жума,
22 ноябр 2024
4 декабр 2017
Эр хотинига: «Фоҳишалик қилиб, кўп пул топсанг, машиналик бўламиз…»
Кўп пул ишлаб, машина ва уй олиш учун хотинини фоҳишаликка ундаган ўзбекистонлик эркак жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда 30 ноябрь куни «Даракчи» газетаси ёзди.
Газетага кўра, эр хотинини даволатиш учун Дубайга жўнатган. Кейин эса қариндошлари орқали фоҳишалик қилишга мажбурлаган. Хотининг ёрдам сўраб қилган телефонига жавобан у:
«Кўп пул ишласанг, уй, машина оламиз», деган.
Газетанинг жумладан ёзишича, хотини «ишлаб топган» пулларга қариндошлари ҳатто унинг Ўзбекистондаги эрини уйлантириб ҳам қўйишган.
Эркак ва унинг қариндошлари Жиноят кодексининг 135 ва 123-моддаси бандлари бўйича «одам савдоси»да айбланишган. Уларга 8 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.
Рассом Туз
Eltuz.com