиз кирган.
 
«Ўзбекконцерт» ташкилотидагиларнинг гапларига кўра, бугун Ўзбекистонда расмий лицензияга эга бўлган 3 минг нафардан ортиқ қўшиқчи бор.
 
“Дараҳтни тепсанг, қўшиқчи ёғилади” деган гап урф бўлганиям рост. Қўшиқчилар армияси сафига қўшилишни истаганларнинг сон саноғи йўқ. Улар саҳнага чиқиш учун ҳар қандай ишга хозирлар.
 
“Истеъдод пулга сотилмайди, тўғри. Лекин, “окахонларим” бор экан, мен албатта халқ артисти бўламан!” дейди уларнинг аксарияти.
 
Рассом Элсевар чизган расмни кўриб, «Маҳаллада дув-дув гап» филмидаги Ойпошша холанинг битта зўр гапи ҳаëлимдан ўтди. «Агар консерваторияда консерва қилинадиган бўлса, қизингиз Сайёрахон консерваторияга кириш учун консерва заводида тайёргарлик кўраяпти!» дейди у.

Улуғбек Ашур
Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. Шу пайт менинг орқамдан ...
16 апрел 2020
Раҳматли отам Мадаминбег Бегжонбег ўғлининг Иккинчи жаҳон урушида олган беш-олтита нишони бор эди. Улардан иккитаси – катта кумуш танга ...
2 октябр 2015
Хозарасп туманининг Саноат қишлоғида Саноат хўжалигининг пахта даласида жойлашган шийпонида бўлдик. У ерда қишлоқ хўжалиги коллежи талабалари жойлаштирилган экан, ...
16 феврал 2021
Расмдаги номи чиққан блогер. У доим сўконғич ҳокимларни ҳажв қилади. Эшикдан бир одам кириб келади. «Ука, мен ўша сиз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...