Document UZ
7 декабр 2017

Каримова ўғирлаган пулларни Ўзбекистонга қайтаришга ҳали эрта

1 декабр куни Ўзбекистон фуқаролик жамияти ташкилотлари – Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари уюшмаси ва Ўзбек-герман инсон ҳуқуқлари форуми Вашингтонда 2017 йил 4-6 декабрь кунлари бўлиб ўтган Ўғирланган активларни қайтариш бўйича форум ҳомийлари, ташкилотчилари ва иштирокчиларига собиқ диктатор Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримова томонидан ўғирланган активлар атрофидаги вазиятга эътибор қаратиш мақсадида мурожаат этди.

«Таъкидлаш керакки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда автивларни ва жамият бойлигини қайтадан ўғирлашга тўсиқ қўйиши мумкин бўлган коррупцияга қарши ислоҳотларга ҳатто киришилмаган; мамлакатда манфаатлар тўқнашувини тартибга солувчи бирор-бир ҳужжат ҳали ҳам йўқ; давлат амалдорлари ва парламент аъзоларининг ўз даромадлари ва активлари ҳақида мажбурий декларация топшириши тизими жорий этилмаган; шаффоф ва жамиятга ҳисобдор бўлган давлат харидлари ва лицензияларни тақсимлашнинг танлов тизими мавжуд эмас; ижро ҳокимиятидан мустақил бўлган адолатли суд тизими ҳамон яратилмаган; адвокатура Адлия вазирлигининг маъмурий босими ва миллий хавфсизлик органлари назоратида турибди. Мамлакатда давлат маблағлари билан боғлиқ шаффофлик ва ҳисобдорлик стандартлари ҳозирча қарор топмаган. Коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил органлар ҳамон йўқ. Сўз ва матбуот, уюшма ва йиғинлар эркинлигининг ҳақиқий кафолати мавжуд эмас. Бунинг оқибатида давлат органлари фаолияти устидан жамоатчиликнинг самарали назорати ўрнатилмаган», дейилади жумладан мактубда.

Мурожаатнинг тўлиқ матни билан бу ерда танишинг.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
13 май 2024
Кун сурати
1 май 2015
Бугун оламдан ўтган Рўзи Назар ака биз каби темир парда ортида яшаган туркистонликларга таъсир ўтказган яловбардор эди. У киши ...
7 феврал 2024
«Ёшларнинг 100 та энг илғор лойиҳаси» танловида ғолиб топилиб, тўртинчи ўринни олган Навоийлик тадбиркор Пардаев Умид имтиёзли кредит олиш ...
9 октябр 2019
Жамоат арбоби ва консалтинг ширкати директори Азиза Умарова Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)га қўшилиш эҳтимолини қаттиқ танқид остига олди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...