Асосий мавзулар
2 октябр 2017

Ҳийлаи шаръий – мажбурий пахта теримини қонунийлаштиришга уриниш

Маҳаллий ҳокимлар пахта териш учун тайёр қуллар ҳисобланмиш бюджет ташкилотлари ходимлари мажбурий меҳнатини «қонунийлаштириш»нинг янги ва янги усулларини кашф қилмоқда.

Масалан, Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдураҳмонов пахта фронтига қўшимча ишчи кучларини сафарбар қилишнинг янгича усулларидан бирини тезда амалиётга жорий қилишга ҳам улгурди.

Ҳа, тиниб-тинчимас ҳоким-эй, нималарни ўйлаб топмайди-я! Унинг фикрича, бу ҳийласини камида 10 йил давомида президент Шавкат Мирзиёев ҳам билмай ўтади.

Қўшимча ёлланма ишчиларни топа олмаган ҳоким Ўзбекистон ҳудудида мажбурий меҳнат тақиқлаганига қарамай, бюджетчиларни пахтга ҳайдашнинг уддасидан чиқяпти.

Энди ҳокимнинг кўрсатмаси билан амалга оширилаётган бу «ҳийлаи шаръий»нинг мазмун-моҳиятини очиб берсак.

Мактабларда 6-синфгача бўлган ўқувчиларни синф раҳбарлари: «Ҳар бир кило пахта учун битта беш баҳо қўямиз», деб алдаб ётибди.

Мактаб ўқитувчиларига эса дарсдан кейин тўғри пахта даласига бориб «уюшмаган аҳоли» сифатида пахта териш буюрилган.

Биров кимлиги сўраса, улар ўқитувчилигини айтмайди, уюшмаган аҳоли бўлади-қўяди. Акс ҳолда ишдан ҳайдалиши айтилган уларга.

Бу «ҳийлаи шаръий» ўқувчилар билимига қанчалик салбий таъсир этиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Асосийси, пахта териб олинса бўлди.

Ҳокимнинг президент олдида «юзи ёруғ» бўлишининг ўзи ёшларнинг келажагидан кўра каттароқ аҳамиятга эга.

«Уюшмаган аҳоли» қаторига энди ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам тортиляпти. Ҳар бир синфдан уч ота ёки она пахтага чиқиши, агар чиқмаса, 15 минг сўм тўлаб, ўз ўрнига мардикор жўнатиши мажбурияти юкланган.

Мажбурий меҳнат деган «миллий қадрият»дан лицей ва коллеж ўқитувчилари ҳам бебаҳра қолгани йўқ. Улар ўз ҳамёнидан пул тўлаб, мардикор ёллаши шарт.

Бундай вазиятда мардикорнинг ошиғи олчи тушди. Илгари ўн кунга 200 мингга кўнаётган мардикорлар вилоят ҳокимининг оғзидан 18 ёшгача бўлганларни мажбурий меҳнатга жалб этиш жиноят эканини эшитганидан сўнг 400 минг сўмга зўрға розилик беряпти.

«Уюшмаган аҳоли» тоифасига зўрлаб тиқилган Асака автомобиль заводи ишчилари ҳам ҳокимнинг «дуоси»да.

Тошкентдан келадиган текширувчилар ҳам «уюшмаган аҳоли» ғайрат билан пахта тераётганини кўриб, балли дейишдан нарига ўтаётгани йўқ.

Шунча йиллардан бери иш бериб келаётган «ҳийлаи шаръий» бу йил ҳам ҳокимларни уялтириб қўймайдиган кўринади!

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
26 август 2020
Aмерика Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Жозеф A. Пресел хотираларидан 2020 йил 19 август Мен 1997 йил октябрь ойида ...
1 июн 2016
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раиси бўлган, Жаслиқ лагерида 10 йилдан бери жазо муддатини ўтаётган Аъзам Фармоновнинг ...
10 апрел 2018
Ўзбекистон президентининг балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорининг ижроси бош вазир Арипов, бош прокурор Муродов ва ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...