Қўқонда мухториятнинг 100 йиллиги нега ўтказилмади?
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат берилмаганини билдирган эди.
«Мен исмини очиқ айта олмайман. Қўқонлик олима аёл бир қанча маҳаллий фаоллар билан Қўқон мухториятининг 100 йиллигини нишонлаш ташаббуси билан чиқишган. Бироқ у менга бунга юқоридан рухсат беришмаганини айтди», деди у.
Аудиони тинглаш учун бу ерга босинг
«Элтуз» нашри мухбири мавзуга аниқлик киритиш учун қўқонлик шоира, «Ниҳол» адабий тўгараги раҳбари Гулбаҳор Саид Ғани билан боғланди.
«Тақиқланганини эшитмадим. Аммо ўтказилиши ҳақида ҳам эшитмадим», дея билдирди шоира. Бу сана ҳақида Фарғонадаги маҳаллий газеталарда ҳам шу кунларда ҳеч қандай мақола босилмаган.
Шундай эътиборсизликни бутун республика нашрларида ҳам кузатиш мумкин.
«Қўқон мухторияти номи билан тарихда қолган истибдодга қарши ушбу ҳукумат Туркистонда демократик давлат қуришнинг кўринишларидан эди. Қонга ботирилган Қўқон тарих саҳифаларида эрк тимсоли бўлиб қолди», дейди қўқонлик шоира.
Мухториятнинг 100 йиллиги санаси Тошкентда 23 февраль куни Анвар Назир ташаббуси билан жамоатчилик фаоллари ёрдамида нишонланди.
Eltuz.com