Асосий мавзулар
9 декабр 2017

Мирзиëев: Мен 10 минг маҳкумни озод қилмоқчи эдим (Видео)

Конституциянинг 25 йиллигига бағишлаб 7 декабрь куни қилган чиқишида президент Мирзиёев 2700 одамни авф қилганини билдирди.

«Ҳозир 57 минг одамимиз қамоқларда ётибди. Мен 10 минг одамни (авф қилишни) режа қилувдим. Тополмадик», деди у.

Экстремизм тамғаси остида қамалган маҳкумлар ҳақида гапираркан, «адолатсиз қамоққа ташлашганлари учун улар адолатсиз халққа ҳам, адолатсиз жамиятга ҳам душман бўлишган», деди президент.

«Ким у? Ёмон йўлда юрибди, экстремист! Экстремистни ким қилган? Маҳалла қилган, қўшнилар қилган, жамият қилган, давлат қилган…»

Авф қилинганлар тўла оқланишини таъкидларкан, келгуси йилдан қонунга бу юзадан ўзгариш киритиш ҳақида топшириқ берганини билдирди.

«Бу тарихимизда биринчи бор авф қабул қилиниши. Уни амнистия билан чалкаштирмаслик керак», деди у.

Президент 17 минг одамдан 16 мингини қора рўйхатлардан ўчирганини айтди. Шунингдек, у жамиятнинг илмдан, маърифатдан, тарихдан узоқлашгани боис бу каби иллатлар келиб чиқаётганини урғулади:

«Бизда экстремизм йўқ деб айтиш билан унинг йўқ бўлиши ўртасида катта фарқ бор. Бизда катта фожеа бор – ўқимай қолдик биз!»

Видео: https://youtu.be/9zOXS8sonkk

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов “Халқ таълим ҳомийси” кўкрак ...
2 июн 2020
Ўзбекистонда қийноқларнинг олдини олиш бўйича мустақил қўмита тузиш режаланмоқда, дея баёнот берди Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова 29 май ...
1 май 2016
Истанбулнинг Бошоқшаҳар (Başakşehir) мавзесида яшайдиган 55 яшар Азиз Чалишқон (Aziz Çalışkan) 29 апрел оқшомида ўз севгилисини ўлдирганига иқрорлигини айтиб ...
28 сентябр 2017
28 сентябр куни ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаев, ёзувчи Нурилло Отахоновга 11 май куни ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...