Видео
1 май 2015

Ислом Каримовга алоҳида трасса нима учун керак?

Ислом Каримов Ўзбекистонга 1989 йилдан раҳбарликни бошлаган. 24 йил аввал. Жуда ҳам қадимдан.

Бу вақт ичида у анча қартайиб қолди ва шунча қинғирликлар қилдики, уятдан ва қўрқувдан қийналса керак.

Эҳтимол шунинг учун у одамлардан яширинади ва Тошкентда фақат ўзи учун мўлжалланган, ёпиқ «президент трассаси» бўйлаб юради.

У фуқаролар уни кўриши ва уялтириши, бармоғи билан кўрсатиши, муштини дўлайтиришидан қўрқади.

Айримлар эса кўпқаватли уй деразаларидан бошларини чиқариб, унга уят сўзларни айтиб бақириши мумкин, шунинг учун Каримов ўтиши олдидан милиция тошкентликларнинг уйлар атрофида юриб уларга деразаларни беркитишни буюради.

У тағин қайсидир мотоциклчи унинг трассасига чиқиб олиб, тилини кўрсатишидан ҳам қўрқади, шунинг учун Тошкентда мотоцикллар ҳам тақиқланган.

Бироқ энг ёмони, президент кортежини ўтказиш учун ДАН ходимлари норози ҳайдовчиларни тўхтатса, улар сигнал бера бошлашлари, ёки машиналари билан унинг зирхли машиналарини таран қилишлари мумкин, бироқ бунинг ҳам йўли топилган.

Тошкентдаги президент трассасига туташ йўлларни кўмишмоқда, тунлари эса у ерга майсалар ва арчалар экишади.

Арчалар Каримовнинг жони дили.

Эҳ, «Ёлки-палки»…

Тағин ўқинг
21 ноябр 2016
Рассом Туз ўзининг навбатдаги карикатурасида Шавкат Мирзиёевга ёрдам сўраб мурожаат қилаётган ўзбек ёшлари зеҳниятига назар ташлайди. Бош вазир виртуал ...
29 июн 2017
28 июн куни Брюсселдаги йиғилишда Маркази Берлинда жойлашган «Ўзбекистон Германия форуми» ва Халқаро Human Rights Watch ташкилоти пахта соҳасидаги ...
17 декабр 2020
Рассом Элсевар карикатураси
13 октябр 2016
«Ҳуррият» газетаси (12.10) ўзининг 1000-сони чиқиши муносабати билан нашрни ташкил этиш жараёнларида бевосита иштирок этган таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...