чоршанба,
20 ноябр 2024
13 декабр 2017
Ўқувчиларга ўтин солиғи солинди
Ўзбекистондаги мактаб ўқувчиларига дарсхоналарни иситиш учун ўтин солиғи солинмоқда.
Жумладан, «Элтуз»нинг Андижондан олган хабарига кўра, шаҳардаги 29-мактаб ўқувчиларига кўмир келтириш буюрилган.
Айни қиш чилласида уйларни иситиш муаммога айланган. Мактаб ўқувчиларининг эрталабдан мактабга ўтин билан келишлари кераклигини айтаркан, андижонлик ўқувчининг отаси ҳасрат қилади.
«Бир кило кўмир 1700 сўм. Бир култа ўтин 300 минг. Бечора болачалар қаҳратон совуқда ўтинни қаердан топади? Бизнинг давримизда ҳеч бўлмаса ўтин-кўмир бемалол эди».
Рассом Туз
Eltuz.com