Сас
15 август 2017

«Туркистон ҳаёлга айланди…»

Ёдгор Обид – 1940 йилда Тошкент тумани Кўктерак мавзейида туғилган. Москвадаги Олий адабиёт Институтида таҳсил олган. «Оққуш эртаги» номли биринчи тўплами 1973 йилда чоп этилган. Сўнгги йилларда бешта шеърий тўплами Австрияда ўзбек ва немис тилларида чоп этилди. «Бирлик» Халқ ҳаракати фаоли. 1997 йилдан буён Австрияда яшайди.

Элтуз – «Озодлик оҳанглари» аудио тўпламига кирган шеърларни тақдим этишда давом этади. 2007 йили Сорос жамғармаси томонидан Лондонда чоп этилган бу китобга ўз юртида аксар тақиқланган турфа шоирларнинг ижтимоий шеърлари ўрин олган.

Туркистон – хаёлга айланди,
Хаёлга – саволга айланди,
Эрки йўқ эл учун ҳибсхона,
Ҳасратга, малолга айланди.

Куйлари – ингроқ бир садодир,
Йигитлар. қизлари гадодир,
Гўзал юрт харобдир, адодир…
Олимлар қаролга айланди.

Кўз ёшин тўкади тунларга,
Гуллари бўялмиш хунларга,
Ким солмиш уни бу кунларга…
Турмуши маҳолга айланди.

Гўдаклар нон сўраб зорланар,
Оталар бош эгиб, орланар,
Кимларга ёлборар, хорланар…
Юрт ҳоли – шу ҳолга айланди.

Нафратдан нафаси бўғилиб,
Туркистон тоқати тоқ бўлиб,
Демасми тўлғониб ва тўлиб –
Нажоти қуролга айланди.

Ёдгор Обид
«Озодлик оҳанглари»
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 март 2016
“Ўзбекистон овози” газетаси ўз муштарийсининг: “Президентдек одам миллион-миллион ишидан ортиб, вақт топиб, бизнинг бола-чақамиз саломатлигини, бахтини ўйлаб, жон куйдириб ...
3 октябр 2015
Сурхондарë вилоятида Солиқ Инспекция ходимлари ошхона ва дўконларга кечаси соат 21:00 ларда кириб корхона рахбарларига дўқ қилиб: «Агар эртагаëқ ...
19 апрел 2019
“Чегарасиз мухбирлар” (RSF) ташкилоти 2019 йил учун йиллик Матбуот эркинлиги индексини эълон қилди. Бу индексга кўра, Ўзбекистон 180 давлат ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...